Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари Тошкентга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси вакиллари фуқаро М.Т.нинг Новосибирскда дунёга келган қиз фарзанди учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришда ёрдам кўрсатди.
Натижада барча расмиятчиликлар қисқа муддатда ҳал этилди ва зарур ҳужжатлар фуқарога топширилди.
Она ва бола 23 апрель куни “Новосибирск-Тошкент” авиарейси билан Ўзбекистонга соғ-саломат қайтди.
Хориждан Ўзбекистонга қайтарилган болалар
2024 йил август—сентябрь ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди. Октябрь ойида Россияда қаровсиз қолган 8 ойлик чақалоқ Ўзбекистонга, ота-онаси бағрига қайтарилди. Москвадаги вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказидан 4 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Ўша ойда Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган уч нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Ноябрда Дубайни тарк этиш тақиқланган ўзбекистонлик болага ватанга қайтишига ёрдам берилди. Декабрда Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Шунингдек, Россиянинг Тива Республикаси Оқ Довурак шаҳрида вақтинча ишлаётган ва ҳужжатларини йўқотган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилганди.
- Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
- Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
- Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
- Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар ўзбекистонлик бола ватанга олиб келинди
- Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилади
Изоҳ (0)