• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Ота-онаси сотиб юбормоқчи бўлган, бутун суяги қолмаган ва ўқиш-ёзишни билмайдиган Жеки Чан 70 ёшда (фото)

    7 апрель куни гонконглик актёр, режиссёр, оператор, мусиқачи, каскадёр, жанг санъати устаси Жеки Чан 70 ёшга тўлди. Жаҳон киносининг тирик афсонаси фильмдаги ажойиб ролларидан ташқари хайрия ишларига ҳам катта маблағ сарфлаши билан томошабинлар ҳурматини қозонган. Қуйида актёр ҳақида энг қизиқарли факт ва янглиш фикрларни тўпладик.

    Фото: People
    1. Жеки Чаннинг ота-онаси шунчалик камбағал эдики, улар ҳатто ўғлини сотиб юбормоқчи бўлган

    Актёр ҳақида тарқалган бу воқеа ҳақиқатдан йироқ. Жеки туғилган оила чиндан ҳам кам таъминланган эди ва улар уруш туфайли Хитойдан Гонконгга қочишга мажбур бўлди. Актёрнинг отаси Хитой ҳукуматига қарши бўлган Консерватив партиянинг махфий агенти сифатда ишлаган ва унга халқ душмани айблови қўйилган. Қамоқ жазосидан қутулиш учун Жекининг оиласи қочишга қарор қилади. Уларнинг ижарада яшаш ва фарзандининг туғилиши учун маблағи бўлмагач, атрофдагилардан ёрдам сўрашган. Шу тариқа Жеки Чанни чақалоқлигида сотиб юбориш ҳақидаги миф пайдо бўлган.

    1. Жеки Чан билан ҳеч қайси суғурта компанияси шартнома тузишни истамайди

    Суғурта компаниялари актёр билан шартнома тузишдан қочади ёки доим ишни ортга суриб юради. Баъзилар Жеки Чанни тузатиб бўлмас мазохист деб ҳам атайди, чунки актёр фильмдаги барча мураккаб каскадёрлик ишларини мустақил бажарган ва турли жароҳатлар олишдан ҳеч қачон қўрқмаган. Ўзининг “Ҳеч қачон улғайманг” китобида Чан буни тан олади:

    Масалан Брюс Лини олайлик. У жароҳат туфайли вафот этди ва бутун умрга афсона бўлиб қолди. Мен “Мўжизавий аслаҳалар” фильмида вулқон ичига тушиб кетиб ҳалок бўлганимда ҳам афсонавий актёр сифатида барчанинг ёдида қолган ва ҳаётимга чиройли якун ясаган бўлар эдим. Инсонлар Жеки Чан севган иши билан шуғулланаётганда вафот этгани ҳақида гапирарди. Лекин ростини айтсам, мен ўлишни, ҳатто нафақага чиқишни ҳам истамайман.
    1. Жеки Чаннинг синмаган суяклари қолмаган
    “Афсонавий аслаҳалар” фильмидан лавҳа
    Фото: Кинориум
    Олган жароҳатларимнинг саноғи йўқ: мен жағимни уч марта синдирдим, бурним, барча бармоқларим, тиззам, сон суяги ва қовурғамни ҳам синдирдим, бош суягимни операция қилдирдим, — дейди актёр.

    Аммо бир жароҳат унинг умрига зомин бўлиши мумкин эди. 1991 йилда Югославияда суратга олинган “Мўжизавий аслаҳалар” фильмида актёр 12 метрли девордан дарахт шохига сакраши лозим эди. Биринчи дублда Жеки буни уддалади, аммо иккинчи дублда у боши билан тошга йиқилди ва зудлик билан касалхонага олиб борилди. Муваффақиятли кечган операциядан сўнг Жеки Чан яна суратга олиш ишларига шўнғиб кетди. Бироқ синган бурун, тишлар, эшитмай қолган бир қулоқ билан актёр яна ишга қайтишига ҳеч ким ишонмаган эди.

    1. Жеки Чан уколдан қўрқади

    Оқ халатли инсонлардан қўрқиши ҳақида актёрнинг ўзи тан олган:

    Ҳаммасидан кўра инъекция юборишларидан қўрқаман. Баландлик, сичқонлар, илонлар менда қўрқув уйғотмайди, аммо шприцни кўришим билан оёқларим қалтирай бошлайди, — дейди актёр автобиографиясида.
    1. Актёр Голливудни ёқтирмайди
    “Тиғиз вақт” фильмидан лавҳа
    Фото: Дзен

    Актёрнинг танилишига Голливуднинг ҳиссаси катта бўлса-да, Чан Америка фильмларини ёқтирмаслигини очиқ айтади. 2016 йилда кино саноатига қўшган ҳиссаси учун “Оскар” мукофотини олган бўлса-да, актёрнинг бундай фикр билдириши инсонларни ҳайратга солади:

    Мен Жорж Лукас ёки Стивен Спилберг каби даҳолар билан ишласам ҳам, Голливудда машҳурликка эришмаган бўлардим. “Юра даври парки” фильмини эслаб кўринг. Энди у ерда роль ўйнаган актёрларнинг исмларини ёдга олишга ҳаракат қилинг. Томошабин фақат динозаврларни ва режиссёрнинг исмини эслайди. Аммо Осиёда ҳамма Жеки Чан фильмида Жеки Чанни кўриш учун келади. Фильм сюжети ёки сарлавҳаси қандай бўлиши муҳим эмас. Буни фақат Жеки Чан қила олади!
    1. Жеки Чан жуда сахий ва меҳрибон инсон

    Юлдуз ўзини Хитойнинг ҳақиқий ватанпарвари деб билади. 1988 йилда у хайрия жамғармаси ташкил қилган ва ҳозиргача мамлакатнинг муҳтож аҳолисига ёрдам берди, талабаларга стипендия тўлашда кўмаклашади.

    Жеки 50 нафар болани ўз қарамоғига олган ва 10 та етимни расман асраб олган. Хитойда актёрнинг Чан касалхонаси ишлайди. Мамлакат расмийлари унга жуда яхши муносабатда бўлиб, актёрга халқ қаҳрамони унвони берилган.

    1. Жеки Чан тўғри ёза олмайди ва яхши ўқимайди

    Жеки Чан ҳақиқатан ҳам деярли саводсиз ва матнларни ўқишда она тилида ҳам, инглиз тилида ҳам қийналади. Мактабда ёш Жеки дарсларни кўп қолдирар ва яхши баҳога ўқимасди.

    Шу сабабли, узоқ кутилган “Ҳеч қачон улғайманг” китоби ҳам унинг дўсти Жу Мо томонидан уч йил давомида ёзилган.

    1. Жеки Чан доимо соғлом турмуш тарзига амал қилган
    Фото: Мавинк

    Афсуски, бу ҳақиқат эмас. Катта шуҳратга эришган Жеки Чан юлдузлик касаллигига чалинди ва спиртли ичимликларга ружу қўйиб, катта миқдорда пул сарфлай бошлади. Актёр бу хатти-ҳаракатини камбағалликда ўтган болалиги сабаб деб изоҳлайди:

    Қашшоқликда яшаганингиздан сўнг, катта пул сизга хавфсизлик ҳисси беради, — дейди актёр.
    1. Жеки Чан — ёмон ота

    Актёр рафиқаси билан оилавий жанжал қилаётган пайтда икки ёшли ўғли Жейсини четга улоқтириб юборган. Яхшиямки, бола ерга эмас, диванга тушган. Бу воқеадан ҳали ҳам актёрнинг виждони қийналади. Кейинчалик у ўғлига кино саноатига киришига ёрдам беришга ҳаракат қилди. Жейси юлдуз отасининг изидан боргандек бўлди ва ҳатто фильмларда бир нечта ролларни олди. Аммо Жейси ёмон инсонлар тўдасига аралашиб қолди ва наркотик савдоси туфайли қамоққа тушди. Бу воқеа Жеки Чаннинг обрўсига жиддий зарба берди ва актёр оғир дамларда ўғлини қўллаб-қувватламади.

    Агар унинг ақли бўлса, ўзи мустақил пул топиши мумкин. Ақли бўлмаса, у шунчаки меникини сарфлаб юраверади, — деди Жеки.

    Шундай қилиб, Жеки Чан оиласида ҳеч ким унинг меросига даъвогарлик қила олмаслигини очиқлади. Унинг маблағи асосан хайрияга сарфланади.

    19.04.2024, 11:51   Изоҳ (0)   49007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вақт ҳеч кимни аямайди: 69 ёшли Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди (фото)

    18.03.2024, 16:35

    Машҳур фильмларни суратга олиш жараёнида жиддий жароҳат олган актёрлар (фото)

    25.03.2024, 16:10

    Актёр Уилл Смит Жеки Чанни 70 ёшлик юбилейи билан табриклади (фото)

    10.04.2024, 18:50

    Жеки Чан — 70 ёшда. Актёрнинг қайта кўришга арзийдиган энг яхши фильмлари (трейлер)

    11.04.2024, 14:51

    “Кексайиш — биз учун бахт”. Жеки Чан саломатлигидан хавотир олган мухлисларига ҳаммаси жойида эканлигини айтди

    13.04.2024, 17:45

    Иккинчи мен: роли ҳаётининг бир қисмига айланиб кетган Голливуд актёрлари

    19.04.2024, 10:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.