UZTELECOM янги UZTELECOM CLOUD хизматини тақдим этди. Энди бир неча марта “босиш” орқали виртуал серверлар, хотира, платформалар ва кластерларни осонлик билан олишингиз мумкин.
UZTELECOM қулай ва кўп функцияли булут технологиялар платформаси – UZTELECOM CLOUD хизматларини таклиф этади.
Булутли технологиялар хизматлари масофадан ишлашни ташкил қилиш ва бизнесингиздаги кўплаб вазифаларни қулай ҳал қилишда ёрдам беради. Булутли технологиялар – бу Интернет орқали ресурслардан фойдаланиш имконини берувчи кучли серверлар тармоғи. Унинг ёрдамида катта маълумотларни таҳлил қилиш, махфий маълумотларни хавфсиз сақлаш, виртуал станцияларни ташкил қилиш, жамоалар билан биргаликда лойиҳалар устида ишлаш ёки ҳисоб-китобларни тез амалга ошириш мумкин.
UZTELECOM CLOUD – бу катта лойиҳалар учун ишончли булутли технологиялар платформаси бўлиб, унда барча керакли ечимлар жамланган:
- Оддий ва қулай интерфейс, ягона мониторинг тизими ва Пай ас ёу GO усулидаги тўлов;
Виртуал серверлар – мослашувчан созламалар, турли операцион тизимлар танлови ва хатоларга юқори даражадаги чидамлилик; - С3 объект хотираси – хавфсиз, ҳужжат алмашиш учун оддий ва қўшимча харажатларсиз;
Managed Кубернетес – контейнерли иловалар ва юқори юкламали лойиҳалар учун CИ/CD тизими; - Иловалар платформаси – Гитҳуб, Гитлаб, Доcкер билан ишлаш, қулай бошқарув ва мослашувчан кенгайтириш;
- Тез жойлаштириш ва доимий янгиланишларга эга кенг хизматлар маркетплейси.
Булутли технологиялар ёрдамида фойдаланувчилар қўшимча жиҳозлар сотиб олмасдан хотирани осонгина кенгайтириши, маълумотларнинг ишончли захира нусхасини таъминлаши ва носозликлар юзага келганда тез тиклаш имкониятига эга бўлиши мумкин.
Фойдаланувчилар дунёнинг исталган нуқтасидан 24/7 кириш имкониятига эга бўлиб, бу масофавий ходимларнинг ишини осонлаштиради ва ишнинг тезкорлигини оширади.
UZTELECOM CLOUD хизмати ёрдамида сиз илғор булутли технологиялар билан ғояларни яратиш, синовдан ўтказиш ва амалга ошириш имкониятига эга бўласиз. Виртуал серверларни ишга тушириш, иловаларни жойлаштириш ва Кубернетесъни бошқаришни оддий, тез ва хавфсиз қилади.
Синаб кўришга тайёрмисиз? cloud.uztelecom.uz сайтида рўйхатдан ўтинг, бепул синов муддатини фаоллаштиринг ва бугундан булутли хизматлардан фойдаланишни бошланг!
Ҳозироқ уланинг ва шахсий кабинетингиздаги совғангизни олинг!
Дам олиш кунларисиз қўллаб-қувватлаш – жамоамиз ҳар доим 1155 рақами орқали алоқада.
UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор!
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)