OpenAI компанияси матнлар асосида видеолар яратиб берувчи Sora сунъий интеллект модели яратилганини эълон қилди.
Sora матнли кўрсатмалар ва статик тасвирлар асосида фотореалистик видеолар яратади ва мавжуд видеоларни кадрлар билан тўлдира олади. Яратилган видеоларнинг максимал давомийлиги бир дақиқани ташкил қилади. Видеоларда нафақат одамлар ва ҳайвонларнинг реал кўринишлари, балки фантастик саҳналар ҳам, масалан, ҳавода сузаётган китлар акс этиши мумкин.
Шу билан бирга, компания мураккаб саҳналардаги ҳаракатларни аниқ моделлаштиришда Sora қийинчиликлар ва хатоларга дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ҳозирда Sora синов босқичида ва фақат чекланган доирадаги рассомлар, дизайнерлар ва режиссёрлар ундан фойдалана олади.
“Сунъий интеллектни синовдан ўтказаётганлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришлари керак”, — дейди компания.
Sora омма учун фойдаланишга қачондан очиқ бўлиши номаълум. OpenAI сунъий интеллектдан фойдаланишда хавфсизлик ва этикага эътибор қаратиб, сохта контентни аниқлаш функциялар устида ишламоқда.
Изоҳ (0)