• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “23 йил аввалги ўзимга сен буни, албатта, уддалайсан, деган бўлардим”. Шерон Стоун ҳаётидаги қийин кунларни эслади

    “Асосий инстинкт” фильми бош қаҳрамони Шерон Стоун BBC нашрига интервью берди. Унда аткриса Голливуддаги ҳаёти, соғлиғидаги муаммолар, санъат ва сиёсат ҳақида суҳбатлашди. Аммо бир саволни эшитган 66 ёшли юлдуз тўсатдан бошини эгиб, юзини қўллари билан ёпди ва йиғлай бошлади.

    Фото: BBC

    Актриса ёшликда ўзингизга қандай тавсия берган бўлар эдингиз, деган саволга:

    “Сен буни, албатта, уддалайсан”, дея титроқ овоз билан жавоб берди.

    BBC нашри 2024 йилга кўра барчага илҳом берувчи ва ўрнак бўлувчи дунёнинг 100 аёли рейтингига Шерон Стоунни ҳам киритди. 23 йил аввал актриса оғир касалликни бошидан ўтказган: инсульт туфайли унинг ҳаёти аввал ва кейинги қисмга бўлинган.

    “Сен буни ҳали билмайсан, лекин, албатта, бунинг уддасидан чиқасан”, деб такрорлади Стоун.
    Фото: BBC
    “Мен бу сўзларни кўзларим остига муҳрлаган бўлар эдим ва кимдир бу сўзларни ёшлигимда менга далда сифатида айтишини жуда истар эдим”.  

    “Ўша куни мен ерга йиқилдим ва ҳатто тез ёрдам чақира олмадим” дея сўзида давом этди актриса.

    “Касалхонадан уйга қайтганимда, People журналида мени омон қоладими ёки йўқми, фақат Худога аён, деган ёзувни ўқиганимда қаттиқ саросимага тушган эдим”.

    Актрисада артериянинг ёрилиши мияга қон қуйилишига олиб келган, бу эса оғир формадаги инсультни келтириб чиқарган. Стоуннинг сўзларига кўра, бундай ҳолларда омон қолиш эҳтимоли тахминан 100 дан 1 ни ташкил қилади. Голливуд юлдузи юриш, овқатланиш ва сўзлашишни қайтадан ўрганган.

    Фото: BBC

    Ғам-ташвиш қўшалоқ келади деганларидек, соғлиқдаги муаммолар билан бирга актриса молиявий қийинчиликларга дуч келди. Бундан ташқари, ўша йили Стоун собиқ турмуш ўртоғи Фил Бронштейн билан асраб олган ўғли Роанга васийлик қилиш учун судда курашаётган эди.

    “Ўша воқеалардан кейин узоқ йиллар ўтди, ҳозир ҳаммаси яхши, барчаси ортда қолди”.

    Шерон Стоун 1992 йилда экранларга чиққан “Асосий инстинкт” фильмидаги бош роли туфайли дунё миқёсида машҳурликка эришган. У ҳаёти давомида ОИВ/ОИТС касаллиларига қарши курашиш бўйича тадқиқотларни молиялаштирган, турли хайрия лойиҳаларида иштирок этган. Унинг ОИВ/ОИТСга қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият эътиборидан четда қолмади: 2013 йилда Шерон Стоун ижтимоий адолат ва тинчликка қўшган ҳиссаси учун Нобель мукофотига сазовор бўлди.

    Фото: BBC

    2023 йилда актрисага БМ Мухбирлар уюшмаси томонидан “Йил фуқароси” фахрий унвони берилди.

    “Асосий инстинкт”дан кейин Стоун 1995 йилда Мартин Скорсезенинг “Казино” фильмида суратга тушди. Бу рол актрисага “Олтин глобус” мукофоти ва “Оскар” номинациясини олиб келди.

    Фото: BBC

    Туринда бўлиб ўтган кинофестивалда эса Шерон Стоун кино ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Stella Della Mole мукофотига сазовор бўлди.

    Фото: BBC

    Ҳозирда Стоун ҳаётида янги саҳифани очган. У профессионал рассом сифатида ўз санъат асарларини бутун дунё бўйлаб кўргазмаларда намойиш этиб келмоқда. Бу ҳоббига келишига Стоун пандемия даврида расм чизишга қизиқиб қолиши сабаб бўлди. У Лос Анжелесдаги уйи яқинидаги кичик студияда рассомчилик билан жиддий шуғуллана бошлаган.

    Шеронга энг ёқадиган машғулот бу табиат манзараси ва мавҳум композицияларни чизишдир. Агар унга тўсатдан илҳом келиб қолса, актриса қўл остидаги ҳар қандай қалам билан сурат чизишга тайёр туради. Масалан, бир куни у пардоз анжомлари билан чиройли расм яратган.

    Фото: BBC

    Актрисанинг таъкидлашича, инсульт уни “бутунлай бошқа одамга” айлантирган. Бу ўзгаришлар ҳатто унинг овқатланиш одатларига ҳам таъсир қилган.

    “Менинг ижтимоий доирам кескин ўзгарди. Баъзи хотиралар бутунлай ўчиб кетди, бошқалари эса, аксинча, ёдимга тушди. Ҳаётга қарашларим ҳам бутунлай ўзгариб кетди”, деди у.

    Суҳбат давомида актриса сиёсат ҳақида ҳам сўз очди. Стоун очиқчасига АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трампни ёқтирмаслигини, унинг сиёсий юришларига қарши эканлигини яширмади. Сайлов кунида у Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлашини айтган ва ижтимоий тармоқларда “Президент хоним” ёзуви туширилган футболкадаги суратини жойлаштирган.

    Фото: Х

    Интервью охирида актриса журналистнинг берган саволлари учун унга миннатдорчилик билдирди ва мураккаб кунларда ҳам нолишни эмас, ўрнимиздан туриб, йўлда давом этишни танлашимиз кераклиги ҳақида мотивацион нутқ билан суҳбатни якунлади.

    17.12.2024, 18:40   Изоҳ (0)   4488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шерон Стоун

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинодаги карьерасини якунлаб, янги фаолият билан шуғулланишга қарор қилган Голливуд юлдузлари (фото)

    14.02.2022, 16:37

    Америка ва америкаликлар ҳақидаги стереотип ғояларга қарши — Жим Жармуш фильмларини қандай кўриш керак?

    19.02.2022, 20:13

    Қоғоздан қўрқадиган Меган Фокс, капалакларга тоқат қила олмайдиган Никол Кидман. Машҳурларнинг энг ғалати фобиялари (фото)

    21.02.2022, 15:45

    Кимлигини эслай олмайди: Альцгеймер касаллигига чалинган машҳур инсонлар (фото)

    14.03.2022, 14:58

    Туретта синдроми ва бошқа камёб касалликларга чалинган жаҳон юлдузлари (фото)

    07.03.2022, 15:57

    Саратон — ҳаммаси тамом, дегани эмас: Онкологик касалликларни енгишга муваффақ бўлган машҳур шахслар

    08.03.2022, 18:49

    Брюс Уиллис афазия туфайли кинодаги фаолиятини якунлади. Яна қайси машҳурларга шундай ташхис қўйилган?

    03.04.2022, 21:37

    Реал ҳаётда экрандагидан кўра кўпроқ ҳурматга сазовор эканини исботлайдиган жаҳон юлдузлари (фото)

    06.05.2022, 13:50

    Канн кинофестивали—2022: машҳурларнинг тарихга муҳрланган энг яхши образлари (фото)

    24.05.2022, 21:44

    Дунёни ўзгартирган ва совуқ урушга барҳам берган Михаил Горбачёвнинг ҳаёт йўли — суратларда

    31.08.2022, 11:02

    Михаил Горбачёв давлат раҳбарлигига қандай келди ва нималар билан ёдда қолди? (фото)

    31.08.2022, 15:33

    Муваффақият бадали: «Титаник» Кейт Уинслетнинг ҳаётини барбод қилишига бир бахя қолгани ҳамда актрисанинг кинотанқидчилар нафратига дучор бўлгани ҳақида

    24.11.2022, 16:55

    Қайта туғилиш: ўлим ёқасида турган, бироқ мўъжизавий тарзда комадан чиққан Голливуд юлдузлари

    05.12.2022, 11:53

    «Менинг энг хавфли душманим ўзим эканимни биламан» — актриса ва хонанда Линдси Лоҳан 3 ёшида бошланган карьерасидаги туб бурилишлар ҳақида

    10.12.2022, 18:22

    Танилишидан аввал умумий овқатланиш шохобчаларида ишлаган машҳур инсонлар (фото)

    18.04.2023, 17:35

    Голливуднинг ҳанузгача “Оскар”га лойиқ кўрилмаган машҳур актёр ва актрисалари (фото) 

    24.05.2023, 21:07

    Мадонна, Анжелина Жоли, Хю Жекман: Фарзанд асраб олган машҳурлар (фото)

    27.06.2023, 16:36

    “Бу ҳам тақдирнинг туҳфаси”: Том Хенкс, Шерон Стоун ва қанд касалига чалинган бошқа юлдузлар (фото) 

    23.08.2023, 14:00

    “Мен ҳамма нарсамни йўқотдим”. Америкалик актриса Шерон Стоун саломатлиги ва карьерасига инсульт қандай таъсир ўтказгани ҳақида

    09.10.2023, 13:14

    Леонардо Ди Каприо 49 ёшда: маҳоратли актёр, эколог ва ҳалигача бўйдоқ йигитнинг болалиги, шахсий ҳаёти ҳақида

    13.11.2023, 18:27

    Голливуд юлдузлари 2024 йилги “Оскар” мукофоти номзодлар рўйхатидан норози

    26.01.2024, 16:10

    Қайта кўриш керак: Кутилмаган якун билан тугайдиган энг яхши психологик драмалар

    24.02.2024, 18:46

    Миллионлаб томошабинлар меҳрига сазовор бўлган, бироқ “Оскар” га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    14.03.2024, 14:50

    Америкалик актриса Шерон Стоунни 2023 йилда юз берган ЙТҲ туфайли судга беришди

    30.04.2024, 17:58

    Голливуд юлдузи Шерон Стоун 2001 йилда инсультга учраганида катта миқдордаги пулларидан маҳрум бўлгани ҳақида гапирди

    12.07.2024, 14:25

    Эпизод учун қопларда пул олган актриса, тошбақага ёрдам бераётган жирафа, дарахтлар ости нега оқланади: ижтимоий тармоқларда нима гап?

    18.07.2024, 21:00

    Топ-10 таликда атиги икки аёл: Голливуддаги энг кўп маош олувчи актёрлар гонорари маълум қилинди

    31.07.2024, 13:25

    Меган Маркл, Шерон Стоун ва биргаликда ишлаш ўта қийин бўлган қайсар машҳурлар

    21.08.2024, 19:45

    Бред Питт, Шерон Стоун ва санъат асарларини яратувчи бошқа машҳурлар (фото)

    21.11.2024, 10:25

    Мадонна, Шерон Стоун, Шарлиз Терон ва фарзанд асраб олган бошқа жаҳон юлдузлари

    06.12.2024, 14:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.