Грециялик аёл ChatGPT билан мулоқотдан сўнг эри билан ажрашиш учун ариза берди. Сунъий интеллект унга қаҳва қуйқасида фол очди.

Аёл эридан чашкасидаги қаҳва қолдиқларини суратга олиб беришни сўраган ва бу суратни ChatGPT’га юбориб, фол очишни сўраган. Сунъий интеллект унинг эри “Э” ҳарфи билан бошланадиган исмли ёш аёл билан ишқий муносабатда эканини айтган. Аёл бу “башорат”ни жиддий қабул қилиб, эрини уйдан ҳайдаб чиқарган ва дарҳол ажрашиш учун ариза берган.
У ҳар доим янги трендларга қизиқар эди. Бу сафаргиси эса сунъий интеллект орқали фол очиш бўлди. Ҳазиллашиб мендан финжонларимизни суратга олиб, ChatGPT’га юборишимни сўради. Тўсатдан мени хиёнатда айблаб, ажрашиш учун ариза топширди, дейди эркак.
Унинг таъкидлашича, ҳаётида “Э” ҳарфи билан боғлиқ ягона нарса — эспрессо. У бу ҳолатни мутлақо бемаънилик деб атаган. Бироқ аёл буни жиддий қабул қилган ва фарзандларига қаҳва фоли туфайли ажрашишаётганини айтган.
Эрнинг адвокати Фебус Смрунгарис ушбу ҳолатни “сюрреалистик” деб атади. У судда қарорлар фақат далил ва соғлом мантиққа асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади:
Эркак ҳозир васийлик тўғрисидаги даъвони кўриб чиқмоқда. Болаларни тарбиялаш бўйича қарорлар ChatGPT қаҳва чашкасида нима кўрганига қараб қабул қилинишига йўл қўя олмаймиз, деди Смрунгарис.
Изоҳ (0)