• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    Карина Капур — Болливуд киноюлдузи, хонанда, раққоса, ҳинд кино саноатининг таниқли сулоласининг тўртинчи авлоди — Капурлар оиласининг вакили. Афсонавий “Ҳинд киносининг кўк кўзли қироли” Раж Капурнинг набираси ҳинд киносининг машҳур вакилига айланиш билан чегараланиб қолмай, ватанида болалар ва аёллар ҳаётини яхшилаш учун ҳам ҳаракат қилади.

    Болливуд юлдузининг ёшлиги

    Карина 1980 йилнинг 21-сентябрьида Мумбайда туғилган. У узоқ ва муваффақиятли актёрлик карьерасини қуриш учун актёрлар авлодидаги бузилмас анъанани енгиб ўтиши керак эди.

    Фото: Bollywoodtime

    Капурларнинг олдинги авлодларида фақат эркаклар актёр бўлишлари мумкин эди. Бу йўл оиланинг аёллари учун ёпиқ эди. Ҳатто бу оилага келин бўлган актрисалар ҳам кинодаги карьерасини тарк этишга мажбур бўлди.

    Бу ҳолат Каринанинг онаси Бабита Шивдасани билан содир бўлган, у Рандҳир Капур билан турмуш қуришдан олдин йигирмата фильмда рол ўйнаган. Актриса тўйдан кейин, 1970 йилларнинг ўрталарида кино оламини тарк этди ва ўзини икки нафар қизини тарбиялашга бағишлади.

    Оғир кечган болалик

    Бироқ Бабита фарзандларининг келажакдаги шон-шуҳрат ҳақидаги ушалмас орзуларини амалга оширишга қарор қилди. У 1988 йилда турмуш ўртоғи билан муносабатларига якун ясаб, икки қизини олиб, Лохандвалага кўчиб ўтди.

    Фото: Bollywoodtime

    Рандҳир қизларининг актёрлик карьерасини қуришини имконсиз деб ҳисобларди. Фақат жуфтликнинг ажралиши туфайли Карина ва унинг опаси Каришма оилавий анъанани бузишга ҳамда Капурлар сулоласидаги биринчи аёл актрисаларга айланишга муваффақ бўлишди. Каринанинг онаси унинг актёрлик қобилиятини рағбатлантирди, қизига доимий равишда суратга олиш майдончасида ҳамроҳ бўлди, шунингдек унинг продюсерига айланди. Ярашув ва оилани бирлаштириш ажралишдан 19 йил ўтиб, 2007 йилда содир бўлди.

    Карина Капурнинг биринчи танлови актрисалик эмасди. У болалигида Деҳрадундаги мактаб-интернатни тугатгач, Митҳибаи коллежида икки йил иқтисод соҳаси бўйича ўқиди. Кейинчалик ўзини юридик соҳада синаб кўришга қарор қилди ва юридик коллежга ўтди. Орадан бир йил ўтгач, у академик фанларга унчалик қизиқмаслигини англади, эски орзусини амалга оширишга қарор қилиб, театр институтига ўқишга кирди.

    Актриса иштирокидаги фильмлар



    Карина йигирма ёшида экранда дебют қилди. “Рад этилган” фильмидаги биринчи роли унга “Энг яхши дебют” номинациясида Фильмфаре мукофотини келтирди. Кейинчалик актриса экранда Бобби Деол билан бирга “Ажнабий” мелодрамасида пайдо бўлди.

    Карина ёшлигида “Севги жозибаси” фильмида суратга тушганидан кейин машҳурликка эришди. Ҳиндистонда 2001 йилнинг иккинчи энг даромадли супер ҳитига айланган ушбу лойиҳадаги роли учун актриса ҳеч қандай мукофот олмади, бироқ танқидчилардан ижобий баҳо олди.

    Фото: Bollywoodtime


    Ўша йили актрисанинг Венеция ва Торонто халқаро кинофестивалларида намойиш этилган “Император” тарихий драмасидаги роли унга муваффақият келтирди. Халқаро намойиш учун фильмнинг 145 дақиқали версияси тайёрланди, ҳинд кинотеатрларидаги томошабинлар фильмни 170 дақиқадан ортиқ вақт давомида томоша қилишди. Актриса “Энг яхши аёл” роли учун Фильмфаре мукофотининг номзодига айланди ва танқидчилардан олқишларга сазовор бўлди.

    “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам” мелодрамаси катта муваффақият қозонган лойиҳага айланди ва кассада яхши даромад тўплади. Ушбу лойиҳада актриса Ритик Рошан, Шоҳрух Хон ва Кажол каби Болливуд юлдузлари билан бирга рол ижро этди.

    Бюджети 7,5 миллион доллар бўлган фильм Ҳиндистонда 2002 йилда энг кўп даромад келтирган иккинчи фильми бўлди ва хорижий прокатларда 13 миллион доллар йиғди. Карина Фильмфаре мукофотига “Энг яхши иккинчи пландаги аёл роли” номинациясида номзод бўлди, бироқ мукофотни унинг ҳамкасби Жая Бҳадури қўлга киритди.

    Фото: Bollywoodtime

    Ушбу фильмларнинг муваффақияти Капурни ҳинд киносининг етакчи ва энг кўп гонорар олувчи актрисасига айлантирди,  унинг фильмлардан олган даромади 190 минг долларни ташкил этди. Бироқ унинг 2002—2003 йиллардаги барча кейинги лойиҳалари тижорий муваффақиятсизликка учради ва танқидчилар унинг қаҳрамонларини “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам” мелодрамасидаги қаҳрамоннинг клонлари сифатида баҳолади. Бу актрисани жанрдаги ролини қайта кўриб чиқишга ва жиддий драматик образларни яратишга мажбур қилди.

    Капурнинг кино карьерасидаги омадсизликлар 2004 йилда, у биринчи марта бюджети 250 минг доллар бўлган фильмда рол ўйнаганида тугади. Бу фильмдаги роли учун у 49-Фильмфаре мукофотининг тақдирлаш маросимида ҳакамлар ҳайъатининг алоҳида эътирофига сазовор бўлди.

    2004 йилнинг яна бир муваффақиятли фильми Говинд Ниҳаланининг “Мураббий” фильми эди. Актриса ўз интервьюда бу режиссёр билан ишлаш унинг узоқ йиллик орзуси бўлганини айтган. У энг яхши аёл роли учун Фильмфаре Cритиcс мукофотини қўлга киритди ва кино карьерасида биринчи марта ўзининг вокал соҳасидаги иқтидорини намойиш этди. Карина саундтрекка ҳисса қўшди ва Жаб Наҳин Аае Тҳе Тум қўшиғини куйлади. Бу актриса учун ғайриоддий тажриба бўлди, чунки актрисанинг ўзи ҳам тан олганидек, унинг овози ёқимли эмас.

    Фото: Bollywoodtime

    2006 йилда Карина Уилям Шекспирнинг “Отелло” песи асосида суратга олинган “Омкара” драмасида рол ўйнади. Фильм Канн ва Қоҳира халқаро кинофестивалларида намойиш этилган. Капур энг яхши аёл роли учун Фильмфаре Cритиcс мукофотини қўлга киритди.

    Режиссёр Имтиаз Алининг “Биз учрашганимизда” мелодрамаси актрисанинг мукофотлар тўпламига яна бир Фильмфаре мукофотини қўшди, шунингдек, у энг яхши актриса сифатида эътироф этилиб Стар Гуилд, ИИФА ва Зее Cине мукофотларини ҳам олди.

    2009 йилда Капурнинг “Қойилмақом жуфтлик” комедик фильмидаги роли муваффақиятли чиқди, унинг партнёри эса энг кўп гонорар оладиган Болливуд актёри Акшай Кумар эди. Фильмда Голливуд юлдузлари Силвестр Сталлоне ва Денис Ричардс ҳам суратга тушган. Миш-мишларга кўра, фильм ижодкорлари актёрлар таркибига Арнольд Шварценеггер ва Бейонсени таклиф ҳам қилишни режалаштиришган, бироқ музокаралар муваффақиятсиз якунланган. Бу фильм Голливудда суратга олинган биринчи ҳинд фильми сифатида танилган.

    Фото: Bollywoodtime

    Режиссёр Ражкумар Хиранининг Карина иштирок этган фильмдан  ташқари Амир Хон, Мадхаван ва Шарман Жоши бош ролларни ижро этган “Уч савдойи” ҳинд комедияси 2009 йилда бутун Болливуд даврининг энг юқори даромад келтирган фильми сифатида тан олинган. У тўрт йил давомида киноолимпда қолди, лойиҳа Ҳиндистонда 36 миллион доллар ва дунё бўйлаб кассада тахминан 20 миллион доллар йиғди. Ушбу фильмнинг касса рекордини Шоҳрух Хон ва Дипика Падуконе бирга рол ўйнаган “Ченнай Экспресс” комедияси янгилади.

    2015 йилда актриса Акшай Кумар ва Сидхарт Малхотра билан биргаликда Каран Малхотра режиссёри бўлган “Ака-ука жангчилар” ҳинд драмаси актёрлари таркибига қўшилди. Голливуднинг “Жангчи” фильми ремейкининг премьераси Ҳиндистоннинг мустақиллик кунига тўғри келди.

    Лос-Анжелеслик мутахассислар жанг саҳналарини профессионал тайёрлаш учун масъул эди, актёрлар эса вазн йўқотишлари ва жанг санъатининг бир нечта турлари бўйича олти ойлик машғулотлардан ўтишлари керак бўлган. Карина рақс саҳнасини ижро этиш учун лойиҳага таклиф қилинди. Машҳур актёрлар иштирокига қарамай, фильм ўзининг 18 миллионлик бюджетини оқлай олмай, кассада муваффақиятсизликка учради.

    “Яхши хабар” (2019 йилда суратга олинган) комедиясидаги рол Каринанинг ютуқлари рўйхатига Фильмфаре мукофотининг энг яхши актриса сифатидаги яна бир номинациясини қўшди.

    Шахсий ҳаёт

    Фото: Bollywoodtime

     

    Карина Капур оилавий бахтга ҳам осонликча эришмаган. У 2007 йилда ҳинд актёри Саиф Али Хон билан танишди. Уларнинг ўртасидаги илиқ муносабатлар “Ўзгача услуб” фильмининг суратга олиш майдончасида пайдо бўлди.
    Саиф Али Хоннинг отаси патаудилик Мансур Али Хон Ҳиндистон крикет жамоасининг сардори, шунингдек, 1952 йилдан 1971 йилгача Патауди ноиби бўлган. Унинг отаси томонидан бобоси Ифтихор Али Хон Патаудининг саккизинчи ноиби, бувиси Сожида Султон эса Бхопала бегойими эди. 

    Жуфтлик ўша пайтда бошқа инсонлар билан бирга бўлса ҳам ўзларининг ҳис-туйғуларини яширмади. Карина ўша пайтда актёр Шаҳид Капур билан учрашар, Саиф уйланган ва икки нафар фарзанди бор эди.

    Карина Капур ва Саиф Али Хон

    Бу муносабатлар Ҳиндистонни ҳайратда қолдирди — Саиф ўз рафиқаси билан ажрашиб, Карина билан турмуш қурди. Камтарона тўй 2012 йилнинг 16-октябрь санасида уйда бўлиб ўтди. Бу юлдузли жуфтлик Ҳиндистондаги энг гўзал ва истеъдодли вакилларидан бири ҳисобланади.

    2016 йилда Карина Таймур Али Хон исмли ўғилни дунёга келтирди ва 2021 йилнинг февраль ойида оилада Жаҳонгир Али Хон Патауди исмли яна бир ўғил туғилди.

    “Омкара” фильмидаги роли учун олган Фильмфаре мукофотини қабул қилиш нутқида Карина онасига миннатдорчилик билдирди ва унинг фарзандларини ёлғиз ўзи тарбиялаганини таъкидлади. У машҳур отаси ҳақида бир оғиз ҳам гапирмаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Мухлислар актрисанинг фаолияти ва шахсий ҳаётини кузатиб боришади. Актриса Instagramда ўз саҳифасига эга, у ижтимоий тармоққа оиласи ва лойиҳалари билан боғлиқ суратларни жойлаштиради.

    Каринанинг ҳаёт тарзи

    2000 йилдан бери Карина Капур бутун дунё бўйлаб концерт гастролларида ўз қўшиқларини мунтазам ижро этиб келади. Бундан ташқари актриса вазн йўқотиш ва кийиниш услуби ҳақида бир нечта китобларни нашр этди.

    Актрисанинг қариндошлари уни Бебо деб чақиришади. Капур яратган дизайнерлик кийимлари туфайли шундай ном олган. У ўзининг кийим-кечак брендини яратган биринчи ҳинд актрисасига айланди.

    Фото: Bollywoodtime

    Икки фарзанднинг онаси бўй жиҳатидан моделларга ўхшамайди (унинг бўйи 165 см), бироқ унинг қомати ажойиб кўринишга эга, актриса бир нечта брендлар, жумладан, спорт учун кийим ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи дунёга машҳур компанияларнинг амбассадори бўлиб ишлайди.

    Актриса UNICEF билан ҳамкорлик қилади, болалар таълими дастурларини, аёллар хавфсизлигини таъминлаш, гигиенани тарғиб қилиш, болалар ўлимини камайтиришга ёрдам берадиган лойиҳаларда иштирок этади. Карина ушбу мавзу бўйича мақолалар муаллифи ва ҳужжатли фильмлар продюсерига айланди.

    Капур хайрия лойиҳаларини ўзи ҳам молиялаштиради ва маблағ тўплашда иштирок этади. У 2010 йилда Ҳиндистондаги қишлоқлардан бирининг ҳомийси бўлиб, қишлоқни электр билан таъминлаш учун пул ажратди.

    Фото: Bollywoodtime

    Карина ҳозир нималар билан банд?

    Ҳозирда актриса кинодаги фаолиятини давом эттирмоқда. 2022 йилда Карина Капурнинг ижодий биографияси 1994 йилда америкалик “Форрест Гамп” фильмининг ҳинд тилига мослаштирилган “Лаал Сингх Чаддҳа” фильми билан тўлдирилди.

    Адвайт Чандан режиссёрлигидаги фильмнинг актёрлар таркибида Капурдан ташқари Амир Хон ва Нага Чайтаня ҳам бор эди. Бюджети 22,2 миллион доллар бўлган фильм яхши баҳоларга сазовор бўлди ва бутун дунё бўйлаб 16 миллион доллар даромад келтирди, бу эса лойиҳанинг тижорий муваффақиятсизликка учрашига сабаб бўлди.

    Актриса фаолияти давомида “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам” (2001 йил), “Мен учун яша” (2002 йил), “Мураббий” (2004 йил), “Чунки бу тақдир” (2005-йи), “Дон” (2006 йил), “Биз учрашганимизда” (2007 йил),  “Ки ва Ка” (2016 йил), “Лаал Сингх Чаддҳа” (2022 йил) ва бошқа фильмларда суратга тушган.

    Актриса ҳақидаги қизиқарли фактлар

    • Капур — гримсиз ролларни қабул қиладиган кам сонли ҳинд актрисаларидан бири.
    • Актрисанинг онаси унга ҳомиладор бўлган пайтда Лев Толстойнинг “Анна Каренина” номли асарини ўқиган ва қизининг исмини шу асарнинг бошқа қаҳрамони шарафига Карина деб қўйган.
    • Актрисанинг сўзларига кўра, унинг севимли актёрлари таниқли бобоси Раж Капур ва Наргис, севимли фильмлари эса “Жаноб” ва “Сангам” бўлиб, улар бу лойиҳаларнинг асосий ижрочиларга айланган.
    23.09.2024, 17:10   Изоҳ (0)   129355
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саиф Али Хон ва Карина Капур янги туғилган фарзандига Амир Темур шарафига Таимур деб исм қўйгани тахмин қилинди (фото)

    22.12.2016, 11:34

    Болливуднинг энг машҳур жуфтликларидан бири Саиф Али Хон ва Карина Капур иккинчи марта ота-она бўлди

    22.02.2021, 15:35

    Мухлислар фильмда суратга тушиш учун катта гонорар сўраган Болливуд юлдузи — Карина Капурга бойкот эълон қилди

    14.06.2021, 18:56

    Карина Капур ва Саиф Али Хон иккинчи ўғлига қандай исм қўйгани маълум бўлди

    15.07.2021, 19:55

    Приянка Чопра — Голливуд актрисасининг овсини, Карина Капур Гарвардда ўқиган. Болливуд юлдузларини кутилмаган томондан кўрсатувчи фактлар

    04.07.2022, 11:34

    Карина Капур — машҳур киночилар сулоласининг ҳақиқий юлдузи. Унинг муваффақиятга эришишига ким сабабчи бўлган?

    09.11.2022, 13:34

    Гўзаллиги ва истеъдоди билан ҳинд киносини забт этаётган актриса, Саиф Али Хоннинг қизи Сара Али Хон ҳақида қизиқарли маълумотлар

    19.03.2023, 19:49

    Шоҳруҳ Хон Анжелина Жолининг мухлиси, Леонардо Ди Каприо Карина Капурнинг кумири. Болливуд юлдузларининг севимли актёрлари

    07.09.2023, 15:59

    Болливуд юлдузи Саиф Али Хоннинг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган ўғли Иброҳим Али Хон кинога қадам қўйди

    15.09.2023, 19:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди



    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нега тўсатдан фастфуд ва ширинликларга кучли иштиёқ пайдо бўлади?

    Аёллар саҳифаси | 24 май, 19:50

    Республика бўйлаб бир кунда ўқувчилар томонидан автомобиль бошқариш билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди

    Ўзбекистон | 24 май, 19:10

    Атир ва дезодорантларнинг кутилмаган зарари аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 19:03

    Пингвинлар ер сайёрасини глобал иссиқликдан қутқариши мумкин

    Лайфстайл | 24 май, 18:55

    Эронда илк ҳаво таксиси ишга туширилди

    Дунё | 24 май, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.