Мазкур сериалларда ёлғон, хиёнат ва руҳий ўйинлар шунчалик авж оладики, вақт қандай ўтганини сезмай қоласиз: бир қисм иккинчиси билан алмашинаверади, экрандан кўз узолмайсиз.
“Катта-кичик ёлғон”
- Мамлакат: АҚШ
- Жанр: детектив, драма, жиноят
- Йил: 2017-2019
“Мукаммал ҳаёт бўлмайди. Доим нимадир юз беради”
Ажойиб сериал, унда барчаси мужассам: қизиқарли сюжет, гўзал тасвирлар, машҳур актёрлар (Никол Кидман, Риз Уизерспун, Зои Кравиц). Қуёшли Калифорниядаги қаҳрамонларнинг гўзал ҳаёти аслида заҳарли муносабатлар, хавфли сирлар ва қотиллик яширинган саробдан иборат. Томошабин 14 қисмни нафақат ҳаяжон билан, балки эстетик завқ билан ҳам томоша қилади.
“Доктор Фостер”
- Мамлакат: Буюк Британия
- Жанр: триллер, драма, детектив, саргузашт
- Йил: 2015—2017
“Биз севгимиз туфайли ёлғон гапирамиз”
Шифокор рафиқа, идеал эр, севимли ўғил — буларнинг барчаси бир лаҳзада, аёл турмуш ўртоғининг шарфидан оқ соч топиб олганида барбод бўлади. Тўсатдан унинг бутун ҳаёти ёлғондан иборат эканлиги маълум бўлади. Доктор Фостер билан бирга шок ҳолатидан мукаммал режалаштирилган қасосга қадар бўлган йўлни босиб ўтасиз.
“Ростини айтганда”
- Мамлакат: АҚШ
- Жанр: триллер, драма, криминал, детектив
- Йил: 2019—2023
Фильмда хиёнатлар ҳақида гап бўлмайди, лекин ҳақиқий жиноят бўй кўрсатади. Журналист ва подкастлар муаллифи Поппи Парнелл ўзини бир пайтлар машҳур қилган эски шов-шувли ишига қайтади. Бироқ у қанчалик чуқурроқ текширса, шунчалик кўп шубҳага тушади: ростдан ҳам ҳамма нарса у ўйлаганидай бўлганмиди?
“Оқ нилуфар”
- Мамлакат: АҚШ
- Жанр: драма, комедия
- Йил: 2021 — ...
“Гўзалликсиз дунё мен яшашни истаган дунё эмас”
Бу сериални танловимизга киритмасдан иложи йўқ эди, чунки айнан у ҳозирда ҲБО ижодининг чўққисида турибди. Ҳашаматли меҳмонхонадаги фитна ва қотилликлар. Бу жаннатмонанд курортдаги ҳар бир жуфтлик ўзи билан бир дунё сир олиб келган: хиёнат, гина-кудурат, сохталик, ҳасад. Оппоқ чойшаблар, уммон ва шампан виноси фонида ҳатто тасаввур ҳам қилолмайдиган ҳақиқат юзага қалқиб чиқади.
“Эдемга қайтиш”
- Мамлакат: Австралия, АҚШ
- Жанр: триллер, драма, мелодрама
- Йил: 1983
“Ҳеч ким миллионерлардек астойдил савдолашмайди”
Замонавий трансформация, қўшалоқ ҳаёт ва аёллар қасоси ҳақидаги кўплаб драмаларга асос бўлган Австралия классикаси. Стефани Харпернинг ҳамма нарсаси бор эди: жозибали ташқи кўриниш, пул ва чиройли эри. Лекин у эри уни ўлдирмоқчи эканини билгунга қадар шундай эди. Мўжиза туфайли омон қолганидан сўнг у янги қиёфада ва ягона мақсад билан қасос олиш учун қайтади.
Изоҳ (0)