Ижтимоий тармоқларда “Ўғил онасини шафқатсизларча калтакламоқда” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалган эди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, видео бўйича Давлатобод туман ички ишлар бўлими, туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Аниқланишича, ҳолат Давлатобод туманидаги 80-умумтаълим мактаби ўқувчиси иштирокида содир бўлган. Ўқувчининг онаси ва бувиси томонидан унга нисбатан қилинган қўпол ҳаракат ва ҳақоратларга бардош бера олмасдан, стресс таъсирида куч ишлатишга йўл қўйган.
“Бу кун” дастурида хабар берилишича, ҳодисага телефон сабаб бўлган. Она фарзандининг телефони ишламай қолгач, тузатмасдан ахлатга ташлаб юборган. Бундан эса боланинг жаҳли чиққан.
Она ва вояга етмаган шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, томонлар яраштирилди. Уларга нисбатан огоҳлантириш чоралари кўрилиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Тегишли мутасадди органлар томонидан доимий назорат ўрнатилган.
Бундан аввал Тошкентда 15 ёшли боланинг жиноятчиликни орзу қилишини айтган видеосига муносабат билдирилган эди.
Изоҳ (0)