• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Экология, стресс, технологиялар: одамлар нега “ўтмаслашяпти”?

    Америкалик кинорежиссёр Майк Жаж томонидан суратга олинган “Идиократия” антиутопик комедиясида келажак авлоднинг зеҳнияти бутунлай заифлашади, танқидий фикрлаш тўхтайди, мия — бош чаноқ ичидаги занг босган, яроқсиз матоҳга айланади. Кино 2006 йилда чиққан. Аммо у ҳақдаги мақолалар сўнгги йилларда кўпайиб қолди. Яъни, олимларнинг ташвиш билдиришича, фильмдаги фантастик сюжет аломатлари секин-аста реал ҳаётда ҳам намоён бўлаётир.

    Сабаблар бир нечта: ҳаво ифлосланишидан тортиб аёл, оналардаги тушкунликкача.  

    “Идиократия” белгилари

    1984 йилда янги зеландиялик психолог Жеймс Флин IQ (ақлий ривожланиш коэффициенти) тест натижалари таҳлили асосида ХХ аср 30 йилларидан одамларнинг интеллектуал салоҳияти доимий ўсганини илмий-назарий асослаган. Бу, аввало, таълим ва тиббиёт ривожланиши, соғлом овқатланиш маданиятининг шаклланиши билан боғлиқ. 

    Бироқ турли давлатлардаги ўрганишларга қаралса, XXI аср ибтидосида зеҳниятда бузилишлар бошланган. Масалан, норвегиялик олимлар 700 мингдан зиёд фуқароларининг IQ тест натижаларини таҳлил қилиб, мия атрофияси 70 йиллар ўрталарига тўғри келиши, 2000 йиллар аввалида эса вазият янада ёмонлашганини маълум қилган. 

    Ўтган йили АҚШнинг Intelligence журналида эълон қилинган яна бир тадқиқотда узоқ йиллик ўсишдан кейин илк маротаба америкаликларнинг ақлий ривожланиш коэффициентида пасайиш кузатилгани, интеллектуал “шўнғиш” асосан 18-22 ёшгача бўлган ўсмирлар ҳиссасига тўғри келиши айтилган. Маълум бўлишича, XXI аср бошларидаги коллеж талабаларининг сўз-луғат бойлиги ўтган аср 70 йиллар битирувчиларига нисбатан икки баробар камайган. Айни тенденция Франция, Финляндия ва олмон тилли давлатларда ҳам қайд этилган. 

    Фото: Google Images

    Шунингдек, сўнгги илмий изланишларга кўра, болаларда ҳам когнитив ривожланиш секинлашяпти. Браун ва Колумбия университети ҳамкорлигида олиб борилган тадқиқотда келтирилишича, пандемия даврида туғилган чақалоқлар IQ даражасида 22 баллни ёки ақлий салоҳият ўсишининг 70 йилига тенг қобилиятни йўқотган. Бу, айниқса, ўғил болалар ва ночорроқ ижтимоий-иқтисодий муҳитда яшовчи гўдакларда намоён бўлган.

    Бузуқ экология, стресс ва келажакка хиёнат

    XXI аср. Ўқиш, илм олиш учун барча имконият муҳайё. Замонавий мактаблар, хусусий боғчалар, тил ўргатувчи марказлар саноқсиз. Исталган давлатнинг энг яхши кутубхонасидан уйда ёнбошлаб фойдаланиш мумкин ҳозир. Шундай экан, нега тўмтоқлашяпмиз, бизни нима жин уряпти?

    Мақоланинг кириш қисмида айтилган трагикомедияда одамларнинг: қулоғинг қани, деса бурнини кўрсатадиган даражага тушишига ақлли кишилар туғмай/туғдирмай қўйгани, каллаварамлар эса олди-орқасига қарамай кўпайгани сабаб қилиб кўрсатилади. Эҳтимол,  Майк Жаж версиясида ҳам маълум ҳақиқат бордир. 

    Ҳар ҳолда, япониялик психолог Сатоси Канадзава мамлакатда юқори интеллектга эга аёлларнинг 21-25 фоизи она бўлишга қизиқишни йўқотаётгани (чайлдфри) ҳақида мақола эълон қилган, шунингдек, кўплаб ривожланган давлатларда туғилиш кўрсаткичлари камайиб, аҳоли кексаяётгани ҳақида ҳам маълумотлар етарли. Аммо, олимларнинг фикрича, зеҳниятга таъсир кўрсатаётган реал омиллар бошқа:

    1. Экология. Испаниялик тадқиқотчиларнинг билдиришича, ўсмир ёшларда когнитив қобилиятларнинг сусайиши бевосита экологик муаммолар: атроф-муҳит ифлосланиши, ҳаво таркибида зарарли моддалар кўпайиши билан боғлиқ (испанларга Тошкентдан алангали салом!). Натижалар яшил ҳудудларда улғайган бошланғич синф ўқувчилари — саноат зоналарида яшайдиган тенгдошларига нисбатан вазифаларни яхшироқ уддалаганини кўрсатган. 9-15 ёшли болаларни ўрганган британиялик олимлар ҳам испан ҳамкасбларининг хулосасини тасдиқлаган.

    2.  Оналардаги стресс. Ҳомиладорлик даврида аёлларнинг қаттиқ тушкунликка тушиши ва руҳий зўриқиш — стресс ҳолатини тез-тез бошидан кечириши ҳомила ёки гўдак миясининг яхши ривожланишига жиддий тўсқинлик қилади. Бу борада жуда кўп тадқиқотлар бор. Кўплаб мамлакатларда аёллар ҳуқуқи билан боғлиқ вазият оғирлигича қолаётгани, оилавий зўравонликлар камаймаётгани, иқтисодий қийинчиликлар — барчаси алал-оқибат носоғлом, заиф зеҳниятли генофонд “кафолати”, таассуфки.

    3. Сунъий-кимёвий маҳсулотлар. Ўтган йили АҚШнинг нуфузли Environmental Health News илмий журнали таркибида эндокрин тизим фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи кимёвий моддалар (фталатлар, перхлоратлар, фторидлар ва ҳ.к.) мавжуд маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини  “келажак авлодга хиёнат”, деб ёзди. Қайд этилишича, янги туғилган чақалоқ ҳаётининг дастлабки тўққиз ойи, яъни бола мияси катта тезликда шаклланаётган даврда  200 дан ортиқ кимёвий моддага у ёки бу кўринишда дучор бўлади. Жумладан, зарарланиш —  ҳаво, турли аралашмалар (сунъий озуқалар), терига суриладиган крем, лосьон ва ҳўл сочиқлар орқали юз беради.   

    4. Смартфон синдроми ва замонавий технологиялар. Охирги тадқиқотларга кўра, 10 ёшгача бўлган болаларнинг 41 фоизи, 14 ёш оралиғидаги болаларнинг эса 85 фоизи гаджетларсиз кун ўтказмайди. Смартфон синдромига чалинганларда материалларни мустақил тизимлаштириш, тасвирлар, инфографикалар, мураккаб тузилган матнларни идрок қилишда муаммолар пайдо бўлади, деганидир.

    Мия ҳам худди мушаклардек, ишлатиб турилмаса фалажлана бошлайди. ChatGPT, Google translate, “Яндекс карта” ва бошқа юзлаб инқилобий дастурлар туфайли одамларда мияни “сал туртиб қўйишига” ҳам ҳожат қолмаяпти.  Оксиморон шуки, дангасалашаётган миялар кўпаяётир. Бу ҳақда Токиодаги Тйуо университети профессори Асунори Арига шундай ёзган: рақамли дунё ва сунъий интеллект тақдим этаётган ҳайратомуз қулайликлар одамлардаги диққат, хотира ва ижодий тафаккурни “ўлдиряпти”.

    Чора шу: соғлом одатлар ва нейробилдинг

    Албатта, ҳеч ким бургага аччиқ қилиб кўрпани ёқмайди. Яъни, технологиялардан айро тарбияни тасаввур қилиб бўлмайди бугун. Аксинча, биздан, болаларимиздан талаб этиладигани тараққиёт жиловини бой бермаслик, унинг измини ихтиёримизда тутиб туриш. Бунинг учун эса ҳамма — ота-оналар, давлат ва жамият соғлом фикрлаши, соғлом қарорлар чиқариши керак. 

    Масалан, ота-оналар фарзандларининг вақтини назорат қилиши, гаджетлардаги фойдали, билим ва дунёқарашини оширадиган иловалар, дастурлар, сунъий интеллект имкониятларидан оқилона фойдаланишга ўргатиши зарур.
    Ўз навбатида, давлат инсон — она, аёл ва бола саломатлиги, тафаккурига зиён етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хавф билан ҳисоблашиши, дейлик, ҳаво ифлосланиши ортганда унинг салбий оқибатларидан ҳимояланиш учун фуқароларга, ота-оналарга бирламчи чоралар ҳақида мунтазам маълумот берилиши, болалар учун чиқарилаётган турли косметик-гигиеник воситалар таркиби бўйича талаблар кучайтирилиши, “яшил макон”га ўхшаш умуммиллий лойиҳалар ижроси қаттиқ назоратга олиниши лозим. 

    Нейробилдинг — бу мияни доимий машқ қилдириш. Бунинг энг яхши ва самарали усули эса китоб ўқиш/ўқитиш (босма китоб мутолааси жараёнида инсон миясидаги 17 та алоҳида қисмлар ҳаракатга келиши исботланган). Афсуски, китобхонлик масаласида мақтагулик эмасмиз. Аҳолининг китоб билан ўтадиган ўртача вақти борасида турли йилларда ўтказилган сўровнома ва тадқиқот натижаларида ҳам Ўзбекистон номини учратмайсиз (GfK халқаро маркетинг тадқиқотлари институти ўтказган сўровномага кўра, рейтингда  Хитой ва Ҳиндистон фуқаролари энг китобхон миллат сифатида эътироф этилган).  

    Аслида, жамиятнинг коллектив тафаккури — ҳал қилувчи куч. Агар фарзандларимиз ўткир бўлишини истасак, энг аввало, одамларнинг оддий-кундалик муҳокамалари савиясиз сериал ёки қайсидир ашулачининг кийими/гапларидан болалар ўқиши керак бўлган китоблар мавзусига кўчиши шарт. Бошқа йўл йўқ.

    Дилшод Нуруллоҳ

    10.01.2024, 17:15   Изоҳ (0)   8064
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Иттифоқи Украинага баҳоргача 1 миллион снаряд етказиб бермоқчи 

    10.01.2024, 16:57

    Португалияда янги самолёт қуш билан тўқнашиб ишдан чиқди (фото)

    10.01.2024, 15:51

    Польшада президент саройига меҳмон сифатида таклиф этилган собиқ ИИВ раҳбари ва унинг ўринбосари ҳибсга олинди

    10.01.2024, 14:27

    Австрия молия вазири тезликни оширгани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди

    10.01.2024, 12:54

    Ким Чен Ин Жанубий Кореяни “бутунлай йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

    10.01.2024, 12:23

    Ҳиндистонда сунъий интеллект бўйича стартап раҳбари бўлган аёл ўз ўғлини ўлдиришда айбланиб ҳибсга олинди

    10.01.2024, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.