• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Надомат” — 56 ёшида норкобизнесга аралашиб қолиб, 10 йилга озодликдан маҳрум бўлган аёл қисмати (фото, видео)

    Табиатан нозик хилқат эгаси қилиб яратилган аёлнинг жиноят содир этишига ишониш қийин. Аммо эртани ўйламай иш тутиш ўзгаларнинг тузоғига осонгина илинишга сабаб бўлади. Жиноят содир этилганидан сўнг “Бундай бўлишини билмагандим”, дейиш инсоннинг жазодан қутулишига сабаб бўлмайди. “Надомат” лойиҳасининг навбатдаги суҳбатдоши билан танишинг ва ўзингизга тегишли хулосани чиқаринг.

    Маҳкума 56 ёшда, Жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми билан 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

    — Онам украин миллатига мансуб бўлган. Отам армияга борганида, унга кўнгил қўйиб, Наманганга олиб келган экан. Биз оилада бир ўғил ва бир қиз фарзанд бўлганмиз. Аммо ота-онамнинг турмуши узоққа бормаган. Онам ажрашиб, акамни олиб Украинага қайтиб кетган. Мен отам билан қолганман. Афсуски, орадан кўп вақт ўтмай, отам оламдан ўтган. Етим қолгач, бувимнинг қўлида улғайдим. Тақдир сабаб Самарқандга келин бўлиб тушдим. Рўзғоримдан ҳеч қачон нолимаганман, турмуш ўртоғим ҳамиша тушуниб, қўллаб-қувватлайди. Беш нафар фарзандим бор эди. Бир қизим чақалоқлик пайтида оламдан ўтди. Кейин 1988 йили туғилган ўғлим 2021 йили жигар циррози касаллиги билан вафот этди. Унинг иккита боласи бўзлаб қолди. Бир ўғлим Россияга ишлагани борганда автофалокатга учраб, бошидан жиддий шикаст олган. Ҳозир руҳий касаллик билан ҳисобда туради, — дейди маҳкума.

    Фото: “Дарё”
    Суҳбатдошимизнинг 1991 йилда туғилган тўнғич қизи уч фарзанди билан турмуш ўртоғидан ажраб, ота уйига келади. Уч болани боқиш ва уй жой қилиш масъулияти уни кўпроқ пул топишга ундайди. Аёлнинг молиявий қийинчиликларга учраётганини билган нотаниш инсон унга ёрдам қўлини чўзиш таклифини билдиради. Аммо табобатда фойдаланиладиган мўмиё дейилгани — аслида заҳри қотил бўлиб чиқади.

    — Озодликдан маҳрум бўлишни ҳеч ким орзу қилмайди. Қизим билан туз-намагимиз қўшилган эканми, ўзимиз хоҳламаган ҳолда бу ерларга келиб қолдик. Қайнотам 110 ёшга чиқиб оламдан ўтди. Қайнонам асли наманганлик бўлгани учун у ердан ҳам меҳмонлар келишди. Улар орасиданми ёки бошқасими, билмадим, қизимнинг пулдан қийналаётганини билган одам: “Қизим, мўмиё бор, шуни Наманганга олиб бориш керак”, деган. Эвазига 10 миллион сўм беришини айтган. Қизим уйга келиб кийимларини алмаштираётган экан. “Нилуфар, қаерга кетяпсан?” деб сўрадим. “Ая, қарзлардан оз бўлса-да, қутуламиз, Наманганга нарса олиб бориб ташлашим керак”, деб бир миллион сўмни кўрсатди. “Мен ҳам сен билан борай, синглингни кўриб, куёвдан қарз сўрайман”, дедим. Чунки ўша пайтда турмуш ўртоғимнинг юрагини операция қилдириш учун бир инсондан қарз олгандик. У азадорлигимизга ҳам қарамай, пулини сўраб келаётган эди. Жанжал қилаверганидан уйнинг ҳужжатларини ҳам беришга тайёр эдим, аммо пулни берасан, деб туриб олганди. Кенжа қизим Наманганга келин бўлган, куёвим пули бўлса, қарз берар, деган умидда Нилуфарга эргашдим. Аммо ярим йўлга етганимизда ички ишлар ходимлари келиб тўхтатишди ва чақалоқ ўғирланганини айтиб, тинтув қилишди. Кейин халталарни очиб, ичидаги қора целлофанга ўралган мўмиёларни олиб очишди. “Бу нима, хола?” деб сўради ходимлардан бири. “Мўмиё, Наманганга олиб бориб беринг, деб қизимдан илтимос қилишибди”, дедим. “Бу мўмиё эмас, гашиш моддаси”, деди. Мен гашиш нима эканлигини ҳам билмасдим, наркотик деганидан кейин капалагим учиб кетди. Кейин бизни олиб кетишди, сўроқ қилишди. Қизим “Онамнинг айби йўқ, халталарни мен олганман” дейишига қарамай, иккимизни суд қилишди, — дейди маҳкума.

    Балки бу аёл ҳақиқатан ҳам халталардаги мўмиё эмас, гашиш моддаси эканлигини билмагандир. Аммо қизи ҳақида бундай деёлмаймиз. Онаси айтганидек, у икки халта мўмиёни олиб бориш эвазига 10 миллион сўм ҳақ олиши кераклигини аввалдан билган. Агар халталардаги ҳақиқатан ҳам мўмиё бўлганида, уни Самарқанддан Наманган вилоятига олиб бориш учун 10 миллион сўм ваъда қилишмаган бўларди. Ваъда қилган тақдирда ҳам, “Нега бунча кўп пул беришяпти? Демак, бу ноқонуний иш” деб тўғри қарор қабул қилган бўларди.

    — Мен 10 миллион сўм берилишини билмаганман, қизим фақат бир миллион сўмни кўрсатди. У одам халталарни Наманганга олиб борсанг, қолган пулни бераман, деганини ҳам тергов жараёнида билдим.

    Фото: “Дарё”

    Ўлган ўғлимнинг икки боласи Тошкентда яшарди. Баъзан турмуш ўртоғим билан озгина егуликларни халтага жойлаб, таксичилардан Тошкентга жўнатардим. Мен содда у юкни ҳам шундай деб ўйлаган эканман. Қизимнинг айтишича, эркакдан “Телефон рақамингизни беринг, Намангандаги бозор ёнига бориб сизни излаб юрмай”, деганда телефондан фойдаланмаслигини ва шохобчада кутиб туришини айтган. Қизим шу гапидан ҳам шубҳага бормаган, — дейди маҳкума.

    Шу ўринда бир савол туғилади? Она-бола фақат юкни манзилга етказиб бериши керак бўлган бўлса, унинг асл эгаси ким? Тергов жараёнларида бу саволларга ҳам жавоб изландими?

    — Қизим “Мен у одамнинг кўринишини биламан, балки кўчадаги камераларга тушгандир. Уни ҳам сўроқ қилиш керак”, деди. Уни топишдими-йўқми, билмайман. Фақатгина терговчи бизга у сизларни ходимларга ушлаб бериб, ўзи катта партиядаги юкини ўтказган бўлиши мумкин”, деди. Хуллас, биз емаган сомсамизга пул тўладик.

    Фото: “Дарё”

    Ёшимни ва соғлиғим ёмонлигини инобатга олиб, жазомни енгиллатишди. Аммо қизим ҳали ҳам аёллар колониясида жазо муддатини ўтаяпти. Мен ўзимни ўйламайман, аммо турмуш ўртоғимга анча қийин бўлди. Юраги хаста бўлишига қарамай, руҳий хаста ўғлимиз ва беш нафар набирамизга қараб ўтирибди. Ўлган ўғлимнинг аёли ҳам кетиб қолибди, эшитиб дилим оғриди. Шароитни биларди, қийин вазиятда ташлаб кетди. Турмуш ўртоғим ўзи ва ўғлимнинг ногиронлик нафақасига рўзғорлик қилади, орада бизни ҳам кўргани келади. Аввалига “Иснодга қолдирдинг, тўйга ҳам азага ҳам қўшилолмаяпман”, деганди. Кейинчалик бизни тушунди. Ундан ҳам ҳамиша кечирим сўрайман. Бундай бўлишини билмагандим, — дейди маҳкума.

    Аёлнинг ҳикоясини эшитиб, ич-ичингиздан унга раҳмингиз келади. Балки унинг сўзлари ростдир, қинғир ниятли одамлар унинг соддалигидан фойдаланишгандир, деб ўйлаб қоласиз. Аммо агар оғу белгиланган манзилга етиб борганида, нима бўларди? У қанчадан қанча оилаларнинг тинчини бузиб, одамларнинг ёстиғини қуритарди-ку. Хулоса ўзингиздан.

    Видеони тўлиқ ҳолда томоша қилишингизни тавсия қиламиз.

    19.03.2024, 18:45   Изоҳ (0)   12346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Антикоррупция агентлиги бир млрд сўмлик тўртта давлат харидини бекор қилди 

    19.03.2024, 18:26

    Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш йилига 500 минг донагача оширилади 

    19.03.2024, 18:20

    Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

    19.03.2024, 17:50

    “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норозилик билдирмоқда

    19.03.2024, 17:17

    Президент поездлар тармоғини кенгайтириб, аҳолини кўп туманларга олиб бориш бўйича топшириқ берди

    19.03.2024, 16:43

    Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига ёзган мактуби топширилди

    19.03.2024, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.