Фарғона вилоятининг Риштон туманида кулол Алишер Назиров шогирдлари кўзлари боғлиқ ҳолатда турли буюмлар яратиб, барчани ҳайратга солмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Алишер Назировнинг айтишича, бу анъана кўзи ожиз риштонлик устага эҳтиром рамзи ҳисобланади. У кексайиб, кўзи кўрмай қолганида кўпчилик касбини давом эттиришига ишонмаган. Бироқ ўз ишининг ҳадисини олган уста аввалгидан ҳам қолишмайдиган гўзал буюмлар ясашда давом этади ва шу билан оиласини тебратади.

Фото: Оқилхон Мамажонов
.jpg?_t=1746071127)
Ҳумоюн Зокиров 2008 йили, 12 ёшида устага шогирдликка тушган. У кишининг тавсияси билан Красноярск давлат санъат институти Ҳайкалтарошлик факультетини тамомлаб келган, шундан бери устози билан бирга.

Фото: Оқилхон Мамажонов
.jpg?_t=1746033035)
Фото: Оқилхон Мамажонов
“Талабларга биноан исталган буюмни тайёрлаб беришимиз мумкин. Уларнинг ичида энг маҳобатлиси ярим метрли кўза бўлган. Маҳсулотимизнинг қанчалик мукаммал чиқиши ўша пайтдаги кайфиятга ҳам боғлиқ, лекин ёшлигимиздан шу касбнинг этагини тутганимиз учун адашиш камдан кам бўлади. Уринишларимиз чакки эмас, шекилли, кўзимиз боғланган пайт ясаган ишларимизни ёқтириб, ўзи билан бирга юртига олиб кетган сайёҳлар ҳам бўлди”, дейди Ҳумоюн Зокиров.
.jpg?_t=1746032697)
Фото: Оқилхон Мамажонов

Алишер Назиров устахонасида намойиш этилаётган бу тақдимотни меҳмонлар олқишлар билан қарши олмоқда.
.jpg?_t=1746032798)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Изоҳ (0)