• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Калмар ўйини 2”: янги мавсумда иштирок этган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    “Калмар ўйини 2” ижодкорлари инсон қалбининг иллатлари ва қора томонларини тадқиқ этишда давом этмоқда. Синчковлик билан танланган актёрлар эса образларни очиб беради ва одамзот пул учун нималарга рози бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Бу сафар томошабинларни қандай синовлар, сирлар ва топишмоқлар кутмоқда?

    Ли Жонже (Сон Ги Хун)

    Актёр янги мавсумда ҳам бош қаҳрамон ролини ижро этади, бироқ унинг образи энди аввалгидек содда эмас. Барча даҳшатли синовлардан ўтган қаҳрамон кучли ички ўзгаришларга учрайди ва қонли ўйинга барҳам бериш учун ўйинда яна қатншишга аҳд қилади. Кореянинг энг юқори маош олувчи актёрларидан бири учун бу биринчи серқирра рол эмас. Узоқ йиллик фаолияти давомида у ўзини турли жанрлар ва амплуада синаб кўрган. Унинг ижодий меросида триллерлар, 90 йилларнинг шафқатсиз воқелигини акс эттирувчи драмалар, детективлар ва “Денгиз бўйидаги уйча” (2000) каби фантастик мелодрамалар мавжуд. Айтганча, бу фильм шунчалик муваффақиятли бўлганки, “Кўл бўйидаги уй” (2006) номи остида Голливуд версияси ҳам суратга олинган.

    Ли Бенхон (Фронтмен)

    2021 йилда мухлислар сўнгги қисмгача: “Асосий ёвуз ниқоб остида ким яширинган?” деб тахмин қилишди ва ҳақиқат ошкор бўлгач, Осиё шоу-бизнеси билан оз бўлса-да таниш бўлганлар ҳақиқатан ҳам машҳур юлдуз Ли Бенхонни кўриб ҳайратда қолишди. Актёр фаолияти давомида нафақат Корея кинофильмларида, балки кўплаб халқаро лойиҳаларда суратга тушган, масалан, “Ажойиб еттилик” (2016) ва “Терминатор: Генезис” (2015).

    Ви Хажун (Хван Жун Хо)

    Биринчи мавсумда актёр “Калмар ўйини” ўтказиладиган жойга яширинча кириб, у ерда йўқолган акасини топиш умидида бўлган полициячи ролида пайдо бўлди. Актёр Вандо оролида туғилган, денгиз моллюскаларини етиштирадиган фермада ўсган. Аммо тақдир тақозосига кўра у корейс шоу-бизнесига кириб қолади. Бу Ви Хажуннинг дунёга машҳур қилган ва истеъдоди муносиб баҳоланган биринчи муҳим роли бўлди. Ҳозир юлдузни энг талабгир машҳурлар иштирокидаги лойиҳаларга чақиришмоқда.

    Т.О.П (Танос)

    “Калмар ўйини 2” актёрлари таркибидаги энг “муаммоли” шахсни эътибордан четда қолдириб бўлмайди. BIGBANG гуруҳининг собиқ аъзоси янги мавсумда иштирок этиши маълум бўлиши биланоқ, Корея жамоатчилигида сериалга нисбатан норозилик тўлқини бошланди. Гап шундаки, унгача Чхве Син Хен (ҳақиқий исми) билан боғлиқ кўплаб оммавий жанжаллар ва қонун билан боғлиқ муаммолар бўлган. Шу сабабдан ҳам уни сериалнинг бош постерига қўшишмайди, ҳатто унинг исми актёрлар рўйхатидан чиқарилади. Бироқ уни трейлерда кўриш мумкин ва бу унинг кўп йиллардан бери йирик лойиҳа устидаги биринчи иши бўлди. 

    Лим Сиван (Мен Ги)

    Лим Сиван нотўғри сармояси катта молиявий йўқотишларга олиб келган ютубер ролини ўйнайди. Қарз олган одамларидан яшириниш учун у ўйинга қўшилади. Актёр ва ЗЕ: А гуруҳи аъзоси романтик драмалардаги роллари билан ҳам танилган. Масалан, унинг “Шафқатсиз” (2017) криминал драмасидаги роли Лим Сиван ўз ишининг устаси эканлигини исботлайди. Ушбу фильм учун актёр ўша йили Канн кинофестивалига таклиф қилинади.

    Чо Юри (Жун Хи)

    Актриса криптовалюта билан боғлиқ фирибгарликка тортган собиқ йигити туфайли қийинчиликларга дуч келган қиз ролини ўйнайди. Тақдир тақазоси билан улар ўйин пайтида тасодифан тўқнаш келади. Чо Юри — хонанда ва IZ*ONE гуруҳининг собиқ аъзоси. Актёрлар таркибида аёллар унчалик кўп эмас, шунинг учун танлов узоқ ва пухта ўтказилган, деб тахмин қилиш мумкин.

    Эҳтимолий қайтиш

    Биринчи мавсумда томошабинлар ёқтириб қолган топ-модел Чон Хоэн (Кан Се Бек) ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлганди. Афсуски, у якуний синовдан олдин ҳалок бўлади. Бироқ бу режиссёр Хван Дон Хекнинг супермоделнинг экранларга қайтиши эҳтимоли ҳақида томошабинлар қизиқишини оширишга тўсқинлик қилмайди: “Эҳтимол, унинг эгизак синглиси бордир, кўрамиз”.

    6 январ, 16:21   Изоҳ (0)   13680
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#«Калмар ўйини»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Яхши кунлар ҳали олдинда: ҳаёт нақадар гўзаллигига ишонч бахш этувчи корейс сериаллари (трейлер) 

    30.05.2024, 13:50

    Кинотавсия: Юрагингиз тубидаги энг нозик ҳисларни уйғотиб юборадиган корейс сериаллари

    12.06.2024, 09:37

    Бир ўтиришда томоша қиласиз: биринчи дақиқаларданоқ экран қаршисига михлаб қўядиган корейс сериаллари

    20.06.2024, 14:29

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Фақат “Калмар ўйини эмас”: қизиқарли сюжетга бой энг яхши корейс сериаллари

    23.08.2024, 13:13

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Романтика мавсуми: фантастика жанридаги энг яхши корейс сериаллари

    24.09.2024, 16:03

    Фильм сўнгигача киприк қоқмай томоша қилинадиган корейс сериаллари (трейлер) 

    15.10.2024, 19:10

    Анча вақт таъсиридан чиқиб кета олмайсиз: Энг қўрқинчли корейс сериаллари

    22.10.2024, 17:05

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00

    Анжелина Жоли жосус ролида: “Жаноб Смит ва Смит хоним” режиссёри янги фильм суратга олади

    Кино | 14 август, 18:55

    Мелания Трамп Байденнинг ўғлини судга бериши мумкин

    Дунё | 14 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.