• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +28°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Меҳридарё

    “Болам учун масжидда тиланчилик қилганман” — етимлик, фарзанд дарди, эрнинг мушти ва уйсизлик азобидан қийналган аёл қандай қилиб бахтга эришди? (фото, видео)

    Ҳаёт инсонларни турфа синовлар билан тоблайди. Баъзи инсонлар бу синовларга осонликча таслим бўлади, баъзилар эса улар билан курашиб бахтга интилади. Журналист Лайло Маҳмудова ҳаётда оғир кунларни бошдан кечириб, бугунги кунда бахтга эришган марғилонлик Амирсоҳиба Шарофиддинова билан суҳбатлашди. 

    — Икки ёшимда отам бошқа аёлга уйланиб кетгани учун онам билан ажрашган экан. Онам эса мени олиб, Марғилондаги ота ҳовлисига кўчиб ўтган. Болалигим бувим ва онамнинг бағрида жуда гўзал ўтган. Сочларимни майда ўриб, ироқи дўппиларда юришимни кўриб, кўпчиликнинг ҳаваси келарди. Марғилон педагогика коллежини қизил дипломга битириб, институтга ҳужжат топшираман, деб турган пайтимда уйимиздан совчилар аримай қолди.

    Фото: “Дарё”

    Тақдиримизга ким ёзилганини билмас эканмиз. Шунча совчилар орасидан Акром исмли йигит билан оила қурдим. 2007 йили катта орзу-умидлар билан турмушга чиқдим. Аммо тўйдан кейиноқ турмуш ўртоқ танлашда адашганимни билдим. “Турмушнинг муштига чидаш керак”, дейишади. Аммо ҳаётда чидаш мумкин бўлмаган вазиятлар ҳам бўларкан.

    Қаҳрамонимиз эрининг муштумзўрлиги сабаб биринчи фарзандига ҳомиладорлик пайтидаёқ онасининг уйида яшай бошлайди. Бу орада турмуш ўртоғи Россияга кетиб, ҳомиладор аёлидан хабар олмайди. Амирсоҳиба чақалоғи билан оилавий поликлиникага борганида турмуш ўртоғининг яқин дўстини учратиб қолади. Ундан турмуш ўртоғининг телефон рақамини олиб, фарзандли бўлгани ҳақида хабар бермоқчи бўлади.

    — Турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилиб, кўнглим алланечук бўлиб кетди. Турмуш ўртоғимнинг ҳам кўнгли юмшагандек бўлиб, “Билетга пул юбораман, ўғлимни олиб, Россияга келинг”, деди. Ўзим етимликда улғайганим учун боламга ҳам буни раво кўрмасдим. Шу боис уйга бориб, нарсаларимни йиғиштирдим. Онам раҳматли бир оз ранжигандек бўлди, аммо қароримни қўллаб-қувватлади. Россияга келиб кўрдимки, турмуш ўртоғим анча ўзгарган. Бу ердаги ҳаёт, рус аёллар, хуллас, унинг дунёқараши тамомила бошқача эди.

    Фото: “Дарё”

    Ҳамиша оиламни сақлаб қолишга умид қилганман. Қиз фарзандли бўлдим, ундан кейин Аллоҳ бизга яна бир ўғил фарзанд ато этди. Аммо охирги фарзандимиз туғилганидан кейин турмуш ўртоғим тамомила ўзгарди. Болаларнинг кетма-кет туғилгани ёқмадими, билмадим, арзимаган нарсадан ҳам жанжал кўтарадиган одат чиқарди. Аввал пойабзал тузатиш ёки калит ясаш билан шуғулланган бўлса, кейинчалик тунги клубларга аралашиб қолди. Кечаси билан уйга келмасди, кундузи эса ухларди. Бир хонали уйда учта ёш болани олиб ўтириш жуда қийин. Бири тўполон қилса, бошқаси йиғлайди. Уйни энди йиғиштириб бўлганимда ниманидир тўкиб юборишади. Бу нарсалар турмуш ўртоғимга ёқмасди. “Сен атайин шундай қиляпсан, уйни ва болаларни эплолмайсан”, деб уриб кетарди. Бу хўрликларнинг охири кўринмади.

    Шахсий ҳаётидаги муаммолар билан курашаётган Амирсоҳибага Марғилондан хабар келди. “Онанг саратон касаллигига чалинган”. 

    — Онам биринчи кимётерапия муолажаларини олганида ёнида эдим. Сочини калга олдириш учун гўзаллик салонига келдик. Сартарош қизлар ёнимизга келиб, “Сочингизни қандай турмаклаб қўяйлик”, деб кулиб гапиришди. Кимётерапия жуда қиммат муолажа, чўнтагимизда ҳам айтарли маблағ йўқ эди. “Калга олиб қўёласизларми?” деб онамнинг касаллиги ҳақида айтдим. Қизлардан бири йиғлаб юборди ва онамнинг сочларини бепулга олиб қўйди.

    Фото: “Дарё”

    Онам жуда тушкун кайфиятда эди. Касаллик зўрайиб борар, аксига олиб эса даволанишга пул йўқ эди. Шундай қийин вазиятда ҳам турмуш ўртоғим ва болаларимни ўйлаб, Россияга қайтиб кетдим. Онам бир неча бор қўнғироқ қилиб, “Қизим, ёлғизимсиз, ёнимга келинг, сизни кўргим келяпти”, деб ялинди. Аммо пулим бўлмагани ва турмуш ўртоғимнинг норозилиги сабаб Ўзбекистонга келолмадим. Бир куни яна қўнғироқ бўлди, аммо бу гал онам эмасди. “Онанг ўлди, ҳеч бўлмаса маъракага келарсан”, дейишди. У пайтдаги аҳволимни тасвирлаб беролмайман. Турмуш ўртоғимга йўлкирага пул беринг, ҳеч бўлмаса онамни маъракасига борай, деб ялиниб ёлвордим. Аммо у силталаб, “Ўлганнинг ортидан ўласанми, отанг гўридан тирилиб келиб, билетингни олиб берсин”, деди. Бир кун давом этган ялинишлардан сўнг билет олиб берди.

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонга келиб, у билан алоқага чиқдим. Эсон-омон етиб келганимни айтиб, миннатдорлик билдирдим. Ёнида рус аёлнинг овози эшитилиб турарди, гапимга унчалик эътибор бермади. Шундан сўнг маърака билан овора бўлиб қолдим. Учинчи куни холамга қўнғироқ қилди ва телефон овозини баландлатишни сўраб, “Менга ўлганнинг ортидан кетадиган аёл керакмас, талоқсан”, деди. Онамдан айрилиб ўтда ёнаётган қалбимга унинг гаплари яна ҳам оғир зарба бўлди. Пешонамда бор экан, деб ўзимни юпатдим.

    Аёл жуда қийин вазиятда қолганди. Боиси икки фарзанди Россияда қолган, фақатгина кенжаси у билан бирга эди. Бир куни турмуш ўртоғи қўнғироқ қилди ва болалар усиз қийналаётганини айтди. “Билет юбораман, Муҳаммадали билан Россияга қайтинглар”, деди. 

    — Автобусга билет олинган экан. Узоқ йўлга автобусда бориш ноқулай ва хатарли ҳисобланади. Шундай бўлса-да, болаларимнинг дийдорини кўриш умидида автобусга чиқдим. Сентябрь ойида Ўзбекистон анча иссиқ эди. Аммо бир кундан кейин Қозоғистонга борганда ҳаво бирдан совиб кетди. Ҳайдовчидан автобусни тўхтатишини сўрадим, унамади. Аммо бу ҳаммаси эмасди. Билетлар текширилганида, бизнинг билетга пул тўланмагани маълум бўлди. Қор ёғган ялангликда бизни ва бир нечта кишини қолдириб кетишди. Ўшанда ўғлим қаттиқ шамоллаб, пневмония бўлиб қолди. 

    Фото: “Дарё”

    Россияга борган қаҳрамонимиз билдики, турмуш ўртоғи билан энди эр-хотин бўлиб яшолмайди. Чунки у рус аёлга уйланиб бўлганди. Орадан кўп ўтмай эрининг қамалиб қолгани ҳақида хабар келди. Қаҳрамонимиз яқинларининг ёрдамида болалари билан Ўзбекистонга қайтди. Тоғасининг уйида яшаб, ўзи ишга жойлашди. Ҳаёти анча изига тушган, болалари ёнида бўлгани учун қалби ҳам хотиржам эди. Аммо...

    — Ишхонада ўтирсам, тоғам қўнғироқ қилиб, кенжа ўғлим Муҳаммадалининг аҳволи бирдан ёмонлашгани, нафас олишга ҳам қийналаётганини айтди. Боргунимча тез ёрдамни ҳам чақириб қўйган экан, улар шошилинч боламни касалхонага олиб боришди. Боламнинг аҳволи оғирлиги учун уни жонлантириш бўлимига жойлаштиришди. Аммо шифокорларнинг ҳеч бири аниқ ташхис қўёлмади.

    Бир куннинг ўзида 7 та профессор кўрди ва охири болани зудлик билан Тошкентга олиб бориш кераклигини айтишди. Жонлантириш бўлимидаги бола билан поездда Тошкентга келдик. Ҳар бекатда ҳамширалар кириб, ўғлимнинг қон босимини ўлчаб, дори беришарди. Чунки ёш боланинг қон босими шу қадар ўйнар ва нафас олишга ҳам қийналарди. Холам ва бувижоним Муҳаммадалининг аҳволини кўриб, қўрқиб кетишди. Чунки бир неча соатда унинг қорни дум-думалоқ бўлиб, шишиб кетганди. Бир нечта текширувлардан кейин ўғлимга оққон ташхисини қўйишди.

    Амирсоҳиба Шарофиддинова бу касаллик ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасди. Гарангсираб турган онани бош шифокор қабулига чақирди.

    — “Болани даволатишга катта пул кетади, пулинг борми?” деб савол берди. “50 минг сўм пулим бор эди, уни ҳам йўлкирага ишлатдим. Ҳатто уйга қайтишим учун ҳам пулим қолмади”, дедим. Шундан кейин яқинларим, турмуш ўртоғим ҳақида ҳам сўрашди. Ҳаётим ва моддий аҳволим ҳақида рўй-рост гапирдим. Шифокорлар бир-бири билан нималарнидир маслаҳатлашишди. Шундан кейин Россияга таҳлилларни юбориш кераклигини айтишди. Ўғлимнинг дадаси ўша ерда, ёрдам берар, деган умидда унга қўнғироқ қилдим. “Мендан пул олиш учун ўйлаб топдинг”, деб гўшакни қўйиб қўйди. Ўша пайтда таҳлил 17 минг рубль эди, пулни мен ҳатто исмини ҳам билмаган инсон тўлаб берди. Аммо ўз отаси...  

    Фото: А.Шарофиддинованинг шахсий архивидан

    Даволанишлар ўз самарасини бериб, аҳволи анча яхшиланди. Аммо тарвуз еб, яна жонлантириш бўлимига тушиб қолди. Кейин билсам, оққон болаларнинг ичи суриши мумкин эмас экан. Бир куннинг ўзида дорихонадан 8 миллион сўмлик дорини олиб, қарз бўлиб қолдим. Яна дори керак, аммо дорихона эгаси узрини айтди. Мажбурликдан масжидга бориб, ёрдам сўрадим.

    “Истасангиз, намозга келганларга сиз ҳақингизда айтаман”, деди масжид ходими. Катта целлофан пакет олиб, тиланчилик қилиб, икки миллион сўм пул топдим. Хурсанд бўлиб, дорихонага келсам, “Қарзингизни бир яхши инсон бериб кетди”, дейишди. Ўша пайтдаги аҳволимни тасвирлаб беролмайман. Ичимдан қувонаман, аммо қувонч кўз ёшлар билан бирга эди.

    Фото: А.Шарофиддинованинг шахсий архивидан

    Қаҳрамонимизнинг ўғли Муҳаммадали Шарофиддинов 2-даражадаги оққон ташхиси билан даволаниб, уни енгиб ўтди. Она ҳамиша фарзандлари билан мўжазгина уйда яшашни, ишлаб, уларни ўқитишни орзу қиларди. Ниятлари ижобат бўлиб, унга Сергели туманидан қад ростлаган кўп қаватли уйлардан бири насиб этди. Унга ҳеч қандай тўловсиз, президент совғаси сифатида уйнинг калити топширилди.

    — Ҳаётда кўп қийналдим, аммо унинг сийлови ҳам тотли бўлди. Шу боис шукронам сифатида “Эзгу амал” фондига ишга кирдим. Бу ерда оққон ва саратон касаллигига чалинган болаларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан шуғулланамиз. Фонд раҳбарлари аввал ҳам менинг ўғлимга кўмаклашишган, минг шукрки, менга ҳам мушкул вазиятга тушган болаларга кўмаклашиш имконияти насиб этди. Мен бахтли аёлман.

    Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, баъзан инсон қийин вазиятга тушганда ўзини йўқотиб қўяди. Осон чора излашга интилади. Баъзи аёллар эса таслим бўлиб, ўз жонига қасд қилади. Энди бир мулоҳаза юритиб кўринг, қаҳрамонимизнинг қийинчиликлари олдида сизники қанчалик оғир?! У ўша оғир дамларни шунчаки табассум билан эслайди. Ишонамиз, сиз ҳам кўп ўтмай бугунги кунларингизни худди шундай эслайсиз.

    23.07.2023, 15:06   Изоҳ (1)   55840
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. laziz41314@gmail.com / 23.07.2023, 22:21

      bu ayolnin matonatiga qoyil va bu ayolga raxmat aytmoqchiman juda kopchilikka ornak boladgan mard ayollar borligidan hursandman.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Пахта титиш ускунаси ўғлимни қўлидан айирган, унга протез қўл ўрнатишимиз керак” — оғир шароитдаги оила халқдан ёрдам сўрамоқда (фото)

    21.07.2023, 10:21

    “Боқувчимиз юрак операциясига муҳтож” — қашқадарёлик аёл турмуш ўртоғини даволатиш учун халқдан ёрдам сўрамоқда (фото)

    14.07.2023, 10:32

    “Турмуш ўртоғим ҳатто осмонга ҳам қаролмаяпти” — фарғоналик аёл  турмуш ўртоғининг умуртқасини операция қилдириш учун халқдан ёрдам сўради

    07.07.2023, 11:16

    “Фарзандимиз йўқ, оёғимни кесишса аёлимга янада қийин бўлади” — қувалик Аъзамжон Арзиқулов операцияси учун халқдан ёрдам сўрамоқда (видео)

    30.06.2023, 11:01

    “Аҳволим оғир, даволанишга эса маблағим етмаяпти” — бемор аёл зудлик билан Ҳиндистондаги клиникага бориши керак (фото)

    23.06.2023, 10:31

    “Ўғлимнинг операциясига 40 млн пул етмаяпти” — фарғоналик эркак бефарқлик сабаб оғир касалликка чалинган ўғлини операция қилдирмоқчи (фото)

    16.06.2023, 11:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.