• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Технологиялар

    “Қонга бўялган кеча”. Хитойча ChatGPT сабаб АҚШ фонд бозори 1 трлн доллар йўқотди

    2025 йил 27 январь санаси сунъий идрок соҳасида инқилобий қадам ташлангани билан тарихда қолди. Хитой компанияси DeepSeek томонидан тақдим этилган янги чатбот сабаб АҚШ фонд бозори қизилга бурканди. Технологик гигантлар акциялари 1 триллион долларга қадрсизланди.

    Инвесторлар бу воқеани 1957 йили Совет иттифоқи биринчи бўлиб сунъий йўлдош учирганига қиёслаб, сунъий идрок учун “Спутник лаҳзаси” деб атади. Ўшанда АҚШ технологик пойгада ўзининг ашаддий рақибидан ортда қолаётгани ҳақида хавотирлар пайдо бўлганди.     

    DeepSeek майдонга ChatGPT учун рақобатчи сифатида чиқиб, камроқ ресурслар билан ўхшаш натижаларни тақдим эта олди. Бу АҚШ сунъий интеллект технологиялари бозорига бўлган ишончни сусайтириб, глобал технология акцияларининг қулашига олиб келди. 

    Хусусан, технология соҳасидаги Nasdaq Composite индекси 3,1 фоизга пасайиб, унинг умумий қийматидан 1 триллион доллар йўқолди. DeepSeek томонидан ишлаб чиқилган янги моделнинг оқибатлари инвесторларга жиддий таъсир кўрсатди. 

    Сунъий интеллект моделларини яратишда қўлланиладиган компьютер чипларининг етакчи ишлаб чиқарувчиси Nvidia акциялари қарийб 17% га пасайиб, 600 миллиард доллар йўқотди. Google компанияси бўйсунувчи Alphabet 100 миллиард, Microsoft эса 7 миллиард зарар кўрди. 

    DeepSeek АҚШ ва Буюк Британияда Apple иловалар дўконининг энг юқори ўрнига кўтарилиб, OpenAI’нинг ChatGPT иловасини ортда қолдирди. 

    АҚШ президенти Дональд Трамп DeepSeek'нинг муваффақиятини АҚШ технология саноати учун огоҳлантириш деб атади. У Хитой компанияси “тезкор ва арзонроқ AI усулини” яратгани ҳақида гапириб, буни “қимматли устунлик” сифатида баҳолади. 

    DeepSeek АҚШ сунъий идрок бозорини остин-устун қилиб юборди
    Фото: Getty Images

    DeepSeek’нинг асосий ютуғи сунъий интеллект моделларини кам ресурслар билан яратишга эришганидир. Компания Nvidia’нинг АҚШ томонидан Хитой бозорига киритилган чекловлар сабаб салоҳияти камайтирилган H800 чипларидан фойдаланиб, ўз алгоритмларини ишлаб чиқди. Бу эса АҚШ компаниялари устида ишлаётган кўп миллиардлик сунъий идрок лойиҳаларининг самарасини шубҳа остига қўйди. 

    DeepSeek: арзон ва қулай  

    DeepSeek Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида жойлашган тадқиқот компанияси ҳисобланади. У тижорат маҳсулотларини ишлаб чиқармайди. DeepSeek ёрдамчи дастури ва дастурий таъминоти бепул юклаб олиш учун очиқ. Компаниянинг асосчиси Лианг Венфенг бўлиб, ўз ишини 2021 йили Nvidia чипларини сотиб олишдан бошлаган. 

    DeepSeek асосчиси Лианг Венфенг
    Фото: Businessday NG

    Лиангнинг фикрича, сунъий интеллект “барча учун қулай ва арзон бўлиши керак”. У АҚШ ва Хитой ўртасидаги СИ технологиялари фарқи бир-икки йилни ташкил этишини таъкидлаган. 

    Таҳлилчилар хавотири ва СИ бозорининг баҳолашлари

    Goldman Sachs инвестиция банки СИ соҳасидаги ҳаддан ташқари сарф-харажатлар ҳақида огоҳлантирган эди. DeepSeek’нинг ютуғи бу хавотирларни кучайтириб, АҚШ технология секторидаги баҳоларни пасайтириши мумкин. 

    DeepSeek’нинг Р1 модели 5,6 миллион долларга ишлаб чиқилгани айтилади, бу эса АҚШ моделларининг нархидан анча паст. Экспертларга кўра, Хитой стартапи америкалик рақибларидан анча арзон. Боиси АҚШда шу каби моделларни тайёрлаш учун 100 миллион доллардан 1 миллиардгача сарфланади.

    Сунъий интеллектнинг келажаги ҳақида 

    DeepSeek’нинг муваффақияти кичик ресурслар билан инновациялар яратиш мумкинлигини исботлади. Бу, шунингдек, сунъий интеллектни оммалаштириш ва илм-фан ҳамда хусусий сектор учун янги имкониятлар яратиш йўлида муҳим қадамдир.    

    Ўзининг очиқ манбали ёндашуви билан DeepSeek AI технологияларининг ривожланиши ва оммавий фойдаланиш соҳасига катта таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

    28 январ, 11:10   Изоҳ (0)   42304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #DeepСеек#ChatGPT#сунъий идрок#сунъий интелект

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.