UzAutoMotors, UMS, 10 та ИЭС ва яна бир қатор йирик корхоналар сотувга қўйилиши, Гулнора Каримованинг қамоқдан озод қилингани рад этилиши, Лавров Самарқанддаги “Мотамсаро она” ҳайкалида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратиши – “Дарё” нашри 23 апрелда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Шавкат Мирзиёев теракт сабабли Ҳиндистон президенти ва бош вазирига таъзия йўллади
Кашмир ҳудудида юз берган отишма оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди.
Таълим давлат тилида бўлмаган синфлар битирувчилари энди ўзбек тилида мажбурий имтиҳон топширади
Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистонда давлат иштирокида корхона ташкил этишга 2030 йилгача мораторий жорий қилинди
Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар, туман ва шаҳар марказларидаги давлат иштирокидаги корхоналар маъмурий бинолари 1-қавати тадбиркорларга ижарага берилади.
UzAutoMotors, UMS, 10 та ИЭС ва яна бир қатор йирик корхоналар сотувга қўйилади
Давлат иштирокидаги йирик корхоналар халқаро бозорларда хусусийлаштирилади.
Италия бош вазирининг Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифи қолдирилди
Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан ташриф бошқа кунга кўчирилади.
Тошкент—Андижон пулли йўлини қуришга тендер ўтказиш учун аризалар қабули бир ойга узайтирилди
Тендер икки босқичда ўтказилади.
Гулнора Каримованинг қамоқдан озод қилингани рад этилди
Олий суд ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
Ушбу инновацион лойиҳа Қозоғистон компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Сергей Лавровни қабул қилди
Улар Ўзбекистон—Россия муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди.
Ўзбекистонда миллий ишлаб чиқарувчилар ҳимоя қилинади
Ҳукумат қарори билан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун айрим товарларни божхона чегараси орқали олиб кириш тартиби такомиллаштирилди.
Лавров Самарқанддаги “Мотамсаро она” ҳайкалида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди
“Бу ерда инглиз тилида ёзув бор, лекин русчасини кўрмадим. Она — бу энг муқаддас зот”, дея мурожаат қилган Россия ташқи ишлар вазири.
Андижон вилояти ҳокими ўринбосарлардан маошини “ҳалоллаб олишини” сўради
Андижон вилояти ҳокими ўринбосарларга ўз ҳудуди кесимида инвесторлар ва тадбиркорларни топиш учун ўн кун муддат берган. Шунингдек, тил биладиган, дипломатиядан хабари бор йигит-қизларни ишга таклиф қилган.
Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан Ўзбекистонга келди
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон президенти кутиб олди.
Сергелидаги хусусий мактаб ўқитувчиси жаримага тортилди. У ўқувчисини калтаклаганди
“Мударрис” хусусий мактабининг академик директори Соҳибхон Ибрагимовнинг маълумот беришича, воқеадан сўнг шахмат тўгараги раҳбари ишдан олинган. Мактаб директорига ҳайфсан берилган.
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатди (фото)
Қабрга гуллар қўйилган. Қуръон тиловат қилинган.
“Биз уларнинг колонияси эмасмиз” — жамоатчилик Россия ТИВ вазирининг сўзларига кескин жавоб қайтармоқда
Лавров Самарқанддаги “Мотамсаро она” ҳайкалида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратган эди.
Қашқадарёда 14 ёшли бола автоҳалокат содир этиб, икки дўстининг ўлимига сабаб бўлди (видео)
Мактаб ўқувчиси отасининг машинасини рухсатсиз бошқарган.
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов “Боқий шаҳар”да маданий тадбирларда иштирок этди (фото)
Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.
Наманганда мактаб ўқувчиси ижарага олинган Gentraъда қўлга тушди
Вилоятда ўқувчилар билан боғлиқ ЙТҲлар кўпайгани ортидан кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)