• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Меҳнат миграциясининг муҳожир ишчиларнинг оилавий ҳаётига таъсири. Ҳижронда қолган фарзандлар тақдири

    Аксар ўзбекистонлик ота ёки оналар чет элга ишлаш учун кетаётганида болаларини ўзи билан олиб кетмайди. Табиийки, бу оилавий муносабатларга, айниқса, болаларнинг руҳиятига, уларнинг таълим олиши ва улғайишига салбий таъсирини ўтказмоқда.

    Мазкур ҳолатларни таҳлил қилган тадқиқотчи Жаҳонгир Остонов “Дарё”га мулоҳазаларини тақдим этди.

    Ҳижронда қолган фарзандлар тақдири

    Яқинда бир эски танишим билан суҳбатлашиб қолдим. Суҳбат асносида ҳаёти, турмуши ҳақида сўрадим. Айтишича, унинг турмуш ўртоғи икки йилдан буён Россия давлатида ишлаётганини айтиб қолди. Бу бир оиланинг айрилиқда яшаши учун анча узоқ муддат ҳисобланади. Ҳозирда оиланинг уч нафар фарзанди бор. Аёл болалари ва қайнонаси билан уйда, қишлоқда яшамоқда ва меҳнат қилмоқда.

    Тўғри, ҳозирда замонавий технологиялар шарофати билан узоқ манзиллар ва муддатлар унча сезилмайди. Лекин барибир бу узоқ муддат. Болалар отасини икки йилдан буён фақат виртуал оламда кўради. Айрим тили энди чиқаётган болалар учун отаси “телефонда”. “Даданг қани”, деган сўровга телефонни кўрсатиши ҳам мумкин. Энг ачинарли жиҳат шуки, бугунги кунда миллионлаб эркаклар ва аёллар оиласидан, фарзандларидан, ота-онасидан узоқда, бошқа юртларда меҳнат қилмоқда. Бу эса оилавий муносабатларга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.

    Фото: “Дарё”

    Яна бир қаҳрамонимнинг болалиги эса доим ота соғинчи билан ўтган. Унинг ҳикояси эса жамики отаси ёки онаси узоқда ишлаётган болалар билан бир хил бўлишига шубҳа йўқ. Қуйида эса унинг ҳикоясини келтириб, ундан кейин бу борадаги таҳлилларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Қаҳрамоним исмини ва кимлигини ошкор қилмасликни қаттиқ илтимос қилди.

    “Эсимни таниганимдан буён отам хорижда меҳнат қилади. Ҳозир ёшим 30 да бўлса ҳам, отам ҳамон хорижда меҳнат қилмоқда. Бунда унинг айби йўқ, албатта. Ҳаммаси шу қадар мураккабки, бир қатор омиллар бунга сабаб бўлади. Булар ҳақида гапириш шарт бўлмаса керак. Лекин болалигим доим отамни соғиниш билан ўтган.

    У бир йилда деярли 8-9 ой сафарда юрарди. Турли соҳаларда фаолият юритган. Отам уйдан чиқиб кетиши билан уйимиз ҳувуллаган саҳрога айланиб қоларди. Ўртоқларимнинг отаси билан чўмилишга, байрамларда, тўйларда бирга кўрсам хўрлигим келарди. Отам бору, ўзимни худди етимдек ҳис қилардим.

    У пайтлар бугунгидек технологиялар ривожланмаган эди. Телефонда гаплашиш бир неча ойда бир марта, қўшниларнинг уйидаги стационар телефон орқали бўлар, у ҳам онамдан ортмасди. Мен эса отамни фақат тушларимда кўришим, тушларимда у билан суҳбатлашишим мумкин эди. Уйда қолган кийимларини қучоқлаб, ҳидларини ҳидлаб ётардим. Отамни тушимда кўрган куним мен учун байрам эди. Лекин уйғонганда қалбим доим оғриб турарди. Мактабга чиққанимда ҳам отам ёнимда йўқ эди. Мактабда оталар мажлиси бўлса, у доим отамсиз ўтарди.

    Эсимда, отам ҳали кетганига унча кўп бўлмаганди. Лекин шу орада укам қаттиқ касал бўлиб қолди ва отам қайтиб келди. Укамнинг бетоблиги ранжитганига қарамасдан, отамнинг қайтиб келганидан бахтиёр эдим. Отам ишламасдан уйда юрса ҳам рози эдим. Мен билан футбол ўйнашини жуда хоҳлаганман. Ҳар куни уйғонганимда отам келдимикин, деб уйдан уни ахтарардим. У келган куни эса уйимиз тўлиб кетарди.

    Албатта, мен ҳам барча болалар каби у сафардан олиб келган нарсаларга қизиқардим, ширинликлар, шоколадлар каби нарсалар қўшимча қувонч бағишлар эди. Лекин отам шунча узоқ юрган бўлса-да, мен ундан ҳеч қачон хафа бўлмаганман. Доим уни тушунганман. Ахир у биз учун шундай қилишга мажбур эди. Бошқа йўли йўқ эди. Ўйлайманки, бу ҳикоя ва ҳисларни жамики отаси хорижда ишлайдиган болалар ҳам ҳис қилишади ва уларнинг ҳам ўз ҳикояси бор”.

    Албатта, ҳар бир шундай боланинг ўз ҳикояси бор. Балки кейинги мақолаларда уларга ҳам вақт ажратармиз. Ҳозир эса таҳлилий қисмга ўтсак.

    Мустақилликнинг дастлабки ўн йилликларида Ўзбекистон улкан ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан юзма-юз қолди. Бу эса аҳолининг катта қисмини ўзга давлатларда иш топишга, меҳнат муҳожири бўлишга ундади. Туркум мақолаларимизда бу жараённи таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Шу боис энди бу жараённинг оилавий муносабатларга таъсири хусусида сўз юритмоқчимиз. Ташқи меҳнат мигрантлари борасидаги маълумотларни олиш осонроқ бўлиб, уларнинг умумий сони тахминан 2-3 млн атрофида.

    Фото: “Дарё”

    Мамлакатимиз ҳудудида мигрантларимиз оиласидаги муносабатларда, айниқса, болаларнинг руҳиятида муаммолар учрайди. Бу борада ҳукуматнинг қарашлари мустақиллик йилларида шаклланмаган. Унинг ўзаги совет йилларига бориб тақалади. Бунинг асосий сабаби режалаштирилмаган миграцияга капитализм сарқити сифатида қараш асос бўлган, фақатгина “режали” (маълум ҳудудда ишлаб чиқариш корхонаси, йирик лойиҳалар ва шаҳарлар қурилиши асносида) миграция ижобий кўриниш касб этган.

    Ислом Каримов даврида ҳам ушбу салбий тенденция давом этган ва мигрантларимиз “дангаса” сифатида баҳоланган, бугун ҳам баъзи сиёсий партия етакчиларида шунга ўхшаш қарашлар мавжуд. Аммо амалдаги ҳукумат бу борада масалага ижобий призмадан қарамоқда. Имкон даражасида уларни Ўзбекистонга қайтариш механизмларини топишга ҳаракатлар бўлмоқда. Хусусан, президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 1 март куни “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил 1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

    • боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
    • меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” (дафтарлар)дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
    • меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

    Меҳнат миграциясининг маҳаллий йўналишлари ва унинг оилавий муносабатларга таъсир доираси ҳақида

    Умуман олганда, миграция жараёнлари оилавий ҳаётнинг социал-психологик муаммоларини келтириб чиқаришига бир қанча факторлар сабаб бўлади. Буларни биз умумий ҳолатдан келиб чиқиб таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистондан миграциянинг асосий омили мамлакатда иш ўринлари этишмаслиги эмас, аксинча, мақбул турмуш даражасини таъминлаш учун етарли бўлмаган даромад даражаси пастлигидир. Айниқса, бу қишлоқ жойларида кўпроқ сезилади. Бу эса оиладаги молиявий етишмовчилик муаммоси оиладаги асосий ишчи кучларининг (эр ёки хотин баъзан иккиси) чет элга кетишига сабаб бўлади.

    Олий тоифали психолог Маъруф Кубаев мактаб ёшидаги болалар мисолида ота-онанинг узоқ вақт давомида чет мамлакатда бўлиши болаларга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб, уларда депрессия шунингдек, жиззалик аломатлари қолган болаларга нисбатан юқорироқ даражада эканини таъкидлайди. Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг асосий қисми (87 фоиз) Россияга кўчиб ўтади. Жанубий Корея, Туркия ва Қозоғистон ҳам ўзбекистонлик муҳожирлар учун жозибали ҳисобланади.

    Фото: “Дарё”

     Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг асосий қисми чет мамлакатларда кам маошли ишларда ишлайди. Уларнинг аксарияти олий маълумотга эга эмас. Аксарияти (40 фоизи) қурилишда, 20 фоизи саноатда, қолганлари (40 фоизи) ресторанларда, ишлаб чиқаришда, фаррош ва ҳайдовчи сифатида ишлайди. Кўриб турганингиздек, бизнинг мигрантларнинг аксари юқори ҳақ тўланувчи мамлакатларда меҳнат қилмагани боис мавсумий миграция оиланинг тўлиқ узоқ вақт давомидаги харажатларини қопламайди ва бу ҳодиса йиллар давомида такрорланиши узоқ вақт давомида болаларнинг ота-она хоҳлаганидек тўкис тарбия олишига монелик қилади.

    Кўпгина мигрант оилаларда (45 фоиз) камида иккита бола ота ёки она ёки бобо-буви қарамоғида қолган. Бу болаларнинг қарийб 63 фоизи онаси билан яшайди, чунки мигрант оталар кўпроқ маош олади ва оиласига кўпроқ пул жўнатади. Бу дегани, тахминан 4-6 млн атрофидаги болаларнинг 63 фоизи отасини узоқ вақт давомида кўра олмайди. Бунинг таъсири кўпроқ ўғил болаларда акс этади” дейди Маъруф Кубаев. Шунингдек, бугун мактабларда ўқитувчилар томонидан мактаб раҳбариятига келтирилаётган аксар мурожаатлар ҳам ўғил болаларнинг жуда “нозиктаъб” бўлгани билан боғлиқ. Бу ҳам ушбу муаммо натижасида болаларда шаклланган салбий сифат сифатида баҳоланиши мумкин.

    Оналар миграциясига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг аксари оиланинг бузилиши натижасида чет давлатга ишлаш учун боришади. Масаланинг қизиқ томони шундаки, улар 6 ёшгача бўлган болаларини ташлаб кетишади. Бу ҳам уларнинг она меҳрисиз ўсишига, ўзгаларга фарзанд сифатида бериб юборилиш ҳолатлари ҳам учрайди. Бунинг устига, уларнинг ўртача иш ҳақи эркакларникига нисбатан 20-30 фоизга паст. Шунингдек, уларнинг Осиё давлатларига тил ва уларнинг маданияти билан яхши танишмасдан туриб бориши кўпинча фоҳишалик касбини ёки оғир меҳнат шароитидаги кам ҳақ бериладиган касбни танлашига мажбур этади.

    Икки ҳолатда ҳам аёлнинг репродуктив саломатлиги жиддий хавф остида қолади. Бу эса унинг тезда меҳнатга лаёқатлилик даражасининг чекланишига, ҳуқуқий томондан муаммоларга дуч келишига, одам савдоси қурбони бўлишига олиб келиши мумкин.

    Меҳнат муҳожирлари ва уларнинг фарзандларидаги мавжуд муаммолар қуйидагиларда намоён бўлади:

    Маъруф Кубаев
    • Меҳнат муҳожирларининг оилалари оғир шароитларда яшайди. Уларнинг аксари ва ҳатто ички миграциянинг асосий қисмини қишлоқ аҳолиси ташкил этади. Улардаги коммунал тизим энг ачинарли аҳволдалиги сабаб соғлиқ билан боғлиқ муаммолар болаларда кўп учрайди ва болалар ўлими даражаси 2010 йилларга қадар юқори кўрсаткичларни қайд этган. Тиббиётда белгиланган стандарт орқали даволаш тизими йўлга қўйилмагани боис тиббий воситаларга бўлган талабни доим ҳам қондириш қийин кечади, айниқса, қишлоқ ҳудудидаги ҚВП ларда бу нарса яққол кўзга ташланади. Болаларга қаровчи шахслар томонидан белгиланган вақтда эмлатмаслик оқибатида турли юқумли касалликлар билан касалланиш ҳолатлари тез-тез учраб туради (қизамиқ, сувчечак в.б.).
    • сифатли таълим масаласи ҳам болаларда учрайдиган асосий муаммолардан саналади. Бунинг асосий сабаби маҳаллий мигрантларнинг аксар қисми қарз олиб, чет мамлакатга кетгани (билет, патент ва бошқа дастлабки бориш учун керакли харажатлар одатда 3000-5000 АҚШ долларигача маблағни ташкил этади), олий маълумотли ёки олий маълумоти бўла туриб бораётган давлатининг тилини мукаммал билмаслик ёки у ерда тан олинмаган дипломга эгалик қилиш натижасида фарзандлар учун ҳаттоки зарур ўқув қуроллари, кийим-кечак билан таъминлаш даражаси ўртаҳол оиланикидан паст даражада бўлади. Бу, ўз навбатида, боланинг мактаб, боғча ёки ОТМ да деградацияга учрашига ва ҳатто синфий бўлиниш қурбони бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Одатда, болалар ота-онаси билан дарсларни ва уйга вазифаларни бажаришади, лекин мигрантлар оиласида бу тенденция тўлиқ ишламаслиги натижасида кўпинча улар уйга вазифаларни ўз вақтида бажармаслик ҳолати юзага келади, шу билан бирга, узайтирилган таълим гуруҳларига (асосан уй вазифалари ва қўшимча машғулот олиб борилади) қатнаш учун моддий имконияти етарли даражада бўлмайди.

    Болалар меҳнати тақиқланган бўлишига қарамасдан, баъзи шу тоифадаги оила фарзандлари ёшлигидан бозор ёки хизмат кўрсатиш соҳасидаги маълум ишлар билан шуғулланишга мажбур бўлади ва оқибатда, улар ўз вақтида таълим ола олмаслиги ортидан социал нуфузи паст бўлган ишларда доимий ишлашга маҳкум қилинади. Мактабларда ушбу муаммонинг олдини олиш мақсадида сабабсиз дарс қолдириш учун жарима белгиланган бўлса-да, чекка ҳудудларда аҳвол жуда аянчли. Ҳатто ёши 16 дан катта болаларнинг отаси билан ишлаш учун ўзга давлатга борган ҳолатлари ҳам тез-тез учрайди.

    Бугунги кунда мактабгача таълим соҳасида амалга оширилган ишлар натижаси ушбу бўғиндаги муаммолар кўлами камайди, аммо ҳанузгача болалар бошига ҳисоблаганда, боғча ва яслиларга эҳтиёж мавжуд ва уларнинг нархи масаласи ҳам доим мигрант оилалари учун қимматлик қилади (мисол тариқасида, Тошкент шаҳрида 3 ёшга тўлмаган болаларни давлат боғчасига бериб бўлмайди ва бунинг оқибатида шахсий боғчаларга беришгина мумкин, уларнинг ўртача нархи 2-3 млн сўм атрофида). Аксар мактаб болалари тушлик қилмайди ва уларга қаровчи шахслар (одатда бобо-буви ёки она) бунга доим ҳам шароит яратиб бера олишмайди.

    Руҳий томондан ҳам психолог М.Кубаев таъкидлашича, мигрантлар фарзандларида доимий муаммолар кузатилади. Улар ҳеч қачон уларга қаровчи шахсга хоҳ бобо-бувиси бўлсин, ўз ота-оналарига қилган муносабатларини қила олишмайди, уларга бор дардларини тўкиб сочишмайди. Комплекслар ичида яшаши оқибатида, шахсий характерига қараб ўта жиззаки ва сапчувчан ёки унинг мутлақо тескари варианти ўта босиқ ва камгап сифатида шаклланади. Бунинг оқибатларини юмшатиш ниҳоятда қийин саналади. Уларга масъул шахслар билан шу сабабли тез-тез жанжал ва келишмовчиликлар юзага келади, баъзан кунлаб уйни ташлаб чиқиб кетиш, баъзан калтакланиш ва энг оғир формаси суицид билан хотималаниши мумкин.

    Яна бир психолог, PhD Зиёдахон Расулова ташқи миграциянинг мигрант оилалар ҳаётига таъсири ҳақида ўз фикрларини бизга ҳавола этди. Унинг фикрлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

    Шу сабабли, ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Меҳнат ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда муаммонинг илмий ечимлари борасида амалий ишларни амалга ошириши ва ҳукуматга бунинг ечими борасида амалий таклифлар бериши юзага келган йирик социал муаммонинг ечими бўлиши мумкин.

    Хулоса сифатида яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, меҳнат миграциясининг бу жараёндаги таъсирини камайтириш учун давлат томонидан тизимли ишлар амалга оширилиши, аввало, мамлакат ичида иш ўринларини яратиш, муҳожирлар оиласи билан ишлайдиган марказлар, нодавлат ташкилотлар ташкил этиш мумкин. Шунингдек, тарбиясида ўзгариш сезилган болалар учун бепул психологик маслаҳатлар, ажримлар масаласида ҳам узоқни кўзловчи чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Узоқ муддатли шартномаларни қайта кўриб чиқиш, мигрантларнинг уйига тез-тез келиб кетишига кўмаклашувчи механизмларни ишлаб чиқиш ҳам яхши самарали усул бўлиши мумкин.

    14.09.2023, 18:25   Изоҳ (0)   8455
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида қатор таклифлар билдирди

    14.09.2023, 18:12

    Ўзбекистонликлар 2-октябрда ҳам дам олади

    14.09.2023, 17:56

    “Келаси йил охирига қадар вилоятнинг электр энергияга бўлган талабининг учдан бир қисмини қоплайдиган фотоэлектростанцияни қуриб битказамиз” — Шуҳрат Абдураҳмонов

    14.09.2023, 17:39

    Ўзбекистонда Captiva-5 сотуви қачондан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

    14.09.2023, 17:17

    Сурхондарёда денгиз сатҳидан 1450 метр баландликда янги кўмир кони очилди

    14.09.2023, 17:11

    Умра-2023 мавсумининг навбатдаги босқичи бошланди (фото)

    14.09.2023, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Фотошоп эмас”: ҳақиқийлигига ишониш қийин бўлган реал суратлар

    Лайфстайл | 19 май, 13:40

    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар

    Реклама | 19 май, 13:30

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

    Ўзбекистон | 19 май, 13:23

    Родригога кутилмаган харидор чиқди

    Спорт | 19 май, 13:20

    Марказий банк бир ойда 6 та банкни жаримага тортди

    Ўзбекистон | 19 май, 13:07

    Анжелина Жоли 14 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Канн кинофестивалига ташриф буюрди

    Кино | 19 май, 12:50

    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади

    Реклама | 19 май, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.