23 апрель куни Ledokol Group реклама холдинги 17 ёшга тўлди — ушбу сана муносабати билан жамоа Ўзбекистон медиа бозорининг эксперт шарҳини тайёрлади. Мамлакатнинг тобора ривожланиб бораётган иқтисодиёти ҳамда аҳоли истеъмолининг ўсиши туфайли 2024 йилда бозор ҳажми 165 миллион долларга етди, фаол реклама берувчилар сонининг ортиб бориши эса аудитория эътиборини жалб этиш учун кучли рақобат мавжудлигидан далолат беради.
Ledokol Group агентлиги экспертлари бозор ривожланишининг асосий тенденцияларини, реклама ресурслари имкониятларини ва реклама берувчиларнинг йирик тоифалари фаоллигини таҳлил қилиб чиқдилар.
Медиабозор
TV-реклама ҳали ҳам инвестиция ва кириб бориш нуқтаи назаридан Ўзбекистондаги 1-рақамли оммавий ахборот воситаси бўлиб қолмоқда. Тезкор қамров (мамлакат бўйлаб 30 миллиондан ортиқ телетомошабин) ва кенгайиб борувчи инвентар имкониятлари республика миқёсида кенг тарқалган йирик брендларни ўзига жалб этмоқда. TV асосий медиа бўлган асосий тоифалар FMSG ва фармацевтика бўлиб қолаётган бир пайтда, TV ва рақамли маҳсулотларнинг (масалан, финтех, э-cом, озиқ-овқат етказиб бериш ва бошқалар) тобора кўпайиб бораётганини таъкидлаш лозим.
Digital — кўп сонли перформанcе маркетинг кампаниялари, шунингдек, кўплаб йирик TV-етакчиларининг бюджетларини қайта тақсимлаш орқали энг тез ривожланаётган медиа канали бўлиб, шу тариқа, медиа Тошкент ва бир нечта йирик шаҳарлар аудиторияси учун етакчига айланмоқда. Digital реклама берувчиларининг асосий тоифалари орасида Banking & Finance, кўчмас мулк ва автосаноат, e-cоm ажралиб туради.
Бунда, биз ташқи рекламадан тобора кўпроқ фойдаланишни кўрмоқдамиз, бу кичик ва ўрта бизнес реклама берувчилари учун энг яхши ечим бўлиб, йирик шаҳарларда юқори қамровни таъминлайди. Медиа каналга сармоялар ўсишининг асосий катализаторлари ҳудудларда инвентарнинг тобора кенгайиши, жойлаштириш соҳасидаги қонунчиликнинг шаклланиши ҳамда бозор маълумотлари ўлчовчисининг пайдо бўлиши ҳисобланади.
Тоифали трендлар
2024 йилда ичимликлар тоифаси, асосан, йирик IBT (Pepsi, Миринда, Аdrenaline ва бошқалар) ва Coca-Cola холдингларини жойлаштириш ҳисобига, шунингдек, Черноголовка, Borjomi, Family Group (Riо, Flavis ва бошқалар) ва RG Brands (Dada шарбатлари, Асу суви ва бошқалар) каби ўйинчилар ҳисобига етакчилик қилди. Одатда, ушбу тоифадаги асосий бюджет TV рекламасига тўғри келади, аммо Family Group ОOH/Digital аралашмасига, Cола ва Pepsi эса шунингдек, BTL-фаоллик ва ивент-маркетингга ҳам кўпроқ эътибор қаратди.
2023 йил бошидаги бир оз сустлашувдан сўнг, фармацевтика брендлари 2024 йилда оммавий ахборот воситаларига фаол сармоя киритишда давом этиб, TV етакчилигини қайтариб олди — фармацевтик компаниялари TVга ичимликларга қараганда ~1,5 миллион доллар кўпроқ маблағ сарфлади. Фармацевтика компаниялари TVдан ҳам республика миқёсида тезкор қамраб олиш, ҳам ишончни ошириш учун фойдаланадилар — бу дори воситалари учун ниҳоятда муҳим кўрсаткичдир.
Бунда, энг катта ўсиш — “Хизматлар” тоифасида бўлиб, унга банклар, финтех, маркетплейслар, етказиб бериш хизматлари, мобил алоқа ва бошқа, кўпинча экотизимли рақамли маҳсулотлар киради; бу ердаги энг йирик реклама берувчилар — Uzum, Humans, Yandex, TBC Bank/Payme. Ушбу тоифадаги брендларнинг медиа сплити, кутилганидек, рақамли йўналтирилган, аммо TV-рекламасига сармоя киритишнинг деярли икки баравар ўсишига олиб келади, бу асосан аҳолининг ўсиб бораётган рақамлашуви билан боғлиқ бўлиб, кўплаб рақамли маҳсулотларни оммавий ва телевизорда жойлаштириш учун мос қилади.
TV-реклама
Kantar ТNS Uzbekistan маълумотларига кўра, TV-рекламанинг ўртача кунлик қамрови ҳали ҳам Ўзбекистон банкинг аудиториясининг ярмидан кўпини ташкил этади. 2024 йилда TV-инвентари хилма-хиллашиб, реклама имкониятлари кенгайди. Кўп сонли юқори рейтингли сериаллар ва хорижий франшизалар ҳам тўғридан-тўғри реклама, ҳам ҳомийликнинг юқори рейтингини таъминлайди.
Брендлар кўпинча ҳомийликдан турли мақсадларда фойдаланишни бошладилар: бренд имиджини таъкидлаш учун маҳаллий қиммат интеграциялар/продуcт плаcемент ёки қамровни ошириш ва контакт частотасини ошириш учун арзон қисқа 5 сониялик қўшимчалар.
Шундай қилиб, TV республика миқёсида кенг қамровга эга бўлиш учун энг мос оммавий ахборот воситаси бўлиб қолмоқда. Турли қийматдаги форматларни таклиф этган ҳолда, TV йирик брендлар учун ҳам, ўрта бизнес учун ҳам самарали канал ҳисобланади.
Digital-реклама
Ўзбекистонда digital-реклама улкан салоҳиятга эгадир — рақамли хизматлар аудиторияси йилдан йилга тобора ўсиб бормоқда (янада кўпроқ одамлар маркетплейслар, рақамли банклар, такси хизматларидан фойдаланмоқда — жами 20 миллиондан ортиқ), рақамли видео контент, ижтимоий тармоқлар ва бошқа онлайн-хизматлардан фойдаланиш сони кўпайиб бормоқда.
Реклама имкониятлари ҳам бир жойда туриб қолмаяпти: контекст-медиа тармоқлар ва дастурчилар ҳам медиа, ҳам перформанcе-кампаниялари учун кенг кўламли воситалар ва форматларни таклиф қилади. Бу ерда, ўтган йиллардаги каби, Google Display Network реклама тармоғи етакчилик қилмоқда (12 млн ойлик аудиторияга эга), бироқ энг катта ўсиш маҳаллий бозорга муваффақиятли мослашаётган Yandex реклама тармоғи (11 млн ойлик аудиторияга эга) томонидан кузатилмоқда. Видеореклама учун самарали сетка кўринишидаги классик реклама инвентари ва баннерли реклама учун кўп сонли сайтлар (шу жумладан, ўзбек тилидаги) дан ташқари, Yandex Ўзбекистонда оммалашиб бораётган экотизим доирасида бир қатор қизиқарли форматларни, хусусан, Yandex Го ва Yandex Хариталар иловалари ичидаги рекламаларни таклиф этади.
Энг оммабоп мессенжер — Telegram’да ҳам янги имкониятлар очилмоқда: каналлардаги классик жойлаштирмалардан ташқари, реклама берувчилар реклама нархининг пасайиши туфайли Telegram Адсъдан фаолроқ фойдалана бошладилар — бу йил тарғиботнинг ушбу воситасига алоҳида эътибор қаратмоқ лозим.
Бироқ, нозик жиҳатлар ҳам бор: YouTube монетизацияси ва бозор мониторинги йўқлиги реклама берувчиларни медиа каналига сармоя киритишда сезиларли даражада чеклайди, шунинг учун ҳозирги воқеликда рақамли реклама TV-реклама каби самарали нархда юқори қамровни таъминлай олмайди.
Ташқи реклама
2024 йилда ташқи реклама бозори ҳам ўсди. Бу асосан TV-рекламадан тушадиган бюджет улушини қайта тақсимлаш, шунингдек, мавқеини мустаҳкамлан олган ўрта бизнес (биринчи навбатда, Тошкентда) сонининг кўпайиши ҳисобига юз берди.
2023 йилнинг 3-чорагидан бошлаб Тошкентда ташқи реклама мониторинги жорий этила бошланди — энди агентликлар ва мижозлар тоифалар фаоллигини кузатиш ҳамда асосий ўйинчиларнинг овоз бериш улуши ва прогноз харажатларини баҳолаш имкониятига эга бўлди. Бугунги кунда тоифалар кесими бўйича 2024 йил учун жойлаштириш ҳолати мавжуд (кичик хатолик ҳисобга олинган ҳолда 90% дан ортиқ жойлаштириш базаси тўпланган). Яқин бир неча ой ичида Тошкент шаҳрида LED-экранларда жойлаштириладиган барча ижодий ишланмаларга эга кутубхонани жорий этиш режалаштирилган.
Минтақалар фаол ўсиб бормоқда — Самарқанд, Наманган, Андижон, Фарғона ва Бухоро каби шаҳарларда LED-экранлар ойига аудиториянинг ярмидан кўпини қамраб олмоқда. Шунингдек, демонтаж қилинган билбордлар ўрнига келган шунга ўхшаш статик форматларга, жумладан, транспорт, метро ва бошқа жойлардаги рекламаларга сармояларнинг ўсиши кузатилмоқда. Мавжуд жиддий тўсиқларнинг кўплигига қарамай, бозорнинг шаклланаётган етуклиги ҳақида гапириш мумкин. Хусусан, реклама вақтининг 100% мониторинги ва ҳудудларда жойлаштирилиши устидан регламентланган назоратнинг йўқлиги. Ҳозирча бу муаммоларни ҳал қилиш асосан агентликлар зиммасига тушмоқда — 2024 йилда Ledokol Group бутун Ўзбекистон бўйлаб ўз назорат тизимини ишга туширди.
Шунингдек, таъкидлаш жоизки, ташқи реклама бозори аста-секин тартибга солина бошланди, операторлар ва давлат ўртасидаги муносабатлар эса фаол равишда ҳуқуқий ўзанга ўтмоқда — конструкцияларнинг аксарияти паспорт олди ва ҳозирда барча реклама конструкцияларини рақамлаштириш жараёни давом этмоқда. Медиа-каналнинг ўсиши Тошкентдаги инвентар сифатининг ошиши ва операторларнинг Ўзбекистон минтақаларига географик кенгайиши ҳисобига давом этади.
2025-йилда нималарга эътибор қаратиш керак
- TVнинг ёшариши — каналлар ёш аудиторияга йўналтирилган контентнинг хилма-хиллиги устида ишламоқда: қизиқарли франшизалар, сериаллар пайдо бўлмоқда, шунингдек, ҳам кўнгилочар контент, ҳам долзарб янгиликларни тақдим этадиган янги Макон каналини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
- Digitalъдаги катта рақобат — интернетга сармояларнинг ўсиши мавжуд инвентарга номутаносиб бўлиши мумкин — биз ҳозирдан брендлар сонининг кўплиги ставкаларнинг ўсишига ва натижада бюджетларнинг ўсишига қандай таъсир қилишини кўриб турибмиз. Бундай шароитда алоқа частотаси оптимизатори сифатида Kun.uz, Uznews.uz, Daryo.uz каби маҳаллий платформаларни жалб қилиш муҳим.
- Fintexнинг янада ўсиши ва гипотетик лонч betting — рақамли маҳсулотлар ҳам офлайн ҳам онлайн медиага сармоя киритишда давом этади: маркетплейслар, банклар ва етказиб бериш хизматлари ўртасида рақобат кучаяди. Букмекерлик идораларини босқичма-босқич қонунийлаштириш ҳам медиа ландшафтга, айниқса Digital-муҳитга катта таъсир кўрсатади.
- Интеграциялашган ёндашув — катта реклама шовқини ва хатти-ҳаракатлар хилма-хиллиги ошган шароитда интеграциялашган кампаниялар энг самарали ечимга айланади. Тобора кўпроқ брендлар йирик медиа-нашрлардан тортиб маҳаллий промоакцияларгача бўлган ҳар бир воситага аниқ рол ажратилган кенг қамровли омниканал стратегияларнинг аҳамиятини англаб етмоқдалар.
“Йилдан йилга Ўзбекистонда реклама бозори тобора етук, технологик ва янги чорловларга мослашувчан бўлиб бораётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Маркетологлар янги ёндашувлар ва форматларни синаб кўрмоқдалар, ўз қарорларида дадилроқ бўлмоқдалар ва самарадорликни биринчи ўринга қўймоқдалар. Бу йил Ledokol Group агентлиги 17 ёшга тўлди — бу ортга назар ташлаш ва барчамиз нақадар олдинга сари илдамлаганимизни кўриш учун яхши сабабдир. Ўтган йиллар давомида бозор улкан йўлни босиб ўтди ва биз аввал бошиданоқ унинг бир қисми бўлганимиздан фахрланамиз”, - дея таъкидлади Ledokol Group раҳбари Дилшод Музаффаров.
Мана 17 йилдан бери Ledokol Group брендларга TV, рақамли ва ташқи реклама орқали аудитория билан самарали мулоқот ўрнатишга ёрдам бериб келмоқда. Агентлик медиа стратегияларга инновацион ёндашувларни таклиф этиб, илғор ечимларни Ўзбекистон бозорининг воқелиги ҳамда эҳтиёжларига мослаштириб келмоқда.
- Расмий сайт: ledokolgroup.com
- Telegram: @ledokolagency
- Боғланиш учун: +998903150003
*Ledokol Group — 17 йиллик иш тажрибасига эга Ўзбекистондаги етакчи реклама холдингларидан бири. 2008 йилда асос солинган холдинг телевидение, интернет ва ташқи реклама каби медиа хизматларининг тўлиқ спектрини тақдим этади. Холдинг таркибига, шунингдек, қуйидагилар ҳам киради: нуфуз маркетинги агентлиги, ивент-агентлиги, медиа-холдинг ва дизайн студияси.
Ledokol Group халқаро шериклар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда ва 2023 йилдан бери ОМД Group’нинг Ўзбекистондаги расмий ҳамкори ҳисобланади. ОMD Group (Оmnicom таркибига киради) 2022 йил якунларига кўра (RЕCMA & AdAge версияси бўйича) халқаро реклама агентликларининг энг йириги ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)