Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон Давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида ўрмон хўжалиги ҳудудининг 10,5 гектар майдонида ёнғин бўлганлиги ҳамда 7,4 гектар ер майдони ёнғиндан зарарлангани маълум бўлди.
Ушбу қонунбузарлик натижасида бир қатор қонун талаблари бузилган. Ўрганиш давомида ёнғин содир бўлган 10,5 гектар ер майдонидаги манзарали дарахтлар хатловдан ўтказилди.
Натижада 7,4 гектар ер майдонидаги 116 туп жийда, 5 туп тол ҳамда 49 580 туп юлғун буталари шикастланганлиги аниқланди.
Табиатга жами 1 млрд 884 млн 675 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳужжатлар ҳолатга қонуний баҳо бериш учун прокуратура органларига тақдим этилди.
Изоҳ (0)