• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Афсонага айланган дайди: Раж Капур қандай қилиб ҳинд киносининг қиролига айланди?

    Жорий йил 14 декабрь куни ҳинд киносининг юлдузи, ажойиб актёр ва кино ижоди арбоби Раж Капур таваллудининг 100 йиллиги нишонланди. Капурлар сулоласи асосчисининг фильмлари бадиий жиҳатдан ҳануз бетакрор бўлиб, авлодлар давомида ўз машҳурлигини йўқотмай келмоқда. Бугун буюк актёрни хотирлаб унинг ҳаёт ва ижод йўли, кино карьераси тарихи ҳақида маълумот берамиз.

    Фото: Bollywood Times

    Раж Капур 1924 йил 14 декабрда таваллуд топган, актёр санъатга қўшган ҳиссаси учун нафақат Ҳиндистонда, балки хорижий давлатларда ҳам эътироф этилади. Капурлар оиласи асли Самундри, Ляллпур тумани, Панжоб вилояти, Британия Ҳиндистонидан (ҳозирги Панжоб, Покистонда жойлашган) келиб чиққан. У оиладаги олти фарзанднинг тўнғичи бўлган.

    Фото: Bollywood Times

    Раж ва Наргис “Дайди” фильмида ажойиб ошиқлар ролини маҳорат билан ижро этгани томошабинларга маълум. Уларни жаҳон юлдузига айлантирган бошқа бир қанча фильмлар ҳам суратга олинган. Фильмда суратга тушиш жараёнида Ражга нисбатан Наргиснинг кўнглида муҳаббат пайдо бўлган. Ражга оқ ранг ёқишини билгач, ҳатто ана шу рангда либос кийишни ҳам одат қилган. Аммо актёрнинг аллақачон оиласи ва фарзандлари бор эди.

    Фото: Bollywood Times

    Раж Капур ҳақиқий дунё юлдузи эди. Айниқса, “Дайди” фильмидан кейин собиқ иттифоқ мамлакатларида янада машҳур бўлган. Фильмда актёрнинг ажойиб партнёри ролини ижро этган Наргис унинг рафиқаси эканига ҳамма ишонарди. Аммо Раж ўзининг қариндоши Кришна билан турмуш қурган. Наргис узоқ вақт давомида севгилисининг оиласидан ажрашишига умид қилди, аммо бундай бўлмади.

    Раж Капур кино соҳасида таълим олмаган

    Фото: Bollywood Times

    Раж актёрлар оиласида туғилган: бобоси актёр, отаси эса театрга раҳбарлик қилган. Шунинг учун ҳам Ражнинг бу касбни давом эттириши ажабланарли ҳолат эмас. У биринчи марта олти ёшида саҳнага чиққан ва ўн бир ёшидан бошлаб фильмларда ўйнай бошлаган. Қизиғи шундаки, Раж Капур махсус маълумотга эга бўлмаган, аммо 24 ёшида у Ҳиндистоннинг энг ёш режиссёрига айланиб, фильмлар суратга олишни бошлаган. Орадан кўп ўтмай, у киностудияга асос солди. Аммо унинг мактабни битирганлик ҳақидаги шаҳодатномаси ҳам йўқ: у лотин тилини ўргана олмагани учун имтиҳонлардан ўта олмаган. У кинони аудиторияларда эмас, балки ўз тажрибасида ўрганган.

    “Дайди”нинг муваффақияти

    Фото: Кинориум

    Раж Капур иштирокидаги “Дайди” фильми бутун дунёда машҳурликка эришди. Ҳинд киноси қандай бўлиши мумкин? Чексиз муҳаббатни ўз ичига олган ва қўшиқ ҳамда рақс билан бойитилган ижтимоий драма. Баъзилар буни содда деб атади, кимдир учун бундан яхшироғи бўлиши мумкин эмас, фильм чиндан ҳам самимий ва тушунарли. Урушдан кейин вайронгарчилик ва қийинчиликлардан чарчаган собиқ иттифоқ мамлакатлари аҳолиси учун дайди йигитнинг ҳикояси жуда таниш ва тушунарли эди.

    Фильм намойишидан кейин томошабинлар кўзлари ёшга тўлган ҳолда кинозалларни тарк этган: улар бечора дайдига ачинар, узоқ вақт давомида фильмда янграган тароналарни куйлаб юрарди.

    Айтишларича, Жавахарлал Неру расмий ташриф билан СССРга келганида Никита Хрушчёв ундан Раж Капурни таниши ҳақида сўраган. Ҳиндистон бош вазири ўғри ролини ўйнаган бола ундан кўра машҳурроқ бўлиши мумкинми, дея ғазабланган. Лекин айнан шундай эди ва Неру буни борича қабул қилишига тўғри келган.

    “Жаноб ва хоним Капурлар”

    Фото: Кинориум

    Раж Капур иштирокидаги “Дайди” фильмида бош қаҳрамонни Наргис ижро этган. Кўпчилик уларнинг турмуш қуришига ишончи комил эди. Ҳатто газеталарда ҳам улар ҳақида: “Жаноб ва хоним Капурлар” деб ёзишган. Ахир экранда улар орасидаги муҳаббат учқунлари аниқ сезилиб турар эди, буни ижрога йўйиб бўлмасди! Фильмларга ном танлаш баҳсларга сабаб бўларди. Бу ёш режиссёрга осон бўлмаган, у ҳали кўп нарсани билмас эди. Наргис унга ёрдам беришга ҳаракат қиларди. Раж дастлаб унинг маслаҳатига қулоқ солди, кейин баҳслаша бошлади ва кейин суратга олиш майдончасида жиддий келишмовчиликлар авж олди. Кўринишидан, бу ҳис-туйғулар фильмда ўз аксини топган, чунки томошабинлар ошиқ жуфтликнинг саргузаштларини нафас олмай томоша қилар эди.

    “Оқ либосли хоним”

    Фото: Кинориум

    Сўнг “Ёмғирлар мавсуми” суратга олинди ва яна худди шу воқеа такрорланди. Сўнгра “Дайди” бутун дунёни забт этди. Фақат эътиборсизларгина Раж Капур ва Наргиснинг муносабати ҳақида гапирмасди. Бироқ Раж журналистларнинг саволларини жавобсиз қолдирган: у турмуш қурган, рафиқаси Кришна Малхотра — унинг узоқ қариндоши бўлиб, уларнинг ўша вақтда уч фарзанди бор эди.

    Фото: Тҳе Quint

    Актёрнинг турмушга чиқмаган актриса билан алоқаси бўлиши ўша йиллардаги Ҳиндистонда жиддий жанжал келтириб чиқариши мумкин эди. Шунинг учун Раж Наргисни баландпарвоз сифатлашлар билан таърифлаган: Наргис — унинг илҳом париси ва ёрдамчиси, “фильмларининг онаси”. У севган инсонига ёқиш учун оқ кийим кийгани туфайли уни “оқ либосли хоним” деб аташган. Иккаласи биргаликда Капур киностудиясининг логотипини яратган. Бир сўз билан айтганда, бу иккиси Ҳиндистоннинг рамзи, унинг тимсоли эди.

    Айрилиқ

    Фото: Тҳе Quint

    Улар ўн йил давомида айрилмади. Бу вақт ичида Раж Наргис билан ошиқлар ролини ўйнаган ўн олтита фильмни суратга олди. У Наргисга шон-шуҳратдан бошқа нарсани бера олмади: рафиқаси билан ажрашиш ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас эди. Аммо улар охир-оқибат ажралди. 1956 йилда томошабинлар жуфтлик иштирокидаги сўнгги фильм — “Ҳаммадан яширинча”ни томоша қилди. Сўнгра дарҳол экранларда Наргиснинг ўзи Ражсиз суратга тушган “Она Ҳиндистон” фильми намойиш этилди. Актрисанинг янги ампуладаги роли ғалаба қозониш билан баробардек эди: Наргис болалари билан ташлаб кетилган бахтсиз аёл ролини ўйнади. Унинг машҳурлиги мисли кўрилмаган юксакликка кўтарилди. Бу Раж учун оғир зарба бўлди.

    Фото: Pinterest

    Устига-устак, Наргиснинг янги партнёри билан ишқий муносабатлари ҳақида миш-мишлар тарқалди. Тез орада у, яъни Сунил Датт Наргисга турмуш қуришни таклиф қилди. Улар турмуш қурди ва Наргис бу никоҳдан уч нафар фарзандни дунёга келтирди. Раж Капур билан муносабатлар эса ўтмишда қолди. Наргис Ражсиз ҳам бахтли бўлдими, буни ҳеч ким билмайди. Ҳар ҳолда, у орзу қилган нарсасига эришди: оила қурди ва уч нафар фарзанд кўрди. Наргис 1981 йилда 52 ёшида вафот этди.

    Раж Капур вафот этганида бутун Ҳиндистон йиғлади

    Фото: Тҳе Quint

    Раж Капур ҳинд киносининг улкан империяси — Болливуднинг асосчисига айланди. У ҳар қандай шарафга сазовор бўлди. Унинг ижодий карьераси баланд-пастликларни бошдан кечирди, фильмларида энг яхши актрисалар суратга тушди. Аммо партнёрлар орасида Наргис каби муваффақиятли ва севимли тандем йўқ эди. “Оқ либосли хоним” даври якунига етганди. Афсонавий “дайди” 1988 йил 2 июнда яна бир нуфузли мукофотни қўлга киритиб, вафот этди. Бутун Ҳиндистон унга мотам тутди, бир неча ойлардан сўнг Капурнинг хоки сочилган Ганг дарёси соҳилларига тоғ гуллари келтирилди. Ҳиндлар ўзининг фильмлари билан қўлдан келганича ҳаётга умид ва муҳаббатни сақлаб қолишга ёрдам берган актёрга миннатдорчилик билдирди. Раж Капурнинг рафиқаси Кришна эса турмуш ўртоғининг ўлимидан сўнг — умрининг сўнгига қадар оқ либос кийишда давом этди.

    18.12.2024, 12:20   Изоҳ (0)   8831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#ҳинд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳамиша намунали бўлишга интилган ва рассомга турмушга чиққан “ўзбек Кажоли” —  Лола Элтоева 52 ёшда (фото, видео)

    09.09.2024, 14:54

    Instagram: Анталиядан уй харид қилган Ҳосила Раҳимова, Одил Аҳмедов хонадонида тўй, Бобур Йўлдошев ўғлини уйлантирди

    19.09.2024, 11:45

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    Фақат Амбанилар эмас: Ҳиндистонда ўтказилган энг ҳашаматли ва қимматбаҳо 10 та тўй маросими (фото)

    27.09.2024, 12:45

    2024 йилда премьераси бўлиб ўтган энг қизиқарли Болливуд фильмлари (трейлер)

    03.10.2024, 14:58

    Instagram: Тимур Алихонов никоҳланди, Даврон Эргашев неварали бўлди, Муҳаммадзиёнинг “бирров” хизмати нархи қанча?

    05.10.2024, 23:05

    Instagram: Ўткир Шодмонов 52 минг долларга автомобиль харид қилди, Шаҳзода Муҳаммедова инглизчани ўрганмоқда, бир кунда энг кўп “бирров”га борадиган рекордчи хонан...

    06.10.2024, 22:48

    Instagram: Буэнос-Айресдан квартира излаётган Муниса Ризаева, янги уйли бўлган блогер, “Қизим” сериали актрисасига уюштирилган сюрприз

    08.10.2024, 10:46

    Instagram: Феруза Каримова Шерзод Эргашевни плагиатда айблади, Мавлуда Асалхўжаева туғилган кунини нишонлади, Шоҳруххон қиёфадоши билан учрашди 

    16.10.2024, 11:51

    Instagram: Миржалол Неъматов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Дилноза Ҳабибуллаеванинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди, Феруза Норматова Шаҳзод Султоновга турмушга чиқяпт...

    20.10.2024, 20:30

    Ҳинд фильмларида она образини гавдалантирувчи актрисалар ёшлигида қандай кўринишда бўлган? (фото)

    20.10.2024, 23:10

    Бутун дунёни мафтун қилган Болливуднинг энг машҳур 5 нафар актрисаси

    03.11.2024, 14:19

    Қайнонаси билан тил топиша олмаган, ортиқча вазни сабаб танқидларга учраган ҳинд киноси юлдузи Айшвария Рай 51 ёшда (фото)

    04.11.2024, 15:35

    Instagram: Дубайга келин бўлаётган Ситора Фармонова, илк бор она бўлган Хонзода Дўстова, қиз базми ўтказган Дилноза Ҳабибуллаева

    03.11.2024, 13:28

    Афғон қизи Зинат Аман қандай қилиб Болливуд киносаноатида озод аёл рамзига айланди?

    07.11.2024, 12:15

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55

    Болливудга бошқача назар: ҳинд кинолари ҳақида тасаввурингизни ўзгартириб юборадиган замонавий фильмлар (трейлер)

    29.11.2024, 13:27

    Астронавт бўлишни орзу қилган, афғон қизга уйланган, бир кечада машҳур бўлган Ритик Рошаннинг муваффақияти ортидан келган қайғули тақдири ҳақида

    02.12.2024, 10:55

    Ўз вақтида Ҳиндистон ва СССР ўртасидаги маданий кўприк бўлган машҳур актёр Дҳармендра ҳозир қандай кўринишда?

    11.12.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.