Мобилликка интилиш ва юқори унумдорлик ноутбуклар дунёсида ҳар доим иккита қарама-қаршилик деб ҳисобланган. Ижодкор талаба, дизайнер ёки дастурчи кафе ва кутубхоналарда ишлаш учун енгил, нафис қурилма ёки рендерлаш ва ўйинлар учун оғир вазнли “йиртқич” ўртасида танлов қилиши керак эди. Аммо нимадандир воз кечиш замонлари ўтмишда қолди.
Янги ўқув йили шунчаки янги фанлар билан танишув эмас. Бу даврда дадил лойиҳалар туғилади, ижодий уфқлар очилади ва келажак технологиялари ўзлаштирилади. Ва бугун ўз салоҳиятингизни тўлиқ очиш учун сизни чеклаб қўймайдиган восита керак. Айнан шундай кучни ROG ва ТUF Gаing ноутбуклари беради, улар кўпчилик орзу қиладиган битта технология — NVIDIA 5000-серияли видеокарта билан бирлаштирилган.
ROG Strix G16 ва G18: ғалабалар учун яратилган куч
ROG Strix G16 ва G18 — ROG брендининг флагман ечимлари — бу муросасиз самарадорликнинг синоними демакдир. Ушбу машиналарнинг юраги Intel Core Ultra 9 275HX гача бўлган энг сўнгги процессор, ноутбуклар учун NVIDIA GeForce RTX 5080 гача бўлган график карта ва 64 ГБ гача оператив хотирадан иборат. Ушбу тандем унумдорликнинг ғоят юқори даражада ўсишини таъминлайди: РТХ 30 серияли олдинги авлод ноутбукларига нисбатан, 3D-рендерлаш ва генератив сунъий интеллект билан ишлаш тезлиги икки баробар, видео таҳрирлашда эса бир ярим баробар ошган. DLСС 4 ва нурларни кузатиш каби асосий технологиялар замонавий графикадан унумдорликни йўқотмасдан завқланишга имкон беради. Видеокартанинг максимал термопакет қуввати 175 Втгача етиши унинг доимий юқори самарадорлигини таъминлайди.
Аммо бу қувват тегишли совутиш тизимисиз бефойда бўларди. Strix G16 ва G18 моделларида ноёб тизим жорий этилган бўлиб, унда буғлатиш камераси асосий платанинг ўлчамларига максимал даражада мослаштирилган. Марказий ва график процессорлар учун суюқ металлдан фойдаланиш, шунингдек, клавиатура ва корпуснинг пастки қисми орқали ҳаво сўришнинг пухта ўйланган тизими туфайли ноутбуклар энг юқори юкламаларда ҳам совуқ бўлиб, умумий қуввати 255 Вт гача етади.
Ноутбуклар 2.5К ўлчамли ROG Nebula Display экрани, 240 Гс янгиланиш частотаси ва атиги 3 мс жавоб бериш вақтига эга. Шундай қилиб, дисплейлар DCI-P3 ранг майдонининг 100% қамровини таъминлайди ва G-SYNC ҳамда Dolby Vision функцияларини қўллаб-қувватлайди, бу эса тасвирни ниҳоятда аниқ ва равон қилади. Барча ташқи қурилмаларни улаш қулайлиги учун портларнинг таъсирчан тўплами, жумладан иккита Thunderbolt 5, HDMI 2.1 ва 2.5G Ethernet мавжуд.
ТUF А16 ва ТUF F16: ортиқча тўловсиз хусусиятлар мувозанати
ТUF А16 ва ТUF F16 – қувват, чидамлилик ва нарх ўртасидаги мувозанатни изловчилар учун яратилган ишончлилик ва бардошлилик тимсоли ҳисобланади. Ушбу ноутбуклар ўқув йилининг барча синовларига бардош берадиган, дарсларда ҳам, кўнгилочар тадбирларда ҳам ҳамроҳингиз бўладиган ҳақиқий иш қуролидир.
ТUF F16 модели 8 ГБ GDDR7 хотирали NVIDIA GeForce RTX 5070 видеокарта ва Intel Core Ultra 9 275HХ процессори билан жиҳозланган ноутбукдир. Ўз навбатида, ТUF А16 ноутбуки ҳам максимал конфигурацияда NVIDIA GeForce RTX 5070 видеокартасига эга, бироқ унинг процессори АМD Ryzen 9 8940HХ ҳисобланади. Бу кучли боғлам ААА ўйинлари ва киберспортда юқори самарадорликни таъминлайди. DLСС 4 каби технологиялар ажойиб графика ва юқори кадрлар частотасидан баҳраманд бўлишга ёрдам беради, бунда флагман ечимлар учун ортиқча пул тўланмайди.
ТUF А16 ва F16 ноутбуклари юқори мустаҳкамлиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради. Улар атиги 2,2-2,3 кг оғирликдаги нафис корпусда тайёрланган, шунинг учун уларни ҳар қандай рюкзакка осонгина жойлаштириш мумкин. 180 даражага очилиши мумкин бўлган экран шарнири эса қулай ишлаш ва контентни кўриш учун қўшимча имкониятларни тақдим этади.
ТUF Gаming А16 ва F16 моделлари 16 дюймли IPS панелли дисплейга эга бўлиб, 2.5К (2560 х 1600) рухсатга, 165 Гс янгиланиш частотасига ҳамда NVIDIA G-SYNC технологиясини қўллаб-қувватлаш имкониятига эга. Экран sRGB ранг майдонининг 100% қамровини таъминлайди, бу эса ижодий лойиҳалар ва ўйинлар учун мос келадиган аниқ ранг тасвирини кафолатлайди. ТUF А16 ва F16 — бу унумдорлик ва ишончлилик ҳар кимга тақдим этилиши мумкинлигини исботловчи танловдир.
ROG Zephyrus G16: мобил креативлик флагмани
Доимий ҳаракатда бўлган ижодкор талабалар, дизайнерлар ёки дастурчилар учун ROG Zephyrus G16 энг яхши ечим бўлади. Ушбу ноутбук юқори унумдорлик ва мобиллик бир-бирига зид эмас, деган ғоянинг ўзини мужассам этади. Zephyrus G16 ихчам шассида функсионаллик ва самарадорликни изловчилар учун яратилган.
Дарҳол кўзга ташланадиган асосий хусусият — бу дисплей. Zephyrus G16 ажойиб ёрқинлик, контраст ва тўқ қора рангга эга OLED ўйин матрицаси билан жиҳозланган. Бундай экран графика, видео монтаж ва ҳар қандай ижодий лойиҳалар билан ишлашда кўзни қувонтиради.
Юпқалиги ва енгиллигига қарамай, Zephyrus G16 ўз ўлчамлари учун юқори унумдорликка эга. Ички қисмида Intel Core Ultra 9 275ҲХ процессори ҳамда ноутбуклар учун мўлжалланган NVIDIA GeForce RTX 50-серияли видеокартаси ўрнатилган. Бундай юқори қувватни ихчам корпусда сақлаш учун совутиш тизимида иссиқликни самарали чиқариб юбориш мақсадида суюқ металл қўлланилади.
Ҳаёт кутилмаган ҳодисаларга тўла: гоҳ ноутбук тушиб кетади, гоҳ сув тўкилади, гоҳ чироқ ўйнайди. ASUS бу қанчалик ачинарли бўлишини билади ва ASUS Perfect Warranty хизматини ишга туширди. Эндиликда 2025 йил 1 январдан кейин сотиб олинган ASUS, ROG ва ТUF моделлари бундай тасодифлардан ҳам ҳимояланган. Асосийси, хариддан сўнг 90 кун ичида қурилмани ASUS аккаунтингизда рўйхатдан ўтказиш. Батафсил маълумот учун ҳавола орқали ўтинг.
ASUS ноутбукларини Ўзбекистондаги электроника дўконларидан, шунингдек, расмий ҳамкор: nout.uz дан харид қилишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Изоҳ (0)