• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес Карьера

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    Агар Брюс Ли ҳаёт бўлганида 84 ёшни қарши олган бўларди. Жанг санъати устаси 1940 йил 27 ноябрда дунёга келган. Ҳаёти давомида у Ғарбни Шарқ билан қайта таништирди ва жангари кинони қайта кашф этди.

    Жанг реализми: Гонконг киносидаги инқилоб

    Июнь ойининг охирида Мах (собиқ HBО Мах) стримингида “Жангчи” тарихий эпик сериалининг учинчи мавсуми эфирга чиқди. Сюжет ўша-ўша: ХIX аср, АҚШнинг Чайнатауни, тўдалар ўртасидаги уруш, марказда эса узоқ Хитойдан келган кунг-фу устаси. Мазкур лойиҳа қарийб 50 йил давомида ўз вақтини кутган ва уни Брюс Ли ўйлаб топган — ўша пайтда (1970 йилларнинг бошида) у телевидениеда бир нечта лойиҳалардагина суратга тушганди. Сериал дастлаб “А Зам” деб номланган. Ли сценарий режасини тайёрлаб, бош ролни ўзи ижро этишни мўлжаллаганди, бироқ маҳаллий продюсерлар қайсарлик қилиб, буни рад этади: ўша даврда Голливуд осиёликларга илтифот кўрсатмасди. Бу борадаги энг ачинарли мисол — “А Зам” ғоясига қисман асосланган “Кунг-фу” теледрамаси эди. Сюжетга кўра, жанговар санъат устаси Квай Чан Кейн ғойиб бўлган акасини излаб, саёҳат қилади. Бош ролга Брюс Лининг ўзи синов топширади, аммо охир-оқибат бу рол америкалик Девид Керрадайнга насиб этади — продюсерлар соқол-мўйловсиз европалик одамни шаолинлик роҳиб сифатида тақдим этишдан уялмайдилар.

    Умидсизликка тушган Брюс Ли 1971 йилда АҚШни тарк этади. Ўша пайтда унинг энг катта актёрлик ютуғи АBC телеканали томонидан суратга олинган “Яшил ари” саргузашт сериалидаги жангари Като роли эди.

    1960 йилларнинг охиригача Хитой кинопрокатининг муҳим қисмини уся жанридаги фильмлар ташкил этарди. Бу суперқаҳрамонлик ва жозибали фантастиканинг ғалати аралашмаси бўлиб, унда қаҳрамонлар кунг-фу билан шуғулланар ва табиатнинг барча қонунларини бузарди. Улар товуш тезлигида ҳаракат қилишар, ҳавода муаллақ туришар, фикр кучи билан нарсаларни бошқаришарди. Бундай сеҳрли ҳийла-найранглар учун арқонлар, сакраш тахтаси, шунингдек, каскадёрлик трюкларини яширувчи тезлаштирилган монтаж талаб қилинарди. 1970 йиллар бошларида уларнинг ўрнига анча ҳаётийроқ жангари фильмлар келиб, Брюс Ли бу “реалистик” бурилишда деярли ҳал қилувчи рол ўйнайди. Жанг саҳналари ўрта планда ва узун кадрларда тасвирга олинган - томошабин худди замонавий спорт трансляциясидагидек, ҳаракатланувчи шахсларнинг барча ҳаракатлари ва йиқилишларини узлуксиз равишда кўриши мумкин эди.

    “Катта хўжайин” ва “Ғазаб мушти” каби фильмларнинг муваффақиятидан сўнг Warner Bros. Брюс Лини ўзининг “Аждарҳо чиқиши” лойиҳасига таклиф қилади. Тўғри, бу ҳолатда ҳам продюсерлар саҳнада фақат осиёликни кўрсатишга журъат этишолмайди ва унга икки америкалик — каратэ бўйича чемпион Жим Келли ва артист Жон Саксонни шерик қилиб беришади.

    Америка киносидаги инқилоб

    АҚШда Брюс Лининг хусусий жанг санъати мактаби бор эди. Унинг шогирдлари орасида Голливуд актёрлари (Стив Маккуин, Жеймс Гарнер, шунингдек, Дин Мартин ва Шарон Тейт ҳам бўлган) ва NBA юлдузи (“Милуоки Бакс” Карим Абдул-Жаббар) бор эди. Машғулотларга бўлган талаб қисман Брюс Лининг жанг санъати соҳасида ҳақиқий авангард бўлганлиги билан боғлиқ. 1960 йилларнинг охирига келиб у ушу, жиу-жицу ва инглиз боксининг элементларини бирлаштирган гибрид житюкондо услубини яратди. Унинг техникасининг асосий императиви — бошқа услубларнинг қатъий қоидаларини улоқтириш, жанговар шароитга мослашиш, импровизация қилиш ва душманни чалғитишдир. Бу фазилатларнинг барчасини у ўз ролларида намоён этган.

    Брюс Ли туфайли кинолардаги муштлашув саҳналари эстетикаси тубдан ўзгарди: экшн қаҳрамонларининг пластикаси ҳам, жанг хореографияси ҳам янгиланди. Ҳатто мушаклар гипертрофияси ва ҳақиқий куч эмас, балки тез ва чаққон ҳаракатлар қадрланадиган фильмларнинг янги тури пайдо бўлди (шунинг учун 1980 йилларга яқин Америка киносида Жан-Клод Ван-Дамм ва Чак Норрис, бир оз кейинроқ - Стивен Сигал катта машҳурликка эришди).

    Брюс Лининг дафн маросимига келган мухлислари

    Бундан ташқари, Брюс Ли Ғарбда шарқона инсон образини қайта кашф этди, демак, у машҳур Голливуд инклюзивлиги учун жуда кўп ишларни амалга оширди. Америка студиялари хитойликлар фақат жиноятчилар, индамас хизматкорлар ва афюн сотувчиларгина бўла олмаслигини бирдан тушуниб қолди. Шундан сўнг кўплаб шарқлик санъаткорлар, жумладан, Жет Ли, Донни Ен, Мегги Чун ва Мишел Йео АҚШга кўчиб ўтади. Ҳатто сериал индустрияси ҳам ўз консерватизмини енгиб, жанговар санъат ҳақидаги телесериалларни рэпертуарига киритади. 

    “Брюсплотейшн”: плагиат ва пародиялар

    1972 йилда машҳур Shaw Brother киностудиясида суратга олинган “Бокс қироли” Америка прокатга чиқади. “Бокс қироли” — Гонконгдан АҚШ экранларига етиб келган биринчи кунг-фу жангари фильми. Шундан сўнг, саноат экспорт учун фаол ишлай бошлайди, аммо кутилмаган воқеа содир бўлади: 32 ёшли Брюс Ли бош оғриғига қарши таблетка қабул қилгач, кучли оғриқни ҳис қилади — дори мия шишини келтириб чиқаради, натижада актёр вафот этади. Киносаноат Брюснинг ўлимига тайёр эмасди ва ўта шармандали тижорат фирибгарлигига қўл уришади: продюсерлар ўхшаш кўринишга эга актёрларни топиб, уларга Bruce Li, Bruce Lаi ёки Bruce Lе каби тахаллусларни беришади (буюк санъаткорнинг исми Bruce Lее эди) ва улар иштирокида фильмлар суратга олишади. Улар томошабинлар актёрлар алмашганини пайқамаслигига умид қилиб, ушбу маҳсулотни прокатга чиқаришади. Кейинчалик киношунослик адабиётида бу ҳодиса “Брюсплотейшн” (Bruceploitation) — яъни Брюс Ли ва унинг ижодининг машҳурлигини эксплуатация қилиш, паразитлик қилиш деб номланди.

    “Брюсплотейшн” (яхши маънода) бугунги кунгача давом этмоқда — баъзан ўзлашмалар шаклида (масалан, яқинда навбатдаги давоми чиққан “Матрица” фильмидагидек), баъзан очиқ пародия ва троллинг шаклида (Тарантинонинг “Бир куни... Голливудда” фильмида шундай бўлган: у ерда Брюс Ли бутунлай маҳмадона сифатида тақдим этилган, бунинг учун актёрнинг қариндошлари режиссёрдан хафа бўлишган). Буларнинг барчаси фақат бир нарсадан далолат беради: Ғарб поп-маданияти буюк хитойликларнинг зарбаларидан ўзини тиклай олмади. Ҳозирда тайванлик Энг Ли ва Sony киностудияси жанг санъати устаси — Брюс Ли ҳақида биографик фильм суратга олмоқда.

    30.11.2024, 18:30   Изоҳ (0)   32591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #жангари фильм#Брюс Ли#Голливуд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур фильмларни суратга олиш жараёнида жиддий жароҳат олган актёрлар (фото)

    25.03.2024, 16:10

    Битта фильмда суратга тушиб, 100 млн доллардан кўпроқ пул ишлаган Голливуд актёрлари

    11.09.2024, 15:57

    Пайқамагансиз ҳам: машҳур актёрларнинг сиз билмаган яширин роллари

    02.10.2024, 13:47

    2024 йилда премьераси бўлиб ўтган энг қизиқарли Болливуд фильмлари (трейлер)

    03.10.2024, 14:58

    Голливуд тарихидаги культ фильмларнинг энг омадсиз сиквеллари (трейлер) 

    08.10.2024, 12:55

    Ҳема Малини 76 ёшда: афсонавий ҳинд актрисаси иштирокидаги энг сара фильмлар (видео)

    18.10.2024, 17:00

    Ижод азоби: образи реал чиқиши учун актёрларни чидаб бўлмас даражада қийнаган режиссёрлар 

    24.10.2024, 15:58

    Бутун мамлакатга донғи кетган совет фильмларидаги машҳур бинолар (фото)

    29.10.2024, 11:55

    Кунг-фу маҳоратини намойиш этувчи фильмлар (трейлер)

    28.10.2024, 17:50

    Киванч Татлитуғ 41 ёшда: машҳур турк актёри иштирокидаги энг сара фильм ва сериаллар 

    30.10.2024, 10:55

    “Муҳташам юз йил”нинг давоми бор ва гап “Кўсем” сериали ҳақида эмас 

    31.10.2024, 14:46

    Голливуднинг машҳур актрисалари ва уларнинг дублёрлари (фото) 

    06.11.2024, 22:15

    Ейилмайдиган нонушта, тез портлайдиган машиналар, механизмли бомба: фильм ва сериаллардаги сийқаси чиққан клишелар

    20.11.2024, 14:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.