Ўзбек санъати ва спорт вакилларидан бир қанчаси яқин кунларда оналик бахтига муяссар бўлади. Уларнинг ичида илк бор, учинчи, ҳатто, тўртинчи марта фарзандли бўладиганлари ҳам бор.
Афруза
Шўх-шаддод хонанда Афруза илк бор оналик мақомига эришади. У ўтган йилнинг 25 сентябрь куни таниқли актёр Ботир Муҳаммаджоновнинг ўғлига турмушга чиқди. Афрузанинг турмуш ўртоғи ҳам ижодга яқин инсон, у халқ хизматларига асосан турмуш ўртоғи билан боради.

Гуласал Абдуллаева
“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Гуласал Абдуллаева ҳам яқин кунларда яна бир бор она бўлиш арафасида. Яқиндагина 30 ёшни қаршилаган хонанда ҳомиладорлиги акс этган видеоларни ижтимоий тармоққа жойлаб боряпти.
Фарангиз Холиқова
Актриса Фарангиз Холиқова илк бор она бўлиш арафасида. Марҳум хонанда Ҳусниддин Холиқовнинг қизи, инстаблогер Фарангиз ўтган йилнинг 8 ноябрида турмушга чиққан. У турмуш ўртоғи билан Instagram орқали реклама сабабли танишганини айтганди.

Малика Эгамбердиева
Хонанда Малика Эгамбердиева ҳам яқин кунларда она бўлиш арафасида. У ҳомиладорлигига қарамай, халқ хизматига доим шай.
Малика Равшанова
“Бу менинг онам”, дея барча оналарнинг кўнглини олувчи хонанда Малика Равшанованинг ўзи ҳам бу йил яна бир бор оналик бахтига эришади. У тўртинчи марта она бўлади. Гарчи хонанда ҳомиладор эканлиги ҳақида алоҳида пост жойламаган бўлса-да, халқ хизматларидаги видеоларида уни яқин кунларда фарзанди бўлишини билиш қийин эмас.
Диёра Келдиёрова
Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова илк бор оналик бахтига сазовор бўлади. Спортчи бу ҳақда ўзининг Instagram’даги постида маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Диёранинг турмуш ўртоғи ҳам спортчи, дзюдо бўйича мураббий.
Баҳора Арслонова
Актриса Баҳора Арслонова яқин кунларда учинчи бор она бўлади. У бу ҳақида Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Изоҳ (0)