• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Матрица” фильми 25 ёшда: Нeo, Тринити ва фильмдаги бошқа қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    1999 йилда ака-ука Вачовскилар томонидан суратга олинган “Матрица” номли илмий фантастик фильми дунё экранларига чиқди. Фильмда машиналар томонидан одамларнинг матрицага мажбуран улангани ва улардан энергия сифатида фойдалангани ҳақидаги келажак ҳаётидан ҳикоя қилади.

    Фото: TCH.ua

    Фильмда Нeo исмли хакерга ҳақиқий дунё аслида қандайлигини аниқлаш ва инсониятни қутқариш вазифаси юклатилади. Асарнинг муваффақиятли чиқиши ва энг яхши фильмлар рўйхатига қўшилишида, албатта, унда иштирок этган актёрларнинг ўрни катта. Қуйида “Матрица” даги асосий қаҳрамонларини гавдалантирган актёрлар ҳаёти қандай кечгани ҳақида сўз боради.

    Киану Ривз (Нeo)

    Фото: TCH.ua

    Канадалик актёр 35 ёшида “Матрица”да Томас Андерсон, яъни Нeo образини гавдалантирган. Киану Ривз ушбу фильмда ўз мақсадини аниқ биладиган ва ўзига ишончи баланд қаҳрамонни ижро этган.

    Фото: TCH.ua

    Фильм унга оламшумул машҳурлик олиб келган бўлса-да, бундан аввал Киану Ривз “Тезлик” ва “Иблис ҳимоячиси” каби лойиҳаларда суратга тушган. Аввалига “Матрица” фильмидаги Нeo ролини бошқа актёр ижро этиши керак эди. Продюсерлар бу ролга Уилл Смитни афзал кўрди, лекин у бошқа фильмда ишлашни танлади ва таклифни рад этди.

    Фото: TCH.ua

    Киану Ривз оила қурмаган, ҳаёти давомида у бир нечта машҳур актрисалар, жумладан Керри-Энн Мосс, Сандра Буллок, Клер Форлан, Чайна Чоу ва бошқалар билан муносабатда бўлган. Актёрнинг фарзандлари ҳам йўқ. Ривзнинг қаллиғи Женнифер Сайм ҳомиладор бўлган, бироқ унинг қизи ўлик туғилган. Сўнг 2001 йил апрель ойида аёл автоҳалокатда вафот этган.

    Киану Ривз актриса Сандра Буллок билан
    Фото: TCH.ua

    Киану Ривз ҳозирда 60 ёшда. У фильмларда фаол рол ўйнашда давом этмоқда. Актёр ҳозирда  рассом Александра Грант билан бахтли эканини таъкидлайди.

    Фото: РБК

    Лоуренс Фишбёрн (Морфей)

    Фото: TCH.ua

    Америкалик актёр “Матрица”да Морфей ролини тахминан 38 ёшида ижро этган. Унинг роли актёрга катта машҳурлик олиб келган. “Матрица”дан аввал Фишбёрн “Севги нималарга қодир” номли фильмда иштирок этган ва “Оскар” мукофотига номзод бўлган.

    Фото: TCH.ua

    Морфей ролидан сўнг Голливуд юлдузи “Уддалаб бўлмас топшириқ”, “Ганнибал”, “Жон Уик”, “Трансформерлар: Ибтидо” ва бошқа машҳур фильмларда суратга тушган.

    Фото: TCH.ua

    Актёр икки марта турмуш қурган ва унинг тўрт нафар фарзанди бор. Лоуренс Фишбёрн ҳозирда 63 ёшда. У кино саноатидаги фаолиятини давом эттирмоқда ва шахсий ҳаёти тафсилотларини сир тутмоқда.

    Керри-Энн Мосс (Тринити)

    Фото: TCH.ua

    Канадалик актриса Тринити образини гавдалантирганда 32 ёшда эди. “Матрица” фильмидан кейин Керри-Энн Мосс “Қизил сайёра”, “Помпей”, “Унутма”, “Шоколад” ва бошқа кўплаб фильмларда иштирок этган.

    Фото: TCH.ua

    “Матрица” фильмини суратга олиш жараёнида актриса ўзининг ҳамкасби Киану Ривз билан қисқа муддат ишқий муносабатда бўлди. Жуфтлик ажрашгач, Керри-Энн Мосс актёр Стивен Ройга турмушга чиқди. Оила Оуэн ва Жейден исмли ўғиллари ва Beatрис исмли қизи дунёга келди.

    Фото: TCH.ua

    Керри-Анн Мосс ҳозирда 57 ёшда ва актёрлик фаолиятини давом эттирмоқда.

    Ҳьюго Уивинг (Агент Смит)

    Фото: TCH.ua

    Британиялик австралиялик актёр 39 ёшида “Матрица” фильмида суратга тушган бўлиб, ҳозирда 64 ёшда.

    Фото: TCH.ua

    Агент Смит образи Уивингга катта машҳурлик олиб келди, сўнг актёр “Узуклар ҳукмдори”, “Вендетта инқилоби”, “Хоббит”, “Капитан Америка: Биринчи қасоскор” ва бошқа кўплаб фильмларда муваффақиятли ролларни ижро этди.

    Фото: TCH.ua

    1984 йилдан бери у Катрина Гринвуд билан бирга. Жуфтликнинг икки нафар фарзанди — ўғли Гарри ва қизи Холли бор. Улар Австралиянинг Сидней шаҳрида яшайди. Аммо Уивинг ва Гринвуд муносабатларини никоҳ билан қонунийлаштирмаган.

    Жо Пантолиано (Сайфер)

    Фото: TCH.ua

    Америкалик актёр тахминан 48 ёшида Сайфер ролини ижро этган. Ҳозирда у 73 ёшни қарши олган.

    Жо Пантолиано “Матрица” фильмидан аввал кўплаб муваффақиятли лойиҳаларда иштирок этди, аммо айнан Сайфер образи унга бутун дунё бўйлаб машҳурлик келтирди. Жо Пантолиано “Сопрано клани” телесериалида ҳам иштирок этган ва Эмми мукофотига сазовор бўлган.

    Фото: TCH.ua

    Актёр икки марта турмуш қурган. 1979 йилдан 1985 йилгача у Морган Кестер билан яшаган, уларнинг бир нафар ўғли бор. 1994 йилда Пантолиано Ненси Шеппардга уйланган ва бу никоҳда учта фарзанд туғилган. Ҳозирда актёр оиласи билан Лос-Анжелесда яшайди.

    Жо Пантолиано ва Ненси Шеппард
    Фото: TCH.ua
    27.09.2024, 10:45   Изоҳ (0)   20536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #МАТРИЦА#КИАНУ РИВЗ#ГOЛЛИВУД

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Kиaну Ривз Реддик мукофотининг биринчи совриндорига айланади

    29.01.2024, 17:20

    Машҳур қаҳрамонларини йиллар ўтиб қайта гавдалантирган актёрлар (фото)

    22.03.2024, 14:35

    “Матрица” фильмининг навбатдаги қисми суратга олинади

    04.04.2024, 19:45

    Ишониш қийин: 2024 йилда 60 ёшни қарши оладиган машҳурлар (фото)

    01.06.2024, 18:45

    Рафиқаси ва қизини тупроққа қўйган ҳамда “дунёдаги энг ғамгин инсон”га айланган Киану Ривз 60 ёшда (фото)

    04.09.2024, 12:40

    Битта фильмда суратга тушиб, 100 млн доллардан кўпроқ пул ишлаган Голливуд актёрлари

    11.09.2024, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.