Голливуднинг мазкур таниқли актёрлари фильмда суратга тушишдан олдин шартнома бандларига кутилмаган шартларни қўшиб, режиссёрларни ҳайрон қолдиришган.
Киану Ривз — фильмларда образини ўзгартириш мумкин эмас
Киану Ривз 2000 йилларда рўй берган бир воқеадан сўнг стандарт шартномасига ғалати бир бандни киритган. Унга кўра, фильм ижодкорлари Ривзнинг актёрлик ижросини рухсатсиз ўзгартириши тақиқланади. Масалан, агар кадрда Киану табассум қилаётган бўлса-ю, монтаж пайтида махсус эффектлар билан хафа ёки ғазабланган қилиб кўрсатилса, студия муаммоларга дуч келади. Ривзнинг айтишича, буни бир фильмда унга сунъий кўз ёши қўшилганини кўргач амалга оширган. Бу, айниқса, сунъий интеллект даври бошланиши билан долзарб бўлиб қолди. Чунки эндиликда ҳар қандай инсоннинг овозини унинг ўзига хос хусусиятларини йўқотмаган ҳолда дунёнинг барча тилларига таржима қилиш мумкин. Бу эса дубляж актёрларини ишсиз қолдиради. Бундан ташқари, эски тасвирларни асос қилиб олиб, фильмга исталган одамни қўшиш имконияти пайдо бўлди.
Дэнни Трехо — салбий қаҳрамонлари омон қолмаслиги керак
Кинематографияда жуда кўп жиноятчилик ҳақидаги фильмлар мавжуд бўлиб, уларда салбий қаҳрамонлар жуда ишонарли ўйнайдилар, айниқса ёш авлод учун тақлид қилиш намунасига айланиб қолади. Ўтмишда ҳақиқий жиноятчи бўлган ва ўз вақтида тўғри йўлга қайтган Дэнни Трехо ўзининг салбий қаҳрамонлари кимнидир ёмон ҳаракатларга ундаши мумкинлигини яхши тушунади. Шу сабабли унинг шартномаларида доимо шундай банд мавжуд: агар унинг қаҳрамони салбий бўлса, фильм охирида у албатта фожиали якунга дуч келиши керак. Шу йўл билан Дэнни ёш авлодга ҳар қандай ёмонлик учун охир-оқибат жазо муқаррарлигини кўрсатмоқчи бўлади.
Сэмюэл Л. Жексон — такрорий дубллар бўлмайди
Сэмюэл Л. Жексон кинода Стенли Кубрик вафот этишидан бир оз олдин машҳур бўлди. Агар Сэмюэл ва Стенли Голливудда учрашганларида ҳам улар бир-бири билан ишламаган бўларди, чунки Кубрик ўзининг мукаммаллиги ва саҳналарни қайта-қайта суратга олишни яхши кўриши билан машҳур эди. У битта саҳнага ўнлаб дубль сарфлаши ва умумий сюжетга таъсир қилмаса ҳам, унга бир нечта саҳна ажратиши мумкин эди. Аммо Сэмюэл Л. Жексоннинг шартномасида агар унинг фикрича, мукаммал дубль аллақачон суратга олинган бўлса, кадрларни қайта суратга олишдан воз кечишга рухсат берувчи банд бор. Яъни агар Кубрик Жексонга ёққан дублни қайта суратга олмоқчи бўлганида, актёр бемалол рад этиши мумкин эди, режиссёр эса бунинг учун унга ҳеч нарса қилмаган бўларди.
Робин Уильямс доимо уйсизларни ишга оларди
Актёр Робин Уильямснинг қизи Зелда Уильямс отасининг қизиқ одати борлигини маълум қилди. У суратга олиш пайтида ёки гастрол сафарида бўлганида, ишлаётган ҳудуддаги уйсизларни излаб топиб, уларга иш берарди. Зелда уларга қандай иш берилгани ҳақида аниқ маълумот бермади, аммо бу эпизодик роллар, статистлик ёки суратга олиш майдончасидаги оддий юмушлар бўлган бўлиши мумкин, деб тахмин қилиш мумкин. Зелданинг чиқишидан бир неча йил олдин мухлислар Робин шундай қилишини билишган, аммо бу маълумотни тасдиқловчи далиллар йўқ эди. Бироқ, маълум бўлишича, Уильямс бутун фаолияти давомида 1520 нафар уйсиз кишини иш билан таъминлаган экан.
Вин Дизель, Дуэйн Жонсон ва Жейсон Стейтем — муштлашув саҳналарида тенг калтакланиш
Гап шундаки, Дизель, Жонсон ва Стейтемнинг шартномасига кўра, улар бошқаларга қараганда кўпроқ зарба олмаслиги керак. Бу бемаъни пункт ҳар бири ўзини алфа ва бош юлдуз деб ҳисоблайдиган актёрларнинг рақобати туфайли пайдо бўлган. Бироқ энг катта қарама-қаршилик барибир Дизель ва Жонсон ўртасида содир бўлади. Вин ўзидан деярли 10 сантиметр баланд кадрдаги ҳамкасбидан паст кўринмаслик учун махсус қулай ракурсларни танлайди ва баланд платформали ботинка кияди.
Том Круз — образлари тасвири тушган ўйинчоқларни тақиқлайди
Том Круз жуда машҳур актёр бўлиб, унинг “Энг яхши мерган”, “Топ Ган: Маверик” ва “Уддалаб бўлмас топшириқ” каби жанговар фильмлардаги қаҳрамонларига қойил қоладиган ўсмирлардан иборат катта мухлислар армиясига эга. Уларнинг баъзилари ҳатто актёрнинг машҳур қаҳрамонлари асосида яратилган ўйинчоқларни олишни хоҳлашган, аммо номаълум сабабларга кўра, Круз студияларга унинг тасвири туширилган ўйинчоқлар чиқаришни тақиқлаган.
Жеффри Раш — кадрда доимо чап томонда бўлиши керак
Жеффри Рашнинг сўзларига кўра, кўплаб томошабинлар фильмни чапдан ўнгга қараб томоша қилишади. Шунинг учун у “Кариб денгизи қароқчилари” фильмини суратга олиш пайтида ҳар доим уни актёрларнинг ўнг томонига қўйишни сўради, шунда у кадрда чап томонда бўлади ва фильмни кўрадиган томошабинларнинг кўз олдида тез-тез пайдо бўлади.
Марк Уолберг — Энн Хетеуэй кетса, 900 минг доллар гонорар
Голливуд юлдузлари нафақат гонорар учун, балки кинотеатрлардаги йиғимлардан фоизлар учун ҳам ишлайди. Масалан, Метт Деймонга “Аватар” фильмидаги бош рол учун йиғимнинг 10 фоизини таклиф қилишади, лекин у барибир рад этади, чунки у бошқа фильмда рол ўйнаётганди. Марк Уолберг эса Энн Хетеуэй билан партнёр бўлган “Менинг йигитим — телба” фильми учун фоиз олишни режалаштирган. Айнан Эннинг иштироки Маркни ролга рози бўлишга кўндиради, шунинг учун у ўз шартномасида агар Энн кутилмаганда фильмни тарк этса, студия унга 900 минг доллар тўлаши ҳақида банд киритмоқчи бўлади. Чунки агар шундай бўлса, Эннинг ўрнига унчалик машҳур бўлмаган актриса келиши, фильм анча камроқ даромад олиши мумкин эди. Аммо кейинчалик режиссёр Маркнинг ўрнига Бредли Куперни олишга қарор қилади. Шуниси эътиборга лойиқки, агар рол унга насиб қилганда Уолберг ўша 900 мингни олиши мумкин эди, чунки Энн охир-оқибат ролдан воз кечади ва фильмдан кетади.
Изоҳ (0)