• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Терминатор”дан “Моана”гача: Голливуд киносаноатидаги энг шов-шувли плагиатлар

    Баъзан фильмни томоша қилаётганда ундаги воқеалар илгари қаердадир содир бўлгандек туюлади. Шундай бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кўплаб жаҳон ҳитларининг чиқиши можаролар билан боғлиқ: у ёки бу шов-шувли фильм ҳатто ремейк эмас, балки аввалги лойиҳанинг ҳақиқий плагиати эканлиги бир неча бор маълум бўлган. Буларга “Терминатор”, “Аватар”, “Бешинчи элемент” ва бошқа фильмларни мисол қилиш мумкин. Асл манба муаллифлари судга даъво қилишади ва уринишлари баъзан бесамар, баъзида эса аксинча, муваффақиятли якунланади.

    “Моана” — “Баки”

    Бак Вудолл Disney компаниясини “Моана” ва “Моана 2” мультфильмларида ўзининг “Баки” лойиҳасидан ғоялар олганликда айблади. Вудоллнинг сўзларига кўра, бу асарлардаги сюжет чизиқлари, образлар жуда ўхшаш ва бу шунчаки тасодиф эмас.

    Иккала ҳикоя ҳам қадимги Полинезия қишлоғида бўлиб ўтади ва сюжет марказида қизиқарли саргузаштларга отланган ўсмирлар туради. Йўлда улар ҳайвонлар қиёфасидаги руҳларни учратади. Бошқа ўхшашликлар ҳам бор: рамзий маржон, татуировкали ярим маъбуд, шунингдек, тоғ ичидаги улкан мавжудот.

    Ҳозирда Бак Disney’дан 10 миллиард доллар талаб қилмоқда. Таққослаш учун, “Оскар”га номзод бўлган биринчи “Моана” фильми 643 миллион доллар йиғган, иккинчи қисми эса аллақачон 1 миллиард долларга яқинлашиб қолди. Аммо бундай франшизалардан келадиган даромад кинопрокат билан чекланиб қолмайди, шунинг учун Бакнинг талаби юқори туюлса-да, тушунарли.

    “Қаҳрамон” — “Барча ғолиб, барча мағлуб”

    2022 йилда Эрон суди икки карра “Оскар” мукофоти совриндори бўлган эронлик режиссёр Асқар Фарҳодийни плагиатда айбдор деб топди. У Фарҳодийнинг собиқ талабаси Озод Масиҳзода томонидан суратга олинган “Барча ғолиб, барча мағлуб” ҳужжатли фильмидан “Қаҳрамон” фильми учун сюжетни ўғирлашда айбланган. Теҳрондаги суд Фарҳодий ҳужжатли фильмнинг асосий элементларини ўзлаштиргани ҳақида далиллар топди. Шу билан бирга, режиссёр муаллифлар қаторида Масиҳзода исмини кўрсатмаган.

    “Қаҳрамон” фильмида қарзлари сабаб қамоқда ўтирган Раҳим ҳақида ҳикоя қилинади. Унга яқинлари билан кўришиш учун бир неча кун қамоқхонадан чиқиш имконияти берилади. Ушбу учрашув пайтида унинг севгилиси тасодифан тилла тангаларга тўла сумка топиб олади. Қарзини тўлаш ва молиявий муаммоларни ҳал қилиш ўрнига, Раҳим кутилмаган қарорга келади — топилмани қонуний эгасига қайтаради.

    “Қаҳрамон” премераси Канн кинофестивалида ҳакамлар ҳайъатининг бош совринини олди. Фильм бутун дунё бўйлаб деярли 3 миллион доллар йиғди.

     “Аватар” — “К.Р.З. 2068”

    Жеймс Кемерон ўзининг “Аватар”и учун бир неча бор плагиатда айбланган. Масалан, Кемерон бошчилигидаги Lightstorm Entertainment компаниясининг собиқ ходими Эрик Райдер даъво аризаси билан чиққан. Унинг таъкидлашича, у икки йил давомида “К.Р.З. 2068” номли лойиҳа устида ишлаган ва 1999 йилда уни студияга тақдим этган. Кейинчалик унинг сўзларига кўра, айнан шу воқеа “Аватар”га асос бўлган.

    Райдернинг айтишича, “К.Р.З. 2068” узоқ сунъий йўлдошдаги табиий муҳитни вайрон қилаётган корпорация ҳақидаги уч ўлчовли экологик эпос сифатида яратилган. Сюжетда корпорация учун ишлайдиган жосус ҳам, антропоморф мавжудотлар ҳам иштирок этган. Жосус ҳамда у ердаги маҳаллий аёллардан бири ўртасида ишқий муносабатлар ҳам тасвирланган. Ҳикоя қўзғолон билан якунланиши керак эди, бунда айғоқчи корпорацияга қарши ҳаракат раҳбарига айланади. Райдер эса ҳақлигини исботлай олмади.

    “Терминатор” — “Аскар”

    Кемерон билан яна бир мунозара фантастик ёзувчи Ҳарлан Эллисон томонидан бошланган. У 1957 йилда икки пиёда аскар ҳақида “Аскар” ҳикоясини ёзади, улар 3042 йилдан 1964 йилга келиб қолишади. Ёзувчи “Терминатор” фильми ижодкорларига қарши даъво аризасини киритади, бироқ жараён судгача етиб бормайди — унга жуда кўп пул тўлашади ва томонлар тинчгина ажралишади. 

    “Бешинчи унсур” — “Инкал” 

    Режиссёр, продюсер ва комикслар муаллифи Алехандро Ходоровски рассом Жан Жиро билан биргаликда Люк Бессонни судга беради — улар “Бешинчи элемент” фильмида “Инкал” график новеллаларидан кўчирмакашлик борлигини даъво қилишади.

    Жиронинг “Бешинчи элемент”нинг яратилишида бевосита қўли бўлгани, концепцияларни яратишда иштирок этгани ишни бир оз мураккаблаштиради. “Инкал” ижодкорлари 22 миллион евродан кўпроқ пул олишга умид қилишганди, бироқ фильмда плагиат борлигини охир-оқибат исботлаб олишмайди.

    29 январ, 16:45   Изоҳ (0)   5493
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2025 йилда Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўладиган машҳурлар исми тасдиқланди 

    28.06.2024, 17:41

    Том Круз — 62 ёшда: америкалик актёрнинг омадсиз тугаган учта никоҳи ва россиялик аёл билан шов-шувли муносабатлари ҳақида 

    06.07.2024, 09:21

    22 йил ёзилган сценарий: жуда узоқ суратга олинган фильмлар 10 талиги 

    10.07.2024, 17:20

    55 ёшли Голливуд актёри Уилл Смит тўртинчи бор ота бўлади 

    11.07.2024, 16:50

    Топ-10 таликда атиги икки аёл: Голливуддаги энг кўп маош олувчи актёрлар гонорари маълум қилинди

    31.07.2024, 13:25

    Олимпия ўйинларида иштирок этишни орзу қилган юлдузлар

    01.08.2024, 11:15

    Ўнг минг долларлик учрашув: Жорж Клуни билан кечки овқат кимошди савдосига қўйилди 

    17.08.2024, 12:50

    Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида Бетменнинг юлдузи ўрнатилади

    18.09.2024, 18:05

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    “Матрица” фильми 25 ёшда: Нeo, Тринити ва фильмдаги бошқа қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    27.09.2024, 10:45

    Сериаллардаги образлари билан танилган бўлса-да, катта кинода ўз ўрнини тополмаган Голливуд актёрлари (фото) 

    27.09.2024, 11:55

    Энг кўп “ўладиган” актёр: машҳур фильмлардаги Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ғайриоддий ҳолатлар

    03.10.2024, 15:40

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Жан-Клод Ван Дамм 64 ёшда: машҳур актёр қайси русумдаги автомобилларни бошқаради? (фото)

    21.10.2024, 14:11

    Бутун дунёни мафтун қилган Болливуднинг энг машҳур 5 нафар актрисаси

    03.11.2024, 14:19

    Барча даврларнинг энг яхши актёри ким экани маълум қилинди 

    07.11.2024, 18:49

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Шер ўргатувчи, иллюзионист, каратэ устаси: кўпчилик билмаган ажойиб истеъдодга эга Голливуд актёрлари

    11.11.2024, 15:57

    “Оскар”мукофотидан воз кечган ва тақдирлаш маросимига келмаган жаҳон юлдузлари

    18.11.2024, 18:15

    Фильм ва сериалларда рол ижро этмай туриб, улардан мўмайгина гонорар олган актёрлар (фото)

    27.11.2024, 15:57

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    Қозоғистонлик киноижодкорлар суратга олган энг яхши учта фильм (трейлер)

    02.12.2024, 16:43

    “23 йил аввалги ўзимга сен буни, албатта, уддалайсан, деган бўлардим”. Шерон Стоун ҳаётидаги қийин кунларни эслади

    17.12.2024, 18:40

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Геймер бўлиш шарт эмас: видеоўйинлар асосида суратга олинган Голливуд фильмлари

    16.12.2024, 19:25

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Голливуд юлдузи Жим Керри молиявий қийинчиликлар туфайли 30 йил яшаб келган уйини сотди  

    19.12.2024, 10:40

    “Уйда ёлғиз” 35 ёшда: фильм актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд? (фото)

    31.12.2024, 09:34

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.12.2024, 17:55

    Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси унинг соғлиғи борасида мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди

    20.12.2024, 17:58

    Жаҳон киносининг дурдонасига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    29.12.2024, 12:55

    Голливудни фермадаги ҳаётга алишган: “Уйда ёлғиз” фильмидаги Марвин — Дениел Стерн ҳозирда қандай кўринишда?

    29.12.2024, 10:55

    Турк актёри Мурат Йилдирим ва француз актрисаси Ева Грин Мартин Скорсезенинг янги фильмида бирга суратга тушади

    24.12.2024, 16:40

    Янги йил ҳақидаги севимли фильмларда рол ижро этган болакай ва қизалоқлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    2 январ, 08:30

    Америка оммавий ахборот воситалари Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни яширди — WSJ

    3 январ, 20:42

    “Калмар ўйини 2”: янги мавсумда иштирок этган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    6 январ, 16:21

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    Голливуд юлдузи Анжелина Жоли 2007 йилдан бери фильмларда суратга тушишга қийналаётгани ҳақида сўзлаб берди

    8 январ, 18:01

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    “Сумерки” фильми юлдузи Роберт Паттинсон тўйини Кариб оролларида ўтказди

    9 январ, 16:50

    2024 йилда энг кўп даромад келтирган фильмлар топ 15 талиги

    13 январ, 09:41

    Байден ёнғинлар туфайли сўнгги хорижий сафарини бекор қилди 

    9 январ, 18:40

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Перис Ҳилтон, Мел Гибсон ва бошқа кўплаб юлдузлар Калифорниядаги кучли ёнғинлар туфайли уйларидан айрилди

    11 январ, 18:05

    Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди: Шерон Стоун юк машиналарида озиқ-овқат тарқатди, Жейми Ли Кертис 1 миллион доллар хайрия қилди (фото)

    13 январ, 15:40

    Франциялик аёл сохта Бред Питт учун эри билан ажрашди ва 850 минг доллар пулини йўқотди

    15 январ, 12:48

    Лос Анжелесдаги ёнғин қурбонларига Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар хайрия қилди, Женнифер Лопес эса кийим-кечаклар тарқатди

    17 январ, 15:45

    Актёр Тимоти Шаламе фильм тақдимотига велосипедда келгани учун жаримага тортилди

    20 январ, 19:11

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48

    Голливуднинг афсонавий актрисалари ҳаётини бошқа ракурсдан кўрсатиб берадиган қизиқарли фактлар 

    23 январ, 16:46

    “Калмар ўйини”нинг иккинчи мавсумида кореялик хонандалар, рэперлар, ҳатто К-поп айдоллари ҳам рол ўйнаганини билармидингиз?

    24 январ, 09:39

    Классик Ferrari’дан янги Mercedes’гача. Бокс афсонаси Майк Тайсон коллекциясида қандай автомобиллар бор?

    25 январ, 11:06

    64 ёшли актёр Жан-Клод Ван Дамм ўзининг машҳур рақсини такрорлади (видео)

    25 январ, 14:40

    “Голливуд Бред Питт томонда”: Анжелина Жоли “Оскар”га номзоди қўйилмаганидан хафа бўлди

    27 январ, 09:30

    Леонардо Ди Каприо, Том Круз ва машҳур фильмларни суратга олиш вақтида жароҳат олган Голливуд актёрлари

    28 январ, 17:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди



    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.