Буюк Британиянинг Манчестер аэропортида 15 август куни эрталаб 2 та EasyJet самолёти тўқнашиб, қанотлари тирналиши сабабли барча парвозлар қисқа муддатга тўхтатилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса самолётлар учиш йўлагига кираётганда содир бўлган. Париж ва Гибралтар йўналишидаги самолётлар маҳаллий вақт билан тахминан соат 06:30 да бир-бирига тегиб кетган. Ҳодисада ЭЗЙ2267 (Манчестер—Гибралтар) ва ЭЗЙ2117 (Манчестер—Париж Чарлес де Гаулле) рейслари ўзаро тўқнашган. Бортдаги йўловчиларнинг ҳеч қайсисига жароҳат етмагани хабар қилинмоқда.
Аэропорт вакилларидан бири ҳодиса вақтида парвозлар қисқа муддатга тўхтатилганини, самолётлар текширилгач, аэропорт фаолияти бир неча дақиқадан сўнг қайта тикланганини маълум қилган. Гибралтарга учаётган самолёт йўловчиси Тйниша Чаудҳрй тўқнашувни “автомобиль тўқнашувига ўхшаш” деб таърифлаб, бутун самолёт титраб кетганини билдирган. EasyJet компанияси ҳодиса юзасидан тезкор текширув бошланганини таъкидламоқда.

Изоҳ (0)