Ҳаётингизни ёрқин ранглар билан бойитинг – Uzbekistan Airways билан Мадридга саёҳат қилинг. Авиачипталарни тариф нархидан 10% гача чегирма билан харид қилишга шошилинг.
Мадрид – севиб қолмаслик қийин бўлган шаҳар. Бир пайтлар у корридаси ва ҳашаматли саройлари билан машҳур бўлган бўлса, бугунги кунда санъат ихлосмандлари, футбол мухлислари ва шоппинг ишқибозларини ўзига жалб қилмоқда. Испания пойтахти бир қарашда мафтункор: Плаза Майор майдонида эски шаҳар муҳитини ҳис қилиш, Ретиро боғида эса шаҳар шовқинидан дам олиш ва қайиқда сайр қилиш мумкин. Рассомчиликка қизиқмасангиз ҳам, Прадо музейига албатта ташриф буюришингиз керак.
Гастрономия – алоҳида боб: деярли барча ресторан ва барларда тортиладиган тапас, испан газакларини татиб кўринг. Бундан ташқари, паэлла, айниқса денгиз маҳсулотлари билан, ва ҳаммасини сангрия билан ичишни унутманг – ёзда айниқса тетиклаштиради. Сан-Мигел бозорининг ўзи тарихий жой. У бир асрдан кўпроқ вақт олдин оддий бозор сифатида очилган бўлса-да, 15 йилдан ортиқ вақт давомида Мадриднинг гастрономик маданияти маркази бўлиб қолмоқда.
Жорий йилнинг баҳорида Uzbekistan Airways Тошкент ва Испания пойтахти ўртасида мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлади. Мадридга парвозлар душанба кунлари Тошкентдан Урганчга оралиқ қўниш билан амалга оширилади.
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 09:35, Тошкент вақти билан
- Мадридга етиб бориш соат 17:05, Мадрид вақти билан;
- Мадриддан жўнаб кетиш соат 18:35, Мадрид вақти билан;
- Тошкентга етиб келиш эртаси куни соат 04:40, Тошкент вақти билан.
Авиақатновнинг йўлга қўйилиши муносабати билан махсус акция мавжуд: 2025 йил 20 октябргача Тошкент/Урганчдан Мадридга ва ортга қайтувчи парвозлар учун тарифлар нархининг 10% гача чегирма амал қилади. Бир томонга авиачипталар нархи 4 428 000 сўмдан, бориш ва қайтиш эса 7 975 000 сўмдан бошланади.
Испанияга саёҳат қилиш орзуси фақат орзу бўлиб қолишига йўл қўйманг! Авиачипталарни booking.uzairways.com сайти, Uzbekistan Airways иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)