Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Хонободда ташкил этилган “Этно стронгман гамес” бўйича жаҳон кубоги ва тош кўтаришда жаҳон чемпионати доирасида Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг таъсис конференцияси ўтказилди.
Ушбу конференцияда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Осиё федерация президенти этиб сайланди.
2025 йил январида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси раиси этиб сайланганди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига раис бўлди.
Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов 17 февраль куни Енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланган эди.
“Пахтакор” ФК президенти сифатида фаолият юритган мутахассис Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерацияси раиси этиб сайлангани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида ички ишлар вазири генерал майор Азиз Тошпўлатов федерация раиси этиб сайланганди.
Изоҳ (0)