Яунземс Гирц Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов 15 август куни ундан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий миқёсда очишга тайёр эканлигимизни билдирдик”, деб ёзди вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
2021 йилнинг сентябридан буён Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида Рейнис Трокш фаолият юритаётганди. Ундан аввал Латвия элчиси лавозимида Михаилс Попковс ишлаган.
Бахтиёр Саидов 14 август куни ўз фаолиятини якунлаётган Франциян элчиси Орелия Бушезни ТИВда қабул қилганди. Шу куни элчи президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлди. Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Орелия Бушезга “Дўстлик” орденини топширди.
Изоҳ (0)