Apple iPhone ва унинг Хитой бозори учун мўлжалланган бошқа қурилмаларида Baidu генератив сунъий интеллектини (SI) қўллашни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Хабарга кўра, Apple ўз гаджетларида Baidu’нинг генератив сунъий интеллект технологиясидан фойдаланиш бўйича биринчи музокараларни ўтказган.
Baidu Хитойда сунъий интеллект соҳасидаги етакчилардан бири. Унга стартаплар ва технологик гигантлар ўзларининг ChatGPT аналогларини ишлаб чиқиш учун миллиардлаб сармоя киритади.
Baidu Apple билан музокаралар олиб бораётган биринчи SI компанияси эмас. Аввалроқ ОАВ купертинолик IT гиганти ҳам OpenAI ва Google билан келажакдаги iPhone ва iOS учун SI хизматларини ижарага олиш имконияти бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.
Бундан ташқари, Apple Хитой бозори учун мўлжалланган смартфонларида Baidu сунъий интеллектини қўллаган биринчи хорижий компания эмас. Жанубий Кореянинг IT гиганти Samsung Galaxy С24 серияли смартфонларида Google’дан Gemini’ни Baidu’га алмаштирган.
Изоҳ (0)