• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Медиа

    Фарзандларининг хурсандчилиги учун қироллик тартиб-қоидаларини бузган қиролича ва маликалар

    Асрлар давомида қироллик хонадони аъзолари фарзандларини қаттиққўллик билан тарбиялаган ва уларнинг ҳар бири бола тарбиясида қироллик протоколига риоя қилиш қанчалик қийинлигини билади. Бироқ кўпчилик анъаналар ва оналик инстинктларига риоя қилиш ўртасидаги мувозанатни топиб, ўз авлодларига бахтли болаликни беролди.

    Малика Диана

    Кўп асрлар давомида аристократик доираларда энагалар одатий ҳол ҳисобланган ва улар қироллик меросхўрларини тарбиялашда иштирок этган, шу билан бирга боланинг шахсий эҳтиёжларига эътибор бермаслик одат тусига кирган. Яхши она ўғилларини ҳукмдор бўлишга ўргатиши ва қизларини идеал келин қилиб тарбиялаши керак, деб ишонилган. Аммо буларнинг барчаси малика Дианага умуман қизиқ эмасди.

    Турмушга чиқишидан олдин Ди хоним болалар боғчасида ишлаган. У ҳамма нарсадан кўра ўғилларига бахтли болаликни беришни хоҳларди. Уэлс маликаси Уильям ва Гаррига завқ берувчи ҳар қандай кўнгилочар ўйинларга рухсат беради. Кичкина шаҳзодалар билан яширинча кино ва паркларга бориб, қироллик одатларини бузади.

    Бир куни Уэлс маликаси “Оналар пойгаси”да қатнашади, бошқа оналар билан рақобатлашишдан уялмайди. Умуман олганда, унинг кундалик тартиби ўғилларига имкон қадар оддий болаликни беришдан иборат эди. Дугонаси Лана Маркс шундай дейди: “У болалари мактабдан қайтганда ҳамма нарсани ташларди. Унинг учун бирон бир давлат раҳбари билан учрашув ёки тантанали тадбирда иштирок этиш муҳим эмасди — булар у учун иккинчи даражали эди”.

    Малика Кейт

    Шаҳзода Жорж туғилгандан сўнг, Кейт Британия тахтининг бўлажак меросхўрини бегона кўзлардан узоққа — ота-онасининг Беркширдаги уйига олиб кетади. Бугунги кунда ХIX асрнинг бошида қурилган Норфолкдаги Анмер Ҳолл мулкида унинг уч фарзанди учун ажойиб макон яратилган. Бу ер Шарлотта, Жорж ва Луи учун ҳайвонот боғи, ажойиб табиий тарих музейи ва ҳатто улар янги кийим учун бориши мумкин бўлган оддий супермаркетларни ўз ичига олади.

    Кембриж ворисларини тарбиялашда меҳр-оқибат, одамларга ҳурмат ва огоҳлик ҳамма нарсадан устун туради. “Менимча, бу нарсалар математика ёки спорт каби муҳим”, — дейди малика Кейт. Перфексионизмни рад этиб, у оддий ҳаётнинг кичик завқларига эътибор қаратади. Кетрин болаларининг туғилган куни арафасида пиёда юриш, бирга пицца пишириш, футбол томоша қилиш ва туғилган кун тортини тайёрлашни ўз ичига олган оилавий одатларни яхши кўради.

    Княгиня Шарлин

    Княгиня Шарлин турмуш ўртоғи Алберт билан фарзандлари — малика Габриэлла ва шаҳзода Жакни шаҳар ташқарисидаги қасрда, табиат қуршовида тарбиялайди. Шарлин Зимбабведа туғилган ва табиатга яқин бўлишга ўрганиб қолган, шунинг учун у болалари уй ҳайвонлари билан ётоқларида ухлаб қолишларига қарши эмас. “Болалар ким мен билан ухлаши ҳақида жанжал қилишади — дейди у. — Улар бизнинг каравотимизда ётишни яхши кўради”.

    Малика Виктория

    Швеция валиаҳд маликаси фарзандларига уларни севишларини кўрсатиш орқали уларга ишонч беради. Виктория ва эри Даниэлнинг фарзандлари ота-оналари билан кўп вақт ўтказади: улар болалари билан бирга овқат пиширади, уй вазифаларини бажаришда уларга ёрдам беради ва оддий она-ота қилиши керак бўлган ҳамма нарсани қилишади. Маликанинг фикрича, Эстелле ва Оскар швед фуқаролари каби оддий болаликни ўтказиши керак. 

    Қиролича Елизавета II

    Елизавета II тахтга 25 ёшида ўтиради ва катта фарзандлари шаҳзода Чарльз ва малика Анна билан кўп вақт ўтказа олмайди. Афсуски, бу унинг уч ўғли ва қизи ўртасидаги муносабатларга қисман таъсир қилади. Бироқ уларнинг ҳар бири бахтли болаликни ўтказади. Айниқса, байрам кунлари қиролича, эри ва болалари учун бахтли дамларга айланади.

    Виндзор оиласи архивларида қиролича ва шаҳзода Филипп Balmoral қасридаги майсазорда фарзандлари билан ўйнаётган тасвирлар мавжуд. Фотолардан бирида малика Анна пляждаги қумга бўйнига қадар кўмилганини кўриш мумкин. Бошқасида монархнинг болалари велосипедда суратга тушган — шаҳзода Филипп уларга қироллик яхтаси Brittania’даги кема тепалигидан пастга тушишга ёрдам беради. Қироличанинг жияни Сара Чатто хоним: “Биз дунё шовқин-суронларидан шунчалик узоқда эдикки, бу ҳақиқатан ҳам ажойиб дамлар эди”, — деб эслайди.

    25.04.2024, 11:51   Изоҳ (0)   9093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Виндзорлар#Буюк Британия#қироллик оиласи#тахт ворислари#қиролича Елизаветта II

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳаётда имконсиз нарса йўқлигини исботловчи ажойиб фильмлар (трейлер)

    23.04.2024, 09:52

    Кинотавсия: Хитойлик ижодкорларнинг самимий туйғулар ҳақидаги романтик сериаллари

    24.04.2024, 17:50

    Фақат Ҳаяо Миязаки эмас: сюжет воқеалари ҳар қандай томошабинни бефарқ қолдирмайдиган тўлиқ метражли анимелар

    24.04.2024, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.