Тошкент шаҳрида AVO bank ва Cомплианcе Аcадемй ҳамкорлигида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид анжуман ўтказилди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Қозоғистон экспертлари, БМТ, ЭАГ, Доw Жонес каби халқаро ташкилотлар ва AVO bank етакчи мутахассислари маъруза қилди. Мавзу республикадаги барча банклардан келган вакиллар билан муҳокама этилди. Бугун банк соҳасида рақамли трансформация, ички назоратни кучайтириш ва сунъий интеллектдан кенг фойдаланиш долзарблиги айтилди.
Анжуман аввалида AVO bank бошқаруви раиси Артём Попов чиқиш қилди. Банк раҳбари муаммога қарши курашишда сифатли ички назорат тизимини яратиш муҳимлигига урғу берди.
“Молиявий технологиялар тез ривожланяпти. Бугун банк ички назорат тизими нафақат уларга етиб олиши, балки ўзиб кетиши шарт. Биз AVO bankда реал вақт режимида аномалияларни аниқлай оладиган, сохта ижобий фаоллашувлар сонини кескин камайтирадиган транзаксион хатарларни баҳолаш моделини жорий этдик. Ҳаммага маълумки, рақамлаштириш банк фаолияти ландшафтини ўзгартириб юборди. Шуни инобатга олиб, хавфсизликни таъминлаш учун тизимларнинг шаффоф архитектурасини яратдик. Бизда қарор қабул қилишнинг барча босқичлари қайд этиб борилади. Бу тизим ҳаракатларини назорат қилиш, ундан четлашиш ёки бирор-бир жараён тўхтатилиб қўйилишини асослаш имконини беради, — деди банк раиси.
AML (Анти-Моней Лаундеринг – пул ювишга қарши кураш) анжумани комплаенс ва молиявий жиноятларга қарши курашиш соҳасидаги муҳим тадбир бўлди. Мулоқотда банк мижозларини рақамли идентификациялаш масаласи ҳам кенг муҳокама этилди. FATF стандартлари, Қозоғистонда AML жараёнларини рақамлаштириш тажрибаси, муаммога қарши курашишда сунъий интеллектдан фойдаланиш чоралари бўйича қизғин фикр алмашилди.
“AVO bank бу соҳадаги маъсулиятини ҳис этган ҳолда қонунчилик ва назорат органлари талабларига риоя этишга қаратилган чораларни кўрмоқда. Банк ички назорат тизимларини мунтазам равишда такомиллаштириб, ходимлар малакасини оширяпти. Шубҳали операцияларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда олдини олиш мақсадида замонавий таҳлил воситаларини жорий этмоқда”, дейди AVO bank комплаенс назорат департаменти директори Ардак Мукашева.
Анжуманда Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Евроосиё гуруҳи (ЭАГ) ижрочи котиби Сергей Тетеруков ҳам ўз маърузаси билан қатнашди. Мутахассис муаммога қарши курашишда Ўзбекистон эришган натижаларга тўхталди.
“Пул ювиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш жуда кенг соҳа. У — хавф-хатарларни баҳолаш, назорат чоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, молиявий разведка бўлимлари иши, хусусий сектор муассасаларининг фаолияти, активларни музлатиш қоидалари ва принципларидан иборат. Агар Ўзбекистон ҳақида гапирсак, мамлакат 2022 йили бизнинг ташкилот томонидан баҳолашдан ўтказилган. Ўшанда республиканинг молиявий разведка соҳасидаги ишлари юқори баҳоланган эди. Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ҳам яхши натижаларга эришилган”, — деди эксперт.
Таҳлилларга кўра, ҳозирда жиноий даромадларни легаллаштиришда энг кўп фойдаланиладиган каналлардан бири халқаро савдо операцияларидир. Бунга савдо билан боғлиқ шартномларни қалбакилаштириш, товарларни харид қилиш ёки сотиш нархларини сохталаштириш орқали пулларни хорижга олиб чиқиб кетиш ҳолатларини мисол келтириш мумкин.
Шу билан бирга, солиқдан қочиш йўли билан олинган ноқонуний даромадлар офшор ҳудудларга ўтказиш орқали ҳам легаллаштирилади. Номинал шахсларга расмийлаштирилган ҳужжатлардан фойдаланиб, пулларни чет элга олиб чиқиш ҳолатлари ҳам халқаро даражада кенг қўлланиладиган усуллардан бўлиб қолмоқда.
Тадбирда Марказий банк департамент директори ўринбосари Беҳзод Салимов пул ювиш ва терроризм молиялаштиришга қаршиш курашишга оид қизиқарли маъруза қилди. Мутахассис фикрича, бундай тадбир ташкил этилгани иштирокчилар учун жуда фойдали.
“Соҳа мутахассилари доимий мулоқотда бўлиб туриши керак. Чунки янги технология пайдо бўлиши билан хатарлар тез ўзгаради. Бундай тадбирлар янги технологиялар ва уларда вужудга келаётган хатарларни ўрганиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади”, — деди Марказий банк вакили.
Беҳзод Салимовнинг айтишича, Ўзбекистон ноқонуний даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қатор халқаро институтлар билан ҳамкорлик қилиб келади. ЭАГ, FATF, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқалар мамлакатга доимий равишда техник кўмак кўрсатиб келади.
Турли семинарлар ўтказилиб, соҳа мутахассислари малакаси оширилади, методик қўлланмалар ишлаб чиқилади.
Анжуманда жиноий йўл билан орттирилган “кир” пулларни “тозалаш” ва терроризмни молиялаштириш муаммосига ечимлар бўйича ҳам фикрлар билдирилди. Банк тизимининг эртанги фаолиятида кутилаётган тенденциялар муҳокама этилди.
Мулоқот иштирокчилари барча молиявий ташкилотлар учун муҳим бўлган тадбирни ташкил этган AVO bank жамоасига миннатдорлик билдирди. Айтиб ўтиш керак, бугун AVO bank замонавий талабларга жавоб берадиган рақамли банк сифатида танилиб, янги авлод банкига айланиб бормоқда. У мижозлар учун тезкор ва хавфсиз молиявий хизматларни тақдим этишда давом этмоқда.
Маълумот учун, Cомплианcе Аcадемй — Қозоғистонда жиноий йўл билан топилган маблағларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда комплаенс соҳасидаги етакчи малака ошириш маркази. Бугунги кунга келиб, Қозоғистон молия бозори ва МФCАнинг 700дан ортиқ мутахассислари жиноий йўл билан топилган маблағларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш дастури доирасида таълим олиб, сертификатланган. Cомплианcе Аcадемй фаол ривожланиб, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириб бормоқда. Молиявий мониторинг ва комплаенс соҳасидаги илғор халқаро стандартларни амалиётга татбиқ этмоқда.
АО “AVO bank”
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)