Uzbekistan Airways гуруҳига кирувчи Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга бор-йўғи 2 соатда етиб олиш имконини беради. Парвозлар 1 июлдан амалга оширилади. Авиачипталар сотувда.
Иссиқкўл Қирғизистондаги энг яхши курортлардан бири ҳисобланади. Бу ҳудуд ўзининг зилол суви, юмшоқ иқлими, фаол ва соғлом дам олиш учун кўплаб имкониятлари билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Бу ерда чўмилиш мавсуми июндан сентябргача давом этади, сув ва ҳавонинг ўзига хос таркиби эса дам олишни нафақат ёқимли, балки соғлиқ учун ҳам фойдали бўлишини таъминлайди. Курорт зонасининг ажойиб манзаралари йилдан йилга кўпроқ сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда.
Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга автобусда 13 соат эмас, атиги 2 соатда етиб олиш имконини беради. Парвозлар 1 июлдан бошлаб ҳар куни гўзал Томчи қишлоғида жойлашган Иссиқкўл халқаро аэропортига амалга оширилади. Авиачипталар нархи:
- Тошкент — Иссиқкўл: 1 342 000 сўмдан;
- Тошкент — Иссиқкўл - Тошкент: 2 684 000 сўмдан бошланади.
Ҳафтанинг исталган кунида Silk Avia қанотларида машҳур дам олиш масканига саёҳат қилинг! Авиачипталарни silk-avia.com сайтида, Silk Avia иловаси орқали, Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида, шунингдек, Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилинг.
Silk Avia билан Ўзбекистоннинг янги уфқларини кашф этинг.
- Сайт: silk-avia.com
- Facebook: fb.com/silkavia.live
- Instagram: @silkavia.live
- Telegram: t.me/silkavia_live
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)