Чат бот банк тизимидаги кунлик вазифалар, хусусан, мижозлар билан мулоқотни автоматлаштириш имкониятини яратди:
- мижозларнинг сўровлари қисқа муддатда кўриб чиқилмоқда;
- мижозлардан банк маҳсулотлари ҳақида таклифлар олиши таъминланди.
Яқин истиқболда ChatGPT ёрдамида бизнес жараёнларни оптималлаштириш кўзда тутилган.
Чат бот, шунингдек, банк ходимларига мураккаб масалаларни қисқа фурсатда ҳал қилиш имконини беради. Мижозлар эҳтиёжларини таҳлил қилиб, уларга индивидуал хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқади.
Таъкидлаш керакки, президентимизнинг 2021 йил 17 февралдаги “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида банк соҳасида сунъий интеллектни қўллаш вазифалари алоҳида белгиланган. Шу мақсадда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида мижозларга хизмат кўрсатиш ва иш самарадорлигини оширишга қаратилган сунъий интеллект технологиялари жорий қилинмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)