• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Уйда ёлғиз” 35 ёшда: фильм актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд? (фото)

    “Уйда ёлғиз” фильми 1990 йилда Крис Коламбус томонидан суратга олинган. 18 миллион долларлик бюджетга эга, Рождествода унутилган бола ҳақидаги фильм деярли 480 миллион доллар даромад келтиради, бу эса уни бутун кино тарихидаги энг муваффақиятли комедиялардан бирига айлантиради. Шунингдек, “Уйда ёлғиз” фильми “Олтин глобус” мукофотига иккита номинацияга сазовор бўлади — “Энг яхши фильм” ва “Энг яхши эркак роли”. Ушбу комедияни 30 йилдан буён бутун дунёда томоша қилишади.

    Маколей Калкин

    • Қаҳрамон: Кевин Маккаллистер, уйда унутилган бола
    • “Уйда ёлғиз” фильмини суратга олиш пайтида у 9 ёшда эди
    • Ҳозир 44 ёшда

    Маколей Калкин “Уйда ёлғиз” фильмида уйда унутиб қолдирилган бола ролини ижро этган, ҳозирда у 44 ёшда. Ўша пайтда ёш Калкин роли учун “Олтин глобус” совринини қўлга киритган, 100 минг доллар гонорар олган ва бутун дунё бўйлаб томошабинлар меҳрини қозонган.

    Маколей Калкин кинематографияда беш ёшида — “Ярим тунда” фильмида дебют қилган. Бир йил ўтиб, Калкин билан “Бак амаки” фильмида ишлаган Жон Хьюз режиссёр Крис Коламбусга “Уйда ёлғиз” фильмидаги бош ролга Калкинни таклиф қилган, лекин у аввал юзлаб болаларни кастингдан ўтказишни афзал кўрган. Охир-оқибат Хьюз томонидан таклиф қилинган номзод энг моси деб топилган.

    “Уйда ёлғиз 2” фильми учун эса Калкиннинг гонорари 4,5 миллион доллар бўлган, бу уни тарихдаги энг юқори ҳақ олган болалар актёрига айлантиради. “Бойвачча Ричи” фильмида суратга тушиш учун эса икки баробар кўпроқ пул тўланади, аммо бу сармоя ўзини оқламайди: танқидчилар фильмни жуда ёмон баҳолайди.

    Калкин иштирок этган кейинги лойиҳалар ҳам муваффақиятли бўлмайди. Актёрнинг карьерасига салбий таъсир қилган ҳолат шундаки, унинг отаси ўғлига миллионлаб ҳақ тўлашни талаб қилиб, бошқа фарзандларини ҳам кинематография саноатига қўшишга ҳаракат қилган (Маколейнинг кичик укаси, Киран Калкин ҳозирда “Меросхўрлар” ва “Фарго” каби машҳур сериалларда суратга тушмоқда). Актёрнинг ота-онаси ажрашгач, Калкин ижодий танаффус олишга қарор қилади. 2000 йилларгача у фақат Sonic Youth рок гуруҳининг видеоклипида кичик рол ўйнайди.

    2004 йилда 24 ёшли юлдуз наркотик моддалар сақлагани учун қўлга олинган. Шундан кейин у асосан дубляж ва реклама билан шуғулланади, шунингдек, телевидение орқали меҳмон сифатида, ўзини ўйнаб, кўплаб дастурларда қатнашади.

    Маколей Калкин саҳнага фақат 2020 йилда қайтди, “Американча даҳшатли ҳикоялар” сериали ижодкорлари уни эпизодик рол ўйнашга кўндиришади. Gucci брендининг ижодий директори Алессандро Микель эса юлдузни Голливуддаги кўргазмасига таклиф қилиб, рекорд миқдорда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълонлар олади. Ҳозирда Калкин “Fallout” сериалида “телба даҳо” ролини ижро этмоқда.

    Актёр “Таиланддаги кунлар” фильмини суратга олишда танишган актриса Бренда Сонг билан турмуш қурган, ҳозирда эр-хотин икки нафар ўғлини тарбияламоқда — катта ўғлини Дакота деб аташган, бу ном Маколейнинг 2008 йилда ЙТҲда ҳалок бўлган опасининг шарафига қўйилган. Иккинчи ўғли эса 2023 йилда туғилган, унга Карсон деб исм беришган.

    2023 йил декабрь ойида Маколей Калкин Голливуддаги Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди. Маросимда Кевин МакКалистернинг онаси ролини ўйнаган Кетрин O‘Ҳара, актёрнинг рафиқаси ва ўғиллари иштирок этди. 

    Жо Пеши

    • Қаҳрамон: ўғри Гарри Лайм
    • “Уйда ёлғиз” фильмини суратга олиш вақтида 47 ёшда эди
    • Ҳозир 81 ёшда
     

    Жо Пеши “Уйда ёлғиз” фильмидан анча аввал Голливуд юлдузи мақомида эди. У “Қутурган буқа”, “Бир пайтлар Америкада” ва “Яхши йигитлар” каби фильмларда рол ижро этганди. Сўнгги фильмда иштироки учун у ҳатто “Энг яхши иккинчи даражали эркак роли” номинациясида “Оскар” мукофотига сазовор бўлган, бироқ Жон Хьюз ва Крис Коламбуснинг Янги йил франшизаси унга жаҳон миқёсида машҳурлик келтирди.

    Шундан сўнг, Пеши яна Мартин Скорсезе билан ҳамкорликда ишлашга қайтиб, 1995 йилда “Казино” фильмида суратга тушди. 1990 йилларнинг охирида Пеши мусиқа билан шуғулланиш учун актёрлик фаолиятини вақтинча тўхтатди: у “Винсент Ла Гуардия Гамбини фақат сен учун куйламоқда” номли ҳазил-мутойибага бой жазз альбомини ёзди ва уни “Амакиваччам Винни” фильмидаги ўз қаҳрамони шарафига атади.

    У экранга фақат 11 йилдан сўнг, 2010 йилдаги “Севги ранчоси” фильмидаги бош роли билан қайтди. Фильмда актёрнинг партнёри “Қиролича” фильми юлдузи Ҳелен Миррен бўлди. 2019 йилда актёр Мартин Скорсезе ва Роберт Де Ниро ундан 50 мартадан кўпроқ илтимос қилганидан кейин “Ирландиялик” фильмига қўшилди.

    2025 йил февраль ойида актёр 82 ёшга тўлади, ҳозирда ҳам суратга тушишни давом эттирмоқда. Актёрнинг Клаудия Ҳаро исмли собиқ турмуш ўртоғидан 1992 йилда туғилган қизи Тиффани бор.

    Даниэль Стерн

    • Қаҳрамон: ўғри Марвин Мерчанц
    • “Уйда ёлғиз” фильмини суратга олиш вақтида 33 ёшда эди
    • Ҳозир 67 ёшда

    Дэниэл Стерн ҳам “Уйда ёлғиз” фильмида суратга тушгунга қадар ўзининг нафақат кинодаги, балки Бродвейдаги театр саҳналаридаги комедия роллари билан танилганди. Бундан ташқари, у мультфильмларга овоз бериш, сценарийлар ёзиш ва режиссёрлик қилиш тажрибасига ҳам эга — Даниэль Стерн “Ажойиб йиллар” ва “Манҳеттен” сериалларининг бир неча қисмларини, “Ҳақиқий ёввойилар” мини-сериалини ҳамда “Йилнинг янги ўйинчиси” номли бейсбол ҳақидаги комедияни суратга олган. Унинг сўнгги актёрлик ишлари орасида “Салтанат” ва “Бутун инсоният учун” сериаллари бор, аммо буларнинг ҳеч бири Стернни 1990 йиллардаги шуҳратига яқинлаштира олмади.

    2024 йилда актёр “Ёлғиз ва уйда” номли хотираларини нашр этди. Унда у Голливуддаги карьерасининг ютуқ ва мағлубиятлари, шунингдек, камера ортидаги ҳаёти ҳақида сўз юритади. У саҳнадан ташқарида дислексия (ўқиш кўникмаларига боғлиқ бузилиш) билан курашгани, ҳайкалтарош, чорвадор ва фермер сифатида ўзини синаб кўргани ҳақида ҳам ҳикоя қилади. Ижтимоий тармоқларда Стерн тез-тез ўз ҳикоялари, суратлари ва видеоларини улашиб туради.

    1980 йилдан ҳозирги кунгача у актриса Лор Маттос билан турмуш қурган, эр-хотиннинг учта фарзанди бор.

    Кетрин O‘Ҳара

    • Қаҳрамон: Кейт Маккаллистер, Кевиннинг онаси
    • “Уйда ёлғиз” фильмини суратга олиш пайтида 36 ёшда эди
    • Ҳозир 70 ёшда

    Канадалик актриса Кетрин O‘Ҳара машҳур оилавий комедияда қатнашгунига қадар аллақачон ўнлаб лойиҳаларда, жумладан, Мартин Скорсезенинг “Ишдан сўнг”, Тим Бёртоннинг “Битлжус” ва Майкл Николснинг “Ҳасад” фильмларида рол ўйнаганди. Унга оламшумул машҳурлик келтирган Кевин Маккаллистернинг онаси ролидан сўнг, O‘Ҳара нафақат фаол фильмга тушишни давом эттирди, балки ўзини янги йўналишларда ҳам синаб кўрди — масалан, сценарийнавис, режиссёр ва дубляж актрисаси (“Жўжа Сипа”, “Ўрмон биродарлиги”, “Париждаги махлуқ”, “Франкенвинлар” ва “Аддамслар оиласи” мультфильмлари қаҳрамонларига овоз берган).

    2017 йилда O‘Ҳара Канада ордени офицери унвонига сазовор бўлди. 2021 йилда у “Шитц Крик” сериалидаги роли учун ўзининг биринчи “Олтин глобус” мукофотини, шунингдек Актёрлар гилдияси мукофоти ва “Эмми”ни қўлга киритди. “Уйда ёлғиз” фильмидаги ўғли Маколей Калкин эса уни ҳамон “ойижон” деб атайди.

    Актриса ҳозирги кунда ҳам кинода фаол суратга тушиб келмоқда.

    Девин Ретрей

    • Қаҳрамон: Базз Маккалистер, бош қаҳрамоннинг акаси
    • “Уйда ёлғиз” фильмини суратга олиш пайтида у 13 ёшда эди
    • Ҳозир 47 ёшда

    Актёрлар оиласида туғилган (Питер Ретрей ва Энн Уиллиснинг ўғли) Ретрей болалигидан кинода рол ўйнай бошлаган. У 1990 йилларнинг бошларида Маколей Калкиннинг акаси Базз Маккалистер ролини ўйнаганида машҳурликка эришди. У “Уйда ёлғиз” фильмининг дастлабки иккита фильмида Базз ролини ўйнаган, кейин эса худди шу номдаги 2021 йилги ремейкда иштирок этган.

    Ретрей 2021 йилда иккинчи марта машҳурликка эришди, ўшанда актёр уйдаги зўравонлик ва калтаклашда айбланиб, ҳибсга олинган. Унинг собиқ маъшуқаси Ретрей маст ҳолда Ҳаятт меҳмонхонасининг хонасида унга ташланиб, калтаклаганини ва бўғганини айтади. Жабрланувчи ўзини ҳимоя қилиш доирасида эркакнинг қўлини тишлаб, хонадан қочишга муваффақ бўлган. Кейинроқ у полицияга мурожаат қилади.

    Аввалига актёр айбини рад этган, аммо кейинчалик тан олган. Икки йилдан ортиқ давом этган иш бўйича мажлис Оклаҳома штати судларидан бирида бўлиб ўтади. Натижада Ретрей уч йиллик синов муддатига ҳукм қилинади. Шунингдек, уни зўравонликда айбланганлар учун махсус курсдан ўтиш ва алкоголь ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш учун тест топширишга мажбур қилишади.

    Жон Ҳёрд

    • Қаҳрамон: Питер Маккаллистер, Кевиннинг отаси
    • “Уйда ёлғиз” фильмини суратга олиш пайтида 44 ёшда эди
    • 2017 йилда 71 ёшида вафот этган

    Жон Ҳёрд 1970 йилларда кинода дебют қилган, шунинг учун “Уйда ёлғиз” фильмини суратга олиш пайтида у аллақачон яхши ролларни ижро этганди. Хусусан, у Пеши ва ЎҲара билан “Ишдан сўнг” фильмида Скорсезе билан бирга ишлаган, шунингдек, Том Ҳенкс билан “Катта” комедиясида ва “Қонун ва тартиб” телесериалида ўйнаган. Кўпинча Ҳёрд сериалларда рол ўйнаган: унинг асарлари орасида “Сопрано уруғи”, “Майами жиноят жойи”, “Қочиш” ва “Гўзаллар” бор. У “Сопрано уруғи” (1999) телесериалидаги коррупционэр полиция детективи роли учун “Эмми” мукофотига номзод бўлган.

    Умуман олганда, актёр фильмографиясида 180 та рол бор, уларнинг энг охиргиси 2017 йилда ижро этилган. Июль ойида Ҳёрд Калифорниядаги меҳмонхонадан ўлик ҳолда топилган, у юрак тўхтаб қолишидан вафот этади. Ҳёрд 3 нафар фарзанднинг отаси эди.

    31.12.2024, 09:34   Изоҳ (0)   9764
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#«Уйда ёлғиз»#Янги йил

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    56 ёшида чин муҳаббатини топган 4 фарзанднинг отаси: «1+1» фильмидаги фалаж зодагон – Франcуа Клюзенинг ҳаёти ва ижоди (фото)

    18.02.2021, 08:54

    Экранларда кўринмай қолган Голливуд юлдузлари (фото)

    25.12.2021, 16:56

    Янги йил ҳақидаги севимли фильмларда рол ижро этган болакай ва қизалоқлар ҳозирда қандай кўринишда?

    29.12.2022, 10:41

    Байрамона кайфият улашувчи Янги йил ҳақидаги 5 та фильм

    31.12.2022, 10:49

    Маколей Калкин ва Барбара Брильска: Янги йилда ҳамма севиб томоша қиладиган фильмлар қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    31.12.2022, 16:48

    Болалигидан фильмларда рол ўйнашни бошлаган Голливуд актёрлари (фото)

    07.02.2023, 21:51

    Турли сабабларга кўра машҳур фильмлардаги ролидан воз кечмоқчи бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    15.02.2023, 11:15

    Муваффақиятли карьерадан кўра оилани афзал кўрган юлдузлар

    04.04.2023, 18:39

    Икки қадам узоқликдаги океан ва машҳур қўшнилар: Гарри ва Меган қироллик саройидан кетгач, қандай уйга кўчиб ўтган?

    16.05.2023, 19:02

    Голливуд юлдузи Женнифер Лопес 323 гектарли уйини салкам 43 млн долларга сотувга қўйди (фото, видео) 

    19.05.2023, 11:30

    “Мен эса етарлича қариб бўлганман. Энди улғайишим керак…” — “Леон” фильми ҳақида

    16.09.2023, 22:46

    Болливуд юлдузи Карина Капур 43 ёшда: Оиласидаги қаршиликларга қарамай, орзусига эришган актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли

    22.09.2023, 18:09

    Маколей Калкин Голливуддаги Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди (видео) 

    05.12.2023, 13:50

    “Аёз бобо”, “Қор маликаси” каби машҳур фильмлардаги актёр болалар ҳозир қандай кўринишда? (фото) 

    11.12.2023, 12:30

    Бир-бири билан ёшлигидан дўст тутинган Голливуд юлдузлари (фото)

    19.01.2024, 14:50

    Габриэль Гарсиа Маркес — “барча даврларнинг энг яхши романи” муаллифи тақдири

    17.03.2024, 10:05

    Женнифер Лопес, Бредли Купер ва бошқа машҳурлар кўришни тавсия қиладиган фильмлар

    14.05.2024, 17:50

    Ким Кардашян, Рианна ва даҳшатли ўғрилик қурбонлари бўлган Голливуд юлдузлари

    14.06.2024, 19:05

    2025 йилда Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўладиган машҳурлар исми тасдиқланди 

    28.06.2024, 17:41

    Голливуд юлдузларининг севимли спорт машғулотлари (фото)

    02.07.2024, 14:47

    “Терминатор”дан губернаторгача: Арнольд Шварценеггер отасининг зулми, ҳаётидаги энг катта хатоси ва ёлғиз яшаши ҳақида

    31.07.2024, 16:40

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    “Сумерки”, “Темир одам” ва бошқа машҳур фильмларда ижро этган ролларини унутган 6 та актёр

    02.12.2024, 15:59

    Актёрлардан режиссёрларгача: Голливудни ҳам забт этган ҳиндистонлик киноюлдузлар (фото)

    02.12.2024, 12:30

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    Қозоғистонлик киноижодкорлар суратга олган энг яхши учта фильм (трейлер)

    02.12.2024, 16:43

    Ўз амплуасидан чиқа олган: Турли образларни маҳорат билан гавдалантира олишини исботлаган кино юлдузлари (фото)

    13.12.2024, 10:40

    Ҳашамат рамзи: Дунёдаги энг қиммат туфли қандай кўринишда ва у қанчага баҳоланган?

    10.12.2024, 12:25

    “23 йил аввалги ўзимга сен буни, албатта, уддалайсан, деган бўлардим”. Шерон Стоун ҳаётидаги қийин кунларни эслади

    17.12.2024, 18:40

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Геймер бўлиш шарт эмас: видеоўйинлар асосида суратга олинган Голливуд фильмлари

    16.12.2024, 19:25

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Голливуд юлдузи Жим Керри молиявий қийинчиликлар туфайли 30 йил яшаб келган уйини сотди  

    19.12.2024, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужумга тайёрланмоқда — CNN

    Дунё | 21 май, 14:10

    Коппола, Смит, Ҳадид: брендга айланган оилалар қандай пул топади?

    Лайфстайл | 21 май, 13:55

    Покистонда худкуш террорчи мактаб автобусини портлатиб юборди (видео) 

    Дунё | 21 май, 13:45

    “Насаф”нинг чемпион бўлиш имконияти ошди, “Нефтчи” билан дуранг ўйнаган “ОКМК”да пасайиш — Footy Rankings

    Спорт | 21 май, 13:35

    Тошкентда фастфуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаги кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 21 май, 13:14

    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

    Реклама | 21 май, 12:00

    Ҳам санъатда, ҳам бизнесда омади чопган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    Лайфстайл | 21 май, 13:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.