Ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.

Қайд этилишича, 2025 йил 29 апрель куни Москва шаҳридаги “Алтуфево” ижтимоий-реабилитация маркази ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга уч нафар вояга етмаган фуқаро қайтарилди.
Ушбу ташаббус Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик натижасида амалга оширилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида болалар учун барча зарур шароитлар яратилди. Тиббий кўрикдан ўтказиш ва психологик ёрдам кўрсатиш ишлари тезкор тарзда йўлга қўйилди.
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан болаларнинг яқин қариндошлари аниқлаб, уларни оила бағрига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Маълумот учун: 2024–йилдан ҳозирги вақтга қадар 40 нафардан ортиқ вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари республикага олиб келиниб, оилавий муҳитга қайтарилди.
Хориждан Ўзбекистонга қайтарилган болалар
2024 йил август—сентябрь ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди. Октябрь ойида Россияда қаровсиз қолган 8 ойлик чақалоқ Ўзбекистонга, ота-онаси бағрига қайтарилди. Москвадаги вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказидан 4 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Ўша ойда Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган уч нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Ноябрда Дубайни тарк этиш тақиқланган ўзбекистонлик болага ватанга қайтишига ёрдам берилди. Декабрда Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Шунингдек, Россиянинг Тива Республикаси Оқ Довурак шаҳрида вақтинча ишлаётган ва ҳужжатларини йўқотган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилганди.
- Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
- Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
- Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
- Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар ўзбекистонлик бола ватанга олиб келинди
- Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилади
Изоҳ (0)