Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Хонанда Ширин Зоитова қизи Ясмин томонидан қилинган пардозни кузатувчиларига намойиш этди.

Ҳинд киноси юлдузи Кажол мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Хонанда Иззат Шукуров отаси Тоживой Шукуровни туғилган куни билан табриклади.

Айни пайтда турмуш ўртоғи билан Таиландда бўлиб турган блогер Хонзода кузатувчиларига кўнгилсиз ҳолат ҳақида сўзлаб берди. Маълум бўлишича, блогер ҳордиқ чиқариш чоғида янги телефонини ўғирлатиб қўйган.

Хонанда Ҳамдам Собиров Навоий шаҳрида бўлди ҳамда онасининг қабрини зиёрат қилди.
Актриса Дилноза Кубаева Миллий театрнинг либослар бўлими раҳбарини кузатувчиларига таништирди.

“Қалпоқ” ҳажвий кўрсатувидаги Мараймамат образи билан танилган актёр Раҳмонали Суропов илк марта неварали бўлди.
Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Жаҳонгир Отажонов янги автомобиль харид қилгани ҳақида сўзлаб берди.
Изоҳ (0)