Илгари парвозлар Лет Л-410 самолётларида амалга оширилган бўлса, энди АТР 72-600 ҳаво кемаларида саёҳат янада қулайроқ бўлади. Кенг салон, равон парвоз ҳар бир йўловчи учун янада қулайлик тақдим этади.
Uzbekistan Airways гуруҳига кирувчи Silk Avia минтақавий авиакомпанияси Ўзбекистон бўйлаб қулай саёҳат қилиш имкониятларини фаол кенгайтиришда давом этмоқда.
10 майдан бошлаб Silk Avia Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент йўналиши бўйича замонавий АТР 72-600 ҳаво кемаларида парвозларни амалга оширишни бошлайди, бу эса ҳаво кемаси бортида янада юқори даражадаги қулайликни таъминлайди. Бу нафақат Тошкентдан Шаҳрисабзга ва ортга қайтувчи авиақатновларга ўсиб бораётган талабни қондириш, балки туризм ва минтақа иқтисодиётини ривожлантириш имконини беради.
Парвозлар сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади ва яқин келажакда биз парвозлар сонини ҳафтасига тўрттагача оширамиз.
Бир томонга авиачипталар нархи 280 000 сўмдан, Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент йўналиши бўйича эса 560 000 сўмдан бошланади. Авиачипталарни silk-avia.com сайтида, Silk Avia иловаси орқали, Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида, шунингдек, Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилинг.
Silk Avia билан Ўзбекистоннинг янги уфқларини кашф этинг.
Сайт: www.silk-avia.com
Facebook: fb.com/silkavia.ливе
Instagram: @silkavia.ливе
Telegram: т.ме/силкавиа_ливе
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)