• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Жаҳон киносининг дурдонасига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    Кўпчилигимиз учун “Қор маликаси” мультфильми, биринчи навбатда, Янги йил байрами ҳамда Андерсеннинг яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги ажойиб эртаги билан боғлиқ. Аммо бу бутун дунёда тан олинган, кўплаб тилларга дубляж қилинган ва жаҳон киносига таъсир кўрсатган асар эканини кўпчилик билмайди. Ҳаяо Миязакининг сўзларига кўра, агар “Қор маликаси” бўлмаганида, у машҳур аниматор бўлолмасди.

     
     
    Фото: AdMe
    • Жасур қиз Герданинг узоқ сафарга қандай отлангани ҳақидаги ҳикояни Ҳанс Кристиан Андерсен 1884 йилда ёзган. 1957 йилда эса эртак экранлаштирилади.
    • Андерсоннинг таржимайи ҳолига кўра, Қор маликасининг прототипи опера қўшиқчиси Женни Линд бўлиши мумкин. Ҳикоячи ўзидан 15 ёш кичик бир қизни севиб қолган ва қиз унга акасидек муносабатда бўлган.
     
    1957 йилдаги Қор маликаси ва унинг прототипи опера қўшиқчиси Женни Линд.
    Фото: AdMe
    • Мультфильм режиссёри Лев Атаманов бўлиб, у бошқа машҳур мультфильмлар — “Олтин антилопа” ва “Қирмизи гул” ва бошқаларни ҳам суратга олган. Ҳайвонлар ва манзара эскизларини чизиш учун продюсер Александр Винокуров масъул эди.
    • Аниматор Леонид Шварцман қаҳрамонларнинг, жумладан, бош қаҳрамоннинг бадиий образларини яратади. Бу ҳақда у шундай дейди: “У жуда чиройли ва кучли аёл, бироқ ўлик каби муздек. Бу хусусиятни таъкидлаш учун мен унга ёрқин кристалл тож қўшдим”.
    • Леонид Шварцман 101 йил яшади ва элликдан ортиқ мультфильм эскизини чизишга муваффақ бўлди. Улар орасида “Тимсоҳ Гена”, “Гав лақабли мушукча” ва “38 тўтиқуш” каби афсонавийлари ҳам бор.
     
    Леонид Шварцман
    Фото: AdMe
    • Ижодий гуруҳ кўп вақтини йирик кутубхоналарда бадиий китобларни ўрганишга сарфлайди. Рассомлар биринчи эскизларини айнан ўқиш залларида яратади.
    • Тасвирга олиш гуруҳи воқеалар юз берадиган Копенгагенга саёҳат қилиши учун ортиқча маблағ йўқ эди. Аммо рассомлар Таллин, Тарту ва Ригага хизмат сафарларига боришлари мумкин эди. У ерда мультфильм муаллифлари икки ҳафта давомида архитектура, тор кўчалар ва табиат эскизларини яратади.
     
    Фото: AdMe
    • Қор маликасига афсонавий актриса Мария Бабанова овоз берган. Всеволод Мейерхолднинг иқтидорли шогирди Мария Бабанованинг актёрлик маҳорати ҳақида режиссёр Сергей Эйзенштейн шундай дейди: “Мария ролларини ипак ип билан тикади”.
    • Мультфильмнинг французча версиясидаги Қор маликасига Катрин Денев овоз берган. Голливудда эса ёвуз қаҳрамон Кетлин Тёрнер, Герда ёш Кирстен Данст томонидан овозлаштирилган.
     
    Мария Бабанова ва Катрин Денев
    Фото: AdMe
    • Мария Бабанова нафақат маликага овоз беради, балки унинг ижроси плёнкага суратга олинади, кейин эса кадрма-кадр туширилади. Шу сабабли унинг ташқи кўриниши бошқа қаҳрамонлардан сезиларли даражада фарқ қилади.
    • Мультфильм яратишнинг бу усули французларнинг Eclair компаниясининг станоги номидан кейин rotoscoping ёки “Эклер усули” деб номланган. “Биз машинанинг бир томонига экранни бириктирдик. Бошқа томонига — проекторни. Актёрлар суратга олинади, сўнг тасвир экранга проекция қилинади, аниматор эса экранга қоғоз қўйиб, қаҳрамоннинг керакли позициясини унга ўтказади”, дейди продюсер.
    • Гердага “Золушка” фильмидаги бош роли билан томошабинларга танилган Янина Жеймо овоз беради. Бабановадан фарқли ўлароқ, у қаҳрамонини “ротоскопия қилиш”да фақат баъзи саҳналар учун қатнашган.
     
    Янина Жеймо
    Фото: AdMe
    • Қизиқарли факт: “Золушка” фильмида шаҳзода ролини ўйнаган актёр Алексей Концовский “Қор маликаси” фильмида Лапландиядан келган буғуни овозлаштирган. Унинг қаҳрамони Гердага кекса жодугарнинг олдига боришга ёрдам беради.
     
     
    Алексей Концовский “Золушка” фильмида
    Фото: AdMe
    • 1982 йилда мультфильм қайта тикланади ва қайта дубляж қилинади. Қизиғи шундаки, бу сафар Қор маликаси эртакнинг 1966 йилги фильм версиясида Герда ролини ўйнаган машҳур актриса Елена Проклованинг овозида гапиради.
     
    Елена Проклова
    Фото: AdMe
    • 1959 йилда мультфильм инглиз тилига дубляж қилинади. Кейинчалик — немис, италян, француз ва бошқа тилларга ҳам. Картина бутун дунёда юқори баҳоланади. Мультфильм Венеция, Канн, Рим ва Лондондаги халқаро кинофестивалларда совринли ўринларга сазовор бўлган.
    • 1979 йилда Леонид Шварцман таниқли актриса Одри Хепбёрннинг хайрия жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланган “Голливуд—болалар учун” мукофотини олади.
     
    Фото: AdMe
    • Япониялик аниматор Ҳаяо Миязаки (“Малика Мононоке” ва “Руҳлар олами”) 1964 йилда мультфильмни биринчи марта кўрганида қаттиқ таъсирланган. Ўша пайтда у Токио студиясида ишлашдан чарчаган ва касбини ўзгартириш ҳақида ўйларди, аммо “Қор маликаси” бўлажак режиссёрнинг анимация ҳақидаги ғояларини ўзгартириб юборади.
    • Қизиғи шундаки, Леонид Шварцман Миязакидан фарқли ўлароқ Дисней мультфильмларига қойил қолган ва илҳомланган, жумладан “Бемби” мультфильмидан.
     
    “Қор маликаси” ва “Малика Мононоке”
    Фото: AdMe
    • Мультфильмда Андерсон эртагининг муҳим қаҳрамонларидан бири — тролл етишмаётган эди. Шварцманнинг сўзларига кўра, ёзувчилар китобдаги троллнинг беадаб ўқувчилари туфайли Кайнинг кўзига кўзгу бўлаги тушган парчани ўзгартиришган. Сюжетга кўра, Қор маликасининг ўзи боланинг уйига кўзгу синиқларини юборади.
    • Бундан ташқари, аниматор Фёдор Хитрук янги персонаж — Оле-Лукоени қўшади. У буни Андерсеннинг бошқа эртагидан олади. Мультфильмда Оле ҳикоя қилувчи ролини бажаради.
    • Китобда Кай ва Герда улғайиб уйга қайтишади. Кичкина қароқчи ҳам катта бўлади.
     
    “Музюрак”даги тролл ва Оле-Лукое
    Фото: AdMe
    • “Биз севги, дўстлик ва садоқат ҳақида мультфильм яратдик. Шунингдек, бу картина ажойиб туйғуларни йўқ қилмоқчи бўлган куч ҳақида ва асосийси бу кучнинг мағлубияти ҳақида”, дейди аниматор Леонид Шварцман.
    29.12.2024, 12:55   Изоҳ (0)   9080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Қор маликаси»#совет мультфильмлари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Барби, Жокер, Жулетта ва ўзбек шоу-бизнеси вакиллари томонидан гавдалантирилган бошқа машҳур образлар (видео)

    03.09.2022, 11:20

    Олманинг тагига олма тушади: дунёга машҳур ота-оналарининг касбини шараф билан давом эттираётган фарзандлар (фото)

    08.11.2022, 14:33

    Касаллик, театр, бевақт ўлим: «Қор маликаси» эртак-фильми актёрларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    04.01.2023, 18:30

    Буюк япон режиссёри Хаяо Миязакининг сўнгги фильми: “Бола ва қуш” анимеси нима ҳақида ва уни кимлар кўрмаслиги керак?

    15.09.2023, 11:08

    “Барча даврларнинг энг яхши анимацион фильми”: Ўз даврида чет давлатларда ҳам хитга айланган совет мультфильмлари (фото)

    06.10.2023, 17:00

    “Аёз бобо”, “Қор маликаси” каби машҳур фильмлардаги актёр болалар ҳозир қандай кўринишда? (фото) 

    11.12.2023, 12:30

    Жаҳон киносининг марваридига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    12.12.2023, 09:18

    Оилавий томоша қилиш учун Янги йил ҳақидаги қизиқарли мультфильмлар (видео)

    30.12.2023, 14:59

    Шумтака Карлсон, итоаткор Настенька, фирибгар тулки: болаларга ёмон ўрнак бўладиган машҳур эртак қаҳрамонлари

    28.02.2024, 15:50

    Дунё мамлакатларида турлича ижро этилган машҳур эртак қаҳрамонлари (фото) 

    02.04.2024, 16:36

    Турк сериалларидаги актёрлик маҳоратида бош қаҳрамонлардан қолишмайдиган иккинчи даражали жуфтликлар (фото)

    08.05.2024, 12:50

    Карьерасининг чўққисида кинодан кетган, ҳозирда осойишта ҳаёт кечираётган “Қор маликаси” — Наталья Климованинг тақдири қандай кечди?

    03.10.2024, 09:55

    “Союзмультфильм” фондидан: Янги йилда болалар билан томоша қилиш учун самимий мультфильмлар (видео)

    03.12.2024, 16:55

    Алиса Фрейндлих 90 ёшда: уруш даҳшатларини бошдан кечирган, Ленинград қамалидан омон қолган актрисанинг муваффақият ҳикояси

    10.12.2024, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 15 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 15 май, 22:50

    “Россия Украина билан келишмовчилик сабабларини бартараф этишни истаяпти” — Мединский

    Дунё | 15 май, 22:40

    Ёзда терини қуёшдан ҳимоя қилиш учун 8 та энг яхши SPF крем

    Лайфстайл | 15 май, 22:30

    Тошкентда кузатилган 49 йиллик ҳаво ҳарорати таҳлил қилинди

    Ўзбекистон | 15 май, 22:19

    “Персеполис” ўз майдонида ғалабага эришди, Ўрунов гол урди

    Спорт | 15 май, 22:16

    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга?

    Реклама | 15 май, 21:00

    “Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар учун тарихий имконият юзага келди” – Эрдўғон

    Дунё | 15 май, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.