• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото)

    Кино саноати доимо номини тарихга муҳрлаб, давр тимсолига айланадиган янги истеъдодларни излайди. Ушбу мақолада карьераси ва ролларини танлаши ўтмишдаги афсонавий юлдузларнинг йўлини эслатувчи актёрлар ҳақида маълумот берамиз. Эҳтимол, яқин орада уларнинг исмлари Голливуд юлдузлари билан бир қаторга қўшилар.

    Пол Мескал — Рассел Кроу

    Пол Мескалнинг юлдузлик онлари “Оддий одамлар” сериали билан бошланди. Бу лойиҳа унга шуҳрат келтирди ва катта кино оламига йўл очди. Бу унинг биринчи роли эди. Актёр бўлишдан аввал Пол истиқболли спортчи бўлиб, Ирландиянинг миллий спорти ҳисобланган — гел футболида ўйнаган.

    2024 йилда Пол афсонавий “Гладиатор” фильмининг давомида бош ролни ижро этди. Унинг қаҳрамони Луцилла ва Максимус персонажларининг ўғли. Қизиғи шундаки, Пол бу ролни режиссёр Ридли Скотт билан 30 дақиқалик Zoom суҳбатидан сўнг қўлга киритди. Бу фильмдаги иши, табиийки, Максимус роли учун “Оскар” мукофотини қўлга киритган Рассел Кроу билан таққосланишга сабаб бўлди.

    Жоуи Кинг — Натали Портман

    Жоуи Кинг 25 ёш бўлишига қарамай, истиқболли актрисаларидан бири ҳисобланади. Жоуи аллақачон жаҳон юлдузлари билан бирга суратга тушишга улгурган, масалан, “Ўқдан тез” фильмида Брад Питт билан рол ижро этган. Жоуини Натали Портман билан таққослашади. Улар нафақат ташқи кўриниши, балки ролларга дадил ёндашишлари билан ҳам ўхшаш. Мисол учун, Жоуи “Акт” сериали учун сочини олдирган — худди 2005 йилда рол учун сочини қирдирган Натали Портман сингари. Иккала актриса ҳам мураккаб ва драматик ролларда чуқур ҳиссиётларни етказиш қобилияти билан танилган. 

    Женна Ортега — Вайнона Райдер

    Женна Ортега 2002 йил 27 сентябрда туғилган. У ўз фаолиятини 9 ёшида бошлаган. Аммо актриса 2022 йилда Аддамслар оиласининг тўнғич қизи образини гавдалантирган “Уэнздей” сериалидаги ролидан сўнг катта муваффақиятга эришди.

    2024 йилда 80 йилларнинг “Битлжус Битлжус” хитининг давоми чиқди, фильмда Женна биринчи қисмнинг юлдузи Вайнона Райдер билан рол ўйнади. Баъзи нашрлар актрисаларнинг ўхшашлигини таъкидлайди. Иккаласи ҳам ғайриоддий жанрларда рол ўйнашга интилади ва стандарт Голливуд қиёфасига эмас, балки бошқалардан ажралиб турадиган ноёб кўринишга эга. Вайнона Райдерга ўхшашлик Женнани Голливудда ўзига ишонч билан йўл очадиган, ғайриоддий роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган муносиб ворисига айлантиради.

    Жейкоб Элорди — Бред Питт

    Жейкоб Элорди — австралиялик актёр, 1997 йил 26 июнда туғилган. Интервьюларидан бирида Жейкоб болалигидан Бред Питтга ҳавас қилишини айтган. Питт сингари Элорди ҳам енгил романтик образлардан тортиб, кўп қиррали ва мураккаб персонажларгача бўлган роллар билан фаол тажриба ўтказади. Иккала актёр ҳам ўз фильмларида кўпинча мустақил равишда трюкларни ижро этишади.

    Фиби Дайневор — Кира Найтли

    Фиби Дайневор “Брижертонлар” сериалидаги Дафна роли туфайли машҳур бўлди. Бироқ Фиби тарихий ролларга бўлган муҳаббатини бундан анча олдин намоён қилган: у “Мушкетёрлар” сериалида рол ўйнаган. Кўпчилик уни Кира Найтлига ўхшатади.

    Иккала актриса ҳам фаолиятини ёшлигида бошлаган ва тезда муваффақиятга эришган. Уларнинг келиб чиқиши Британияга бориб тақалади, бу эса уларнинг тарихий фильмлардаги ижросига ўзига хослик бахш этади. Кира сингари Фиби ҳам машҳур лойиҳалар ва жиддий кино ўртасида мувозанат сақлайди.

    Жаден Maртeлл — Леонардо ДиКапри

    Жаден Maртeлл фаолиятини жуда эрта бошлаган, у биринчи бош ролини 10 ёшида “Авлиё Винсент”фильмида ўйнаган. Кейинги бир неча йил ичида Жаден 10 дан ортиқ фильмларда рол ўйнади.

    Унинг карьераси Леонардо ДиКаприо фаолиятининг дастлабки йилларини эслатади, у ҳам ҳиссий бой ва психологик жиҳатдан мураккаб роллардан бошлаган. ДиКаприо биринчи марта икки ёшида спектакл фестивалида рақсга тушиб, эътиборни тортади. Кейинчалик у 20 та реклама ролигида суратга тушиб, Роберт Де Ниро билан “Бир йигитнинг ҳаёти” фильмида рол ўйнади.

    Жош Ривера — Жон Траволта

    Жош Ривера — “Вестсайд тарихи” мусиқий фильмидаги роли билан томошабинлар эътиборини тортган юлдуз. Мактабда Жош футбол ўйнаган, шунингдек, мусиқа ва театр билан шуғулланган, кейин эса коллежда мусиқали театр бўйича бакалавр даражасини олган.

    “Вестсайд тарихи” мусиқий фильми Жошнинг кинодаги дебюти бўлган. Унинг йўли отаси профессионал футболчи бўлган Жон Траволтанинг карьерасини эслатади, аммо Жоннинг ёшлигидан актёрликни танлайди. Траволтани юлдузга айлантирган фильмлар “Шанба оқшоми васвасаси” ва “Бриолин” мусиқий фильмлари бўлиб, у ажойиб вокал ва рақс маҳоратини намойиш этади.

    Бугунги кунда Жош ўзининг истеъдоди ва харизмаси туфайли Траволтанинг муносиб вориси бўлиб, янги авлод томошабинларининг қалбини забт этишга тайёр.

    11 январ, 11:25   Изоҳ (0)   11539
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#машҳурлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳечдан кўра кеч: 40 ёшдан кейин машҳурликка эришган актёрлар

    03.07.2024, 15:55

    Голливуд юлдузларига икки томчи сувдек ўхшайдиган оддий одамлар (фото)

    02.08.2024, 13:20

    “Титаник” 27 ёшда: фильм юлдузлари қанчалик ўзгарган ва ҳозирда нималар билан банд?

    05.08.2024, 16:25

    Голливудни забт этган корейс актёрлари (фото)

    11.08.2024, 12:50

    Ўнг минг долларлик учрашув: Жорж Клуни билан кечки овқат кимошди савдосига қўйилди 

    17.08.2024, 12:50

    “Матрица” фильми 25 ёшда: Нeo, Тринити ва фильмдаги бошқа қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    27.09.2024, 10:45

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Ҳамкасблари фикрига кўра бирга ишлаш мароқли бўлган 5 нафар актёр

    06.11.2024, 23:00

    Руҳий касалликлар шифохонасида даволанган машҳур актёр ва актрисалар

    07.11.2024, 11:25

    Голливуд юлдузларининг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган қиёфадошлари (фото)

    08.11.2024, 16:49

    “Оскар”мукофотидан воз кечган ва тақдирлаш маросимига келмаган жаҳон юлдузлари

    18.11.2024, 18:15

    Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар 

    23.11.2024, 12:30

    Актёрлардан режиссёрларгача: Голливудни ҳам забт этган ҳиндистонлик киноюлдузлар (фото)

    02.12.2024, 12:30

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Голливуд юлдузи Жим Керри молиявий қийинчиликлар туфайли 30 йил яшаб келган уйини сотди  

    19.12.2024, 10:40

    “Уйда ёлғиз” 35 ёшда: фильм актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд? (фото)

    31.12.2024, 09:34

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.12.2024, 17:55

    Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси унинг соғлиғи борасида мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди

    20.12.2024, 17:58

    Жаҳон киносининг дурдонасига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    29.12.2024, 12:55

    Голливудни фермадаги ҳаётга алишган: “Уйда ёлғиз” фильмидаги Марвин — Дениел Стерн ҳозирда қандай кўринишда?

    29.12.2024, 10:55

    Турк актёри Мурат Йилдирим ва француз актрисаси Ева Грин Мартин Скорсезенинг янги фильмида бирга суратга тушади

    24.12.2024, 16:40

    Янги йил ҳақидаги севимли фильмларда рол ижро этган болакай ва қизалоқлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    2 январ, 08:30

    Америка оммавий ахборот воситалари Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни яширди — WSJ

    3 январ, 20:42

    “Калмар ўйини 2”: янги мавсумда иштирок этган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    6 январ, 16:21

    Голливуд юлдузи Анжелина Жоли 2007 йилдан бери фильмларда суратга тушишга қийналаётгани ҳақида сўзлаб берди

    8 январ, 18:01

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    “Сумерки” фильми юлдузи Роберт Паттинсон тўйини Кариб оролларида ўтказди

    9 январ, 16:50

    Байден ёнғинлар туфайли сўнгги хорижий сафарини бекор қилди 

    9 январ, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.