• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сунъий онг хавфми ёки имконият?

    Бугун дунёда сунъий интеллект мавзуси жуда кўп муҳокама қилинади. У инсонларга аксарият соҳаларда яхши бир ёрдамчидек кўрила бошлаган. Масалан, таълим, тиббиёт, саноат, технологиялар, медиа ва бошқа ўнлаб соҳалар сунъий интеллект ёрдамида ривожланишнинг янги босқичларига чиқмоқда. Мутахассислар ҳам сунъий интеллект ҳақида ҳамма билиши кераклиги, ундан фойдаланиш жуда катта фойда беришини таъкидлаб келади.

    Хўш, ўзбекистонликлар сунъий интеллект ҳақида нималар билишади? “Дарё” мухбири Тошкент шаҳри кўчаларида юриб, бу ҳақда одамлар фикрини сўради.

    Фото: “Дарё”
    “Сунъий интеллект инсон бажариши керак бўлган айрим ишларни амалга оширади. Масалан, у дастур, робот кўринишида бўлиши мумкин, яъни турлари кўп. ChatGPT оддий мисол. Сунъий интеллект деганда хаёлга биринчи робот келади. У одамлар ҳозиргача қилиб келган ишни масофадан туриб бажаради. Сунъий интеллект одам иштирокисиз ишлай олмайди”, — деди суҳбатдошлардан бири.
    Фото: “Дарё”
    “Сунъий интеллект Ўзбекистонда секин ривожланяпти деб ўйлайман. XXI асрни сунъий интеллект асри деб аташ мумкин. Ақлли уйлар, компьютерлар, роботлар ёрдамида қурилишлар, автомобиллар технологияси... сунъий интеллект ҳаммасига катта ҳисса қўшмоқда. Инсонларга ёрдамлашмоқда”, — деди яна бир суҳбатдош.

    Бугун сунъий интеллект қайси соҳаларда инсонлар оғирини енгил қилмоқда? Ундан фойдаланиш оддий одамлар учун қанчалик аҳамиятли? Сунъий интеллект ва медиа бўйича мутахассис Ҳикматилла Убайдуллаев “Дарё” нашрига берган интервьюсида бир неча соҳалар мисолида сунъий интеллектнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида маълумот берди.

    Ҳикматилла Убайдуллаев
    Фото: “Дарё”

    Тиббиётдаги фойдалари

    Тиббиётни олсак, тасавур қилинг, телефонингизда 7 500 йиллик базага эга бир ёрдамчи бор. Унга соғлиғингизга оид шикоятларни ёзиб берсангиз, у сизга ташхис қўяди. Яъни қандай даволаниш йўлларини кўрсатиб беради ва керакли шифокорларга йўналтиради. Албатта, сунъий интеллект ҳақиқий шифокорларнинг ўрнини эгалламайди ва бу ҳақда ўзи ҳам айтади. У касалингизни аниқлаб, даволаниш учун шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилади.

    Ўзбекистонда дорилар бўйича оғриқли масалалар бўлди. Сунъий интеллект базасида ишлайдиган шундай дастурлар борки, сиз дорини расмга олиб, у дастурга юкласангиз, дори Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганми, ундан фойдаланиш мумкинми ёки йўқлигини аниқлаб беради. Бу, албатта, ёмон кейслардан сақлаб қолиши мумкин.

    Медиа соҳасида

    Сунъий интеллект медиа соҳасида ҳам катта ёрдам бера олади. Масалан, у мақолалар ёзишда, жуда йирик базадаги маълумотларни таҳлил қилишда қўл келади. Журналистларнинг энг асосий масаласи маълумотларни текширишдир. Бунда ҳам сунъий интеллект жуда яхши ёрдам бера олади. Сунъий интеллект матнлар, суратлар, аудио ва видеолар генерациясида ёрдамчи сифатида кўрилиши мумкин.

    Таълимда

    Таълимда ҳам сунъий интеллектнинг катта ўрни бўлиши мумкин. Масалан, ChatGPT’га ойига 20 доллар тўлаб, обуна бўлиш катта фойда берди. У фарзандларингизга турли фанларда маълумотларни жуда ҳам яхши биладиган ўқитувчи бўлиши мумкин. Сунъий интеллект аввал боланинг фанни билиш даражасини аниқлайди ва ҳар бир болага мос дастурни тузиб беради, фанни ўргатади.

    Ёмон мақсадларда фойдаланиш 

    Ҳамма нарсанинг яхши ва ёмон томони бўлганидек, сунъий интеллектда ҳам бор. Масалан, яқинда таниқли шахсларнинг, тадбиркорларнинг юзлари ва овозларини ишлатиб, уларнинг қиёфасида одамлардан алдов йўли билан пул ундириш ҳолатлари бўлди. Яъни “биз сизга кўп даромад қилиш йўлларини ўргатамиз, бунинг учун шу ҳаволага ўтинг ва мен сизга 25 минг сўм эвазига қандай бойиганимни ўргатаман”, деган видеоларни кўряпмиз. Бундай видеолар Facebook ва Instagram’да кўп тарқалди. Афсуски, кўпчилик билмагани ва маълумотларни текшириш имкони бўлмагани учун алданиб, катта пулга тушиб қолганлар ҳам бўлди. Ҳозир биз шунақа замонда яшаяпмизки, ҳар бир кўрган нарсамизни албатта теширишимиз керак.

    “Сунъий интеллект ёрдамида даромад олиш мумкин”

    Сунъий интеллектнинг яхши жиҳатлари кўп. Айрим инсонлар сунъий интеллектдан хавф кўришяпти. Сунъий интеллект сизга яхши ёрдамчи бўлиш билан бирга, даромад олиб келадиган инструмент ҳам бўла олади. Оддий мисол, дизайн соҳасида ишласангиз ёки у соҳада таълимингиз бўлмаса ҳам, сунъий интеллектдан фойдаланиб сўзлар орқали логотиплар чизишингиз мумкин. Кейин уларни соцангиз бўлади. Ёки контент яратиш даврида яшаяпмиз. У контент яратишда ҳам жуда катта ёрдам беради. Мавзуни танласангиз, уни қандай ёритиш кераклиги, одамларга қандай маълумотлар берсангиз “просмотр”ларингиз ортиши ҳақида маълумот беради. Контент режа қилишга кўмаклашади. Ва даромад манбаига айланади. Сунъий интеллект ишимни олиб қўядими, деб кўпчилик сўрайди. Йўқ, сиз ундан тўғри фойдалансангиз, ишингизни олиб қўймайди.

    29.01.2024, 15:50   Изоҳ (0)   11251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ислом Каримов амалдорлар бир–бири билан қуда бўлишини ёмон кўрарди” — Мурод Муҳаммад Дўст

    29.01.2024, 15:39

    Тошкент кўчаларида ҳаво сифатини эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатилади

    29.01.2024, 15:37

    Ўзбекистонда аҳолининг электромобилларга ўтишини рағбатлантириш тизими жорий қилинади

    29.01.2024, 15:12

    Шавкат Мирзиёев Аи-80 бензинидан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилишни топширди

    29.01.2024, 14:54

    Ўзбекистонда ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф-муҳит ифлосланиши даражасига қараб рейтинги тузилади

    29.01.2024, 14:29

    Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги дренаж тизими ёғингарчиликда аҳоли эътирозига сабаб бўлаётганини айтди 

    29.01.2024, 14:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.