Centrum Air авиакомпанияси Тошкент – Новосибирск йўналиши бўйича янги халқаро рейсларнинг очилишини мамнуният билан эълон қилади. Ўзбекистон пойтахти ва Россиянинг аҳолиси сони бўйича учинчи йирик шаҳри бўлган Новосибирск ўртасидаги тўғридан-тўғри парвозлар 2025 йил 28 апрелдан бошлаб амалга оширилади.
Новосибирск — Сибир минтақасининг йирик иқтисодий, илмий ва маданий марказларидан бири бўлиб, шу билан бирга, муҳим транспорт тугунидир. Ушбу йўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Россиянинг шарқий ҳудуди ўртасидаги саёҳатларни янада қулай ва очиқ қилади.
Рейслар жадвали (маҳаллий вақт билан):
- Тошкент → Новосибирск (рейс С6261): учиш — 12:20, етиб бориш — 17:15
- Новосибирск → Тошкент (рейс С6262): учиш — 18:15, етиб бориш — 19:20
Парвозлар замонавий Airbus А320 самолётларида амалга оширилади, бу эса йўловчилар учун хавфсизлик ва қулайликни кафолатлайди.
"Россияга йўналишлар тармоғини ривожлантириш — Тошкентни йирик халқаро авиация марказига айлантириш стратегиямизнинг муҳим босқичидир. Биз йўловчиларга қулай рейслар ва қулай уланишларни таклиф этишга интиламиз", — деди Centrum Air авиакомпанияси асосчиси ва бош директори Абдулазиз Абдураҳмонов.
Авиабилетларни қуйидаги расмий сайт орқали брон қилиш мумкин:
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)