• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    Дунё бўйлаб машҳур ва қизиқарли сериалларни томоша қилишни тавсия қиламиз. Корейс драмаларидан тортиб, ҳаяжонли испан триллерларигача — бу фильмлар ажойиб ҳикоялар чегара билмаслигини исботлайди.

    “Қоғоз уй”, Испания (2017—2021)

    Жиноят раҳбари инсоният тарихидаги энг катта талончиликни режалаштирган — Испания Қироллик зарбхонасига кириб, миллиардлаб евроларни босиб чиқариш. Сериал Алекс Пина томонидан яратилган ва дастлаб маҳаллий телевидениеда намойиш этилган.

    Сериал тизимли адолатсизликка қаршилик ва эркинлик истаги ҳақида мавзуларни кўтаради.

    “3%”, Бразилия (2016—2020)

    Сериал воқеалари одамларнинг бой ва камбағалларга қатъий бўлинган келажакда содир бўлади. Йигирма ёшида ҳар бир киши бир қатор махсус тестлар орқали бойлар қаторига кириш имкониятига эга бўлади. Синовлардан сўнг фақат 3% танланганлар рўйхатига киради ва яхшироқ ҳаёт кечириш учун кетади.

    Режиссёри Педро Агилеранинг ушбу сериалдаги мақсади тенгсизлик ҳақидаги мунозаралар кучайиб бораётган бир пайтда бутун дунёда акс-садо бераётган замонавий Бразилияда юзага келган кескин ижтимоий-иқтисодий тенгсизликларни кўрсатиш эди.

    “Зулмат”, Германия (2017—2020)

    Воқеалар Германия шаҳарчасида бўлиб ўтади — икки нафар боланинг ғойиб бўлиши тўрт оиланинг қора сирларини кўтаради. Фильм Баран бо Одар ва Янте Фриз томонидан яратилган. “Зулмат” ўзининг ноодатий ва мураккаб ҳикоялари билан машҳур бўлди.

    Сюжет нуқтайи назаридан ижодкорлар инсониятнинг экзистенсиал қўрқувлари ва фалсафий саволларига чуқурроқ кириб боришга ҳаракат қилган.

    “Фауда”, ​​Исроил (2015—2022)

    Сюжет марказида фаластинлик жангарини қўлга олиш учун чиққан нафақадаги исроиллик агент туради. Душманини ўлдирганига ишонган бош қаҳрамон ўзини бошқа бировнинг ҳийласига алданганини тушунади.

    Исроил-Фаластин можаросининг мураккабликларини ўрганувчи, ҳар икки томоннинг истиқболларини кўрсатадиган Исроилда баҳсли, аммо жуда машҳур фильм. “Фауда” халқаро эътиборни тортди ва ҳарбий можаро ҳамда унинг оқибатларини ҳақидаги мунозараларга сабаб бўлди.

    “Ҳукумат”, Дания (2010—2022)

    Драматик сериал ҳамма учун (жумладан, ўзи ҳам) кутилмаганда бош вазир бўлган партия етакчиси ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда ҳокимият ва сиёсий амбицияларнинг одамларни қандай ўзгартириши кўрсатилади — сериалда Даниядаги сиёсий ҳаётнинг барча нозик томонларини очиб бган.

    Сериал нафақат Данияда, балки бутун дунёда танқидий эътирофга сазовор бўлиб, кескин сиёсий шарҳи ва жамоат ҳамда шахсий ҳаёт ўртасидаги зиддиятни чиройли тасвирлаши, шунингдек, ОАВнинг одамлар фикрига таъсир қилишини намойиш эта олгани билан машҳур бўлди.

    “Люпин”, Франция (2021—2023)

    Сериал Морис Лебланнинг асарларидаги “жаноб қароқчи” Арсен Люпиннинг саргузаштларидан илҳомланган. Сюжет марказида отасидан қасос олиш учун ўзининг ажойиб харизмаси, ўғрилик маҳорати, айёрлиги ва ниқобланиш санъатидан фойдаланадиган Ассан Диоп туради. Леблан асарларининг замонавий талқини Жорж Кай ва Франсуа Юзан томонидан яратилган.

    “Гоморра”, Италия (2014—2021)

    Сериал неаполитан жиноий синдикатининг оғир ҳақиқати ҳақида ҳикоя қилади ва сюжет журналист Роберто Савианонинг шу номдаги китобига асосланган. Муаллиф Каморра мафиясининг реал ва ёқимсиз портретини яратади.

    “Гоморра” нафақат Италияда, балки бутун дунёда ўзининг ҳақиқийлиги ва ҳаяжонли сюжети туфайли машҳур бўлди. Серия бугунги кунгача уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳал этилмаган муаммоларни ишончли тарзда намойиш этди ва Италия сиёсатига ҳам, жамоатчилик фикрига ҳам таъсир қилди.

    “Калмар ўйини”, Жанубий Корея (2021—…)

    Ўйин иштирокчилари болалар ўйинларида бир-бирлари билан рақобатлашади. Мағлубиятга учраганлар ўлади ва ғолиб пул мукофотини олади. “Калмар ўйини” 2,205 миллиард соат томоша қилинган Netflixнинг бугунги кунгача энг кўп томоша қилинган сериали бўлиб қолмоқда.

    Сериалда капитализм ва унинг ишчилар синфи орасида яратган умидсизлик даражаси танқид қилинади. “Калмар ўйини” ижтимоий тенгсизлик ҳақида глобал мунозараларга сабаб бўлди ва таниқли либослари ҳамда тўпламлари туфайли поп маданиятида мустаҳкам ўрин олди. Иккинчи мавсум Netflixъда бу йил премьераси бўлиши кутилмоқда.

    “Элита”, Испания (2018—2024)

    Оддий ишчи оилалардан бўлган уч ўсмир энг бадавлат ота-оналарнинг фарзандлари ўқийдиган нуфузли испан мактабига ўқишга киришади. Янги келганлар ва маҳаллий талабалар ўртасидаги тўқнашув кўплаб низоларни келтириб чиқаради, бу ҳатто қотилликка олиб келади.

    “Элита” тезда Испанияда машҳурликка эришди ва провокацион мавзулари ҳамда таъсирчан ҳикоялари туфайли халқаро ҳитга айланди. Сериал сир ва ўсмирлар драмасини бирлаштириб, синфий тенгсизлик ва ўзликни излаш мавзуларини кўтаради.

    “Рита”, Дания (2012—2020)

    Сюжет марказида шахсий ва касбий қийинчиликларга дуч келадиган мустақил ва тўғрисўз мактаб ўқитувчиси туради. Муаммоларни ҳал қилиш учун у кўпинча ноаниқ ва ноанъанавий усулларга мурожаат қилади. Кристиан Торп томонидан яратилган сериал таълим тизими ва шахсий қийинчиликларга бўлган очиқ нигоҳи билан ажралиб туради.

    “Рита” жуда жиддий мавзуларни очишда ўткир диалоглар ва ажойиб ҳазилга бой драма бўлгани туфайли Данияда машҳурликка эришган.

    “Уят”, Норвегия (2015—2017)

    Биринчи муҳаббатидан бошлаб битирув оқшомига тайёргарлик кўришгача бўлган муқаррар ўсмирлик муаммоларига дуч келадиган ослолик беш нафар ўқувчи қизларнинг кундалик ҳаёти ҳақидаги реал ва таъсирчан сериал.

    “Уят” ўсмирлар ҳаёти ҳақида ҳаққоний ва реалистик тасаввур беради. Норвегияда мазкур сериал бир нечта халқаро ремейкларни яратишга илҳомлантирди, уларнинг ҳар бири оригиналининг форматини маҳаллий маданият ва долзарб ижтимоий муаммоларга мослаштирди.

    07.11.2024, 17:50   Изоҳ (0)   7232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #сериаллар#сюжет#интрига

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сўнгги сониясигача экран қаршисига михлаб қўядиган энг яхши детектив сериаллар

    23.02.2024, 11:39

    Дам олиш кунлари учун кино: кулгили детектив сериаллар

    13.07.2024, 18:45

    Фақат “Муҳташам юз йил” эмас: тарихий жанрдаги энг қизиқарли 7 та турк сериали 

    05.08.2024, 21:30

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Экрандан кўз узолмайсиз: ҳаяжонли сюжетга эга энг яхши хорижий сериаллар

    14.08.2024, 13:15

    Қаҳрамоннинг оёқ кийимлари сюжетга ишора қилувчи фильм ва сериаллар

    16.08.2024, 13:30

    Ҳамма томоша қилиши керак бўлган энг яхши ва янги сериаллар 

    29.08.2024, 10:50

    Ижтимоий тенгсизлик, носоғлом муносабатлар ва турк сериалларида кўтариладиган 6 та муҳим мавзу

    30.08.2024, 13:57

    Сўнгги қисмигача диққатингизни узишга йўл қўймайдиган 5 та янги мини-сериал (трейлер)

    22.09.2024, 19:30

    Биринчи дақиқалардан диққатингизни жалб қиладиган 5 та мини сериал

    02.10.2024, 17:55

    Сунъий интеллект дубляж устаси Афзал Рафиқовнинг овозини тиклади

    09.10.2024, 17:57

    Комедиядан детективгача: беш хил жанрдаги энг сара турк сериаллари

    16.10.2024, 13:50

    Стресс даражасини камайтириб, узоқ яшайсиз: китоб ўқишнинг кўпчилк билмаган фойдалари

    21.10.2024, 11:45

    Анча вақт таъсиридан чиқиб кета олмайсиз: Энг қўрқинчли корейс сериаллари

    22.10.2024, 17:05

    “Дунёдаги энг яхши робот”: ҳиссиётларни жунбишга келтирувчи “Ёввойи робот” мультфильмини кўриш учун 5 сабаб

    21.10.2024, 16:48

    “Кўнгилочар дастурлар ва миллий сериаллар тайёрлашда нодавлат телеканалларга ютқазиб қўймоқдамиз” — Мадамин Сафаров 

    21.10.2024, 21:05

    Кинотавсия: ҳордиқ чиқариш учун маза қилиб томоша қилинадиган сериаллар 

    25.10.2024, 11:45

    Киванч Татлитуғ 41 ёшда: машҳур турк актёри иштирокидаги энг сара фильм ва сериаллар 

    30.10.2024, 10:55

     2024 йилги турк сериаллари: янгиликлар ва машҳур лойиҳаларнинг янги мавсумлари

    01.11.2024, 14:30

    Сўнгги қисми тушунарсиз ва зерикарли якунланган машҳур сериаллар

    02.11.2024, 09:25

    “Муҳташам юз йил”дан ҳам узун: қайси турк сериали рекорд даражада кўп қисмларга эга?

    04.11.2024, 13:18

    Қирғизистон ва Туркия биргаликда кино ва сериаллар суратга олади

    06.11.2024, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Уэнздей” сериали муаллифлари Аддамслар оиласи ҳақида мультфильм ишлаб чиқаради

    Кино | 14 август, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Франция элчисини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

    Ўзбекистон | 14 август, 16:47

    Трамп Путинга тинчлик учун табиий бойликларни таклиф этмоқчи — The Telegraph

    Дунё | 14 август, 16:40

    УЕФА Суперкубоги баҳси олдидан Ғазодаги урушга қарши баннер намойиш этилди (фото)

    Спорт | 14 август, 16:35

    Қирғизистон 3,5 тонна пистани Ўзбекистонга қайтариб юборди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.