• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Голливуднинг афсонавий актрисалари ҳаётини бошқа ракурсдан кўрсатиб берадиган қизиқарли фактлар

    Кўпинча Голливуд киносининг “Олтин даври” юлдузлари ҳаёти ҳақида барча нарсани биламиз, деб ўйлаймиз: шон-шуҳрат онларидан тортиб то шахсий ҳаётларининг энг майда тафсилотларигача. Бироқ ўтмишдаги бу гўзалларнинг таржимайи ҳолларидаги қуйидаги фактларни кўпчилик билмайди.

    Грэйс Келли Монако маликаси бўлишга биринчи номзод эмасди

    Шаҳзода Рене билан танишганида, Грэйс Келли кинода ажойиб карьерага эга ва дизайнер Олег Кассини билан унаштирилган эди. Кассини актрисага ўзига хос образ яратганини айтиб, бундан аввал Грэйс ўқитувчилардек кийинарди деб мақтанарди. Бироқ Грэйснинг ота-онаси бу никоҳга қатъиян қарши эди. Актриса Монако шаҳзодаси билан Канн фестивалида танишган, атиги иккита учрашувдан сўнг Кассини билан унаштирувни бекор қилиб, Рененинг турмуш қуриш таклифини қабул қилган.

    Гап шундаки, шаҳзода айнан Голливуд актрисалари орасидан ўзига жуфт қидираётганди. Бу пайтда мамлакат ночор аҳволда бўлиб, Рененинг дўсти — магнат Аристотел Онассис шаҳзодага машҳур одамлар орасидан рафиқа топишни маслаҳат берган. Унинг маслаҳатига кўра, бу Монакога кўплаб сайёҳларни ва турган гапки, пул ҳам жалб қилади. Дастлаб Онассиснинг танлови Мерилин Монро эди, аммо у Рене билан учрашишдан қатъиян бош тортган. Шаҳзоданинг Грэйс Келли билан тўйи муносабати билан Мерилин келинга қуйидаги мазмунда телеграмма жўнатган: “Бу бизнесдан қутулганингиздан жуда хурсандман!”. Келлининг ўзи ҳам кейинчалик кўп йиллар кинони соғинган ва суратга тушолмаслигидан афсусланган.

    Вивен Ли умр бўйи қўлларини яшириб юрган

    Вивиэн Ли ўз даврининг энг гўзал актрисаларидан бири ҳисобланган. Шу билан бирга, замондошларининг фикрича, жозибадорлиги туфайли кўпчилик Лининг ҳақиқатан ҳам буюк истеъдодини пайқашмаган.

    Лекин Вивеннинг ўзи бармоқларини жуда катта деб ҳисоблагани учун жуда тортинарди. Шу сабабли актриса бутун умри давомида қўлларини қўлқоп ёрдамида яширишга ҳаракат қилган. Лининг 150 жуфтдан иборат қўлқоплар коллекцияси бўлган.



    Элизабет Тейлор кўп вақтини шифохоналарда ўтказган

    12 ёшли актриса “National Vilvet” фильмини суратга олиш пайтида отдан йиқилиб, белини шикастлаганидан бери Тейлорнинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар бутун умри давомида уни таъқиб қилиб келган. Элизабет ҳали 30 ёшга ҳам тўлмаган бўлса-да, аллақачон кўплаб жиддий касалликларни бошдан кечирган ва тез-тез касалхонада даволанган.

    Бундан ташқари, студия Элизабетни 20 ёшида ринопластика қилишга мажбур қилади. Раҳбариятнинг назарида унинг бурнининг пастки қисми бир оз йўғонроқ кўринарди. Актрисанинг ўзи эса узоқ йиллар давомида бундай операция қилдирганини тан олишни истамаган.

    22 ёшида карьерасига нуқта қўйилишига бир бахя қолган Софи Лорен

    Актрисанинг Голливуддаги биринчи фильмларидан бири “Йўқолган афсона” фильми бўлиб, фильмда у Жон Уэйн билан суратга тушган. Софи инглиз тилида унчалик яхши гапиролмасди, суратга олиш жамоаси уни мазах қилиб куларди. Бироқ Уэйн ҳар доим қизнинг ёнини олар ва унга далда беришга уринарди. Жон қанчалик машҳур бўлишига қарамай, бир вақтнинг ўзида ҳам самимий ҳам ғамхўр эди.

    Фильмни суратга олиш Софи учун ҳақиқий синов бўлган. Бир куни Лорен меҳмонхонада бўғилиб қолишига сал қолади. Гап шундаки, меҳмонхонага эски газ плитаси ўрнатилган бўлиб, кечаси актриса қаттиқ бош оғриғи билан уйғонади. Деярли ҳушини йўқотиб, эшиккача етиб бориб, уни очади-ю йиқилади. Натижада ерда Софини бошқа актёр кўриб қолиб дарҳол ёрдамга чақиради.

    Жейн Фонданинг машҳур отаси қизига меҳрибон бўлмаган

    Жейн таниқли актёр Генри Фонданинг қизи. У отасини жуда яхши кўрса ҳам, Генрини меҳрибон ва ғамхўр ота деб бўлмасди. Кейинчалик Жейннинг эслашича, айнан дадаси ташқи кўриниш муҳим деган ғояни унинг миясига сингдирган. Унинг сўзларига кўра, Генри унга тез-тез қуйидаги мазмундаги хабарларни юборган: “Агар мукаммал кўринмасанг, ҳеч ким сенини севмайди”. Жейннинг ёрқин гўзаллиги ортидан кўплаб режиссёрлар унинг маҳоратини инобатга олмасдан ролларга таклиф қилишган.

    Ҳаётини спагетти ва шоколадсиз тасаввур қилолмаган Одри Ҳепберн

    Актриса нозик қомати билан машҳур бўлса-да, севимли таоми помидор қайлали спагетти бўлган. Одри уни деярли ҳар куни истеъмол қилган ва ўғлининг сўзларига кўра, у том маънода макаронсиз яшай олмаган. Ҳепберн қаерга бормасин, чамадонида доим спагетти бўлган ва етиб келиши биланоқ уни пиширган.

    Актрисанинг яна бир заиф томони қора шоколад эди. Унинг уйида шоколад сақланадиган махсус жавон ҳам бўлиб, оиланинг бошқа аъзоларига унинг рухсатисиз олиш тақиқланган. Одри кимдир унинг шоколадларидан сўроқсиз олганини билиб қолса, астойдил ранжиган.

    23 январ, 16:46   Изоҳ (0)   9104
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актрисалар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузларининг авлоди бўлган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    17.06.2024, 17:25

    Ишониш қийин, аммо факт: машҳур фильмлардаги эркак қаҳрамонларни гавдалантирган актрисалар (фото) 

    19.06.2024, 16:25

    Баъзида ҳатто маҳоратли актёр ва актрисалар ҳам фильмни бузиб қўйишларининг 4 сабаби

    03.07.2024, 09:50

    Истанбуллик миллиардерлар: Туркиянинг 10 нафар энг бой машҳурлари

    27.08.2024, 10:50

    Бир-бирига икки томчи сувдек ўхшагани боис ашаддий мухлислари ҳам адаштирадиган актёр ва актрисалар (фото)

    27.08.2024, 15:46

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    “Матрица” фильми 25 ёшда: Нeo, Тринити ва фильмдаги бошқа қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    27.09.2024, 10:45

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Руҳий касалликлар шифохонасида даволанган машҳур актёр ва актрисалар

    07.11.2024, 11:25

    Ақлдан озган мухлис, акула ҳужуми, суратга олиш пайтидаги клиник ўлим: ҳаётдан кўз юмишига оз қолган Голливуд юлдузлари 

    09.11.2024, 12:40

    Шер ўргатувчи, иллюзионист, каратэ устаси: кўпчилик билмаган ажойиб истеъдодга эга Голливуд актёрлари

    11.11.2024, 15:57

    Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар 

    23.11.2024, 12:30

    “Сумерки”, “Темир одам” ва бошқа машҳур фильмларда ижро этган ролларини унутган 6 та актёр

    02.12.2024, 15:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Америка оммавий ахборот воситалари Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни яширди — WSJ

    3 январ, 20:42

    “Калмар ўйини 2”: янги мавсумда иштирок этган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    6 январ, 16:21

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    Голливуд юлдузи Анжелина Жоли 2007 йилдан бери фильмларда суратга тушишга қийналаётгани ҳақида сўзлаб берди

    8 январ, 18:01

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    “Сумерки” фильми юлдузи Роберт Паттинсон тўйини Кариб оролларида ўтказди

    9 январ, 16:50

    2024 йилда энг кўп даромад келтирган фильмлар топ 15 талиги

    13 январ, 09:41

    Байден ёнғинлар туфайли сўнгги хорижий сафарини бекор қилди 

    9 январ, 18:40

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Перис Ҳилтон, Мел Гибсон ва бошқа кўплаб юлдузлар Калифорниядаги кучли ёнғинлар туфайли уйларидан айрилди

    11 январ, 18:05

    Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди: Шерон Стоун юк машиналарида озиқ-овқат тарқатди, Жейми Ли Кертис 1 миллион доллар хайрия қилди (фото)

    13 январ, 15:40

    Франциялик аёл сохта Бред Питт учун эри билан ажрашди ва 850 минг доллар пулини йўқотди

    15 январ, 12:48

    Лос Анжелесдаги ёнғин қурбонларига Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар хайрия қилди, Женнифер Лопес эса кийим-кечаклар тарқатди

    17 январ, 15:45

    Актёр Тимоти Шаламе фильм тақдимотига велосипедда келгани учун жаримага тортилди

    20 январ, 19:11

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.