Туркиянинг Коня шаҳрида яшовчи 67 ёшли эркак тиззасида амалга оширилган жарроҳлик амалиёти ва артерияда тромб ҳосил бўлишидан сўнг ўз она тилини унутиб, фақат дан тилида гапира бошлади. “Оху.аз” бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб хабар берди.

Операциядан кейин эркакнинг ўнг қўли ва оёғи заифлашган. Шифокорлар зудлик билан ангиография ўтказиб, тромбни олиб ташлашган. Бироқ кейинчалик бемор фақат дан тилида сўзлай бошлаган. Агентлик маълумотига кўра, у Данияда 20 йил яшаган, сўнгра Туркияга келиб, 10 йил аввал Коняда яшай бошлаган.
“Миямда фақат дан тилида гаплар айланмоқда, турк тилида эса ҳеч нарса айта олмаяпман”, дея таржимон орқали сўзлашган эркак.
Коня шаҳридаги Селюк университети тиббиёт факультети доктори Гокхан Ўздемирнинг таъкидлашича, артерияда қон қуйқаси ҳосил бўлганидан кейин беморларда тилларни унутиш ёки илгари билмаган тилларда гапириш ҳолатлари учраб туради. Шифокор туркиялик беморнинг тез орада яна она тилида сўзлаб кетиши кутаётганини билдирган.
Изоҳ (0)