Бир неча йил олдин машҳур турк сериали “Чуқур” тўлиқ метражли фильм форматида қайта суратга олиниши ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Кўп қисмли кинолентанинг мухлислари фильмнинг экранларга чиқишини сабрсизлик билан кутган эди ва, маълум бўлишича, энди кутиш узоқ давом этмайди.

Бирсен Алтунташнинг маълумотларига кўра, Ay Yapim продюсерлик компанияси фильмни чиқаришга мўлжалланган Prime Video билан шартнома туза олди.
Ҳозирда суратга олишга тайёргарлик бошланди. “Чуқур” сериалининг бош ролларини ижро этган актёрлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Қайси юлдузлар фильмнинг актёрлар таркибига киради ва қайси қаҳрамонларнинг ҳикоясига сюжет марказлаштирилади — ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.
“Чуқур” сериалининг мухлислари фильмни суратга олиш жараёни ва актёрлар таркиби ҳақида янги маълумотларни сабрсизлик билан кутмоқда. Тўғри, баъзи мухлислар сюжетнинг асосидан жуда хавотирда. Маълумки, оригинал кўп қисмли сериал 131 қисмдан иборат бўлиб, унда кўплаб воқеалар акс этганди.

Алтунташнинг сўзларига кўра, “Чуқур” фильмининг суратга олиш ишлари 2025 йил ёзида бошланиши керак. Тахмин қилинишича, фильмнинг премераси келаси йили бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “Чуқур” тўрт мавсум давомида эфирга узатилган, бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларнинг қалбини забт этган ва ўзининг ноёб атмосфераси, мусиқаси ва декорациялари билан эсда қолган.
Изоҳ (0)