Осиё футбол конфедерациясининг Куала-Лумпурдаги қароргоҳида Элит Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

24 та жамоа қатнашадиган турнирда Ўзбекистон шарафини “Насаф” ҳимоя қилади. Қуръа натижаларига кўра, қаршиликлар ғарбий минтақадаги 12 та жамоанинг 8 таси билан ўйнайди. Учрашувларнинг 4 таси Қаршидаги “Марказий” стадионда бўлиб ўца, яна 4 таси сафарда ўтказилади.
Қуйида “Насаф”нинг рақиблари билан танишишингиз мумкин:
Уйда:
- “Трактор” (Эрон)
- “Ал-Шорта” (Ироқ)
- “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони)
- “Ал-Ваҳда” (БАА)
Сафарда:
- “Шабаб Ал-Аҳли” (БАА)
- “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони)
- “Шаржа” (БАА)
- “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони)


Маълумот учун, мусобақанинг ғарбий минтақасидаги 1-тур учрашувлари 15-16 сентябрь кунлари старт олса, шарқий минтақада 16-17 сентябрь кунларига белгиланган.
Мусобақанинг амалдаги ғолиби Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби ҳисобланади. Жиддаликар 2024-25 йилги Элит Осиё чемпионлар Лигаси финалида Япониянинг “Кавасаки Фронтале” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Изоҳ (0)