Жанубий Корея кино ва драма саноатида актёрлар нафақат ўзлари ижро этган роллари билан, балки мукаммал ташқи кўринишлари билан ҳам ажралиб туради. Ушбу мамлакатда тери парвариши шу қадар муҳим ва кундалик юмушларнинг ажралмас қисмига айланган-ки, ҳар бор ёш-у қари замонавий косметикадан фойдаланишни канда қилмайди. Шу сабабли 30 ёшдан ошган актёрлар ҳам ўсмир болалар ва мактаб ўқувчиларининг ролларини жуда ишонарли тарзда ижро этишади.
Пён У-Сок

Пён У-Сок 1991 йилда туғилган ва актёрлик касбини бошлашдан олдин кўплаб ҳамкасблари каби моделлик соҳасида фаолият юритган. Унинг 1.8 метрдан баландроқ бўйи ва аристократларга хос юз ифодаси актёрни осонгина эслаб қолишга ёрдам беради.
Аввалига у эпизодик ролларда пайдо бўлди: 2016 йилда у “Қадрли дўстлар” драмасида дебют қилди. Унинг иштирокидаги “ХХ аср қизи” фильми актёрга илк муваффақиятни келтирди, сўнг Пён У-Сокка бош ролларга таклифлар кела бошлади.

“Сон Жени ушлаб, олиб қоч” драмасида Пён У-Сок ўқувчи, Сон Жени ўйнаган. Сюжет қаҳрамоннинг сирли ўлимидан бошланади, сўнгра нима бўлгани ҳақида тушунишга уринади. Лим Сол исмли қиз тўсатдан ўтмишга қайтиб, Сон Жени сақлаб қолиш имкониятини излаб топади.
Ҳван Ин-Ёп

Ҳван Ин-Ёп 1991 йилда туғилган ва Пён У-Сок каби кино соҳасида ишлашдан аввал моделлик карьерасини бошлаган. У кинога нисбатан кечроқ, тахминан 30 ёшда келди. Аммо шунга қарамай ўзининг ёш кўриниши туфайли режиссёрлар унга анча кичик ёшдаги қаҳрамонлар ролини бера бошлади.
“Танлов бўйича оила” фильмида Ҳван Ин-Ёп Ким Сан Ҳа ролини ўйнади. Сюжетга кўра, учта ўсмир ўзаро дўстлашиб, ҳақиқий оила бўлиб қолади. Болаларга икки ота ғамхўрлик қилади. Улардан бири ресторан эгаси, бошқаси полициячи бўлиб ишлайди. Аммо тақдир қаҳрамонларни ажратади, орадан ўн йил ўтгач, улар яна учрашиб, ўз муносабатларини тиклашга ҳаракат қилади.
Жи Чан-Ук

Жи Чан-Ук Жанубий Кореянинг энг машҳур ва кўп муваффақиятларга эришган актёрларидан биридир. У 1987 йил 5 июнда Сеулда туғилган. У корейс киносида ўзининг юқори профессионал маҳорати ва кўплаб машҳур роллари билан танилган. Ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, у фаолиятини моделликдан бошламаган — унинг йўли театрга асосланган: актёрлик таълими, саҳна ва кейин телевидениеда чиққан.
“Самдаллига хуш келибсиз” фильмида Жи Чан-Ук синоптик мутахассис Чо Ёнг-Пҳил ролини ўйнайди. Унинг қаҳрамони ўзига хос принципларга эга, ҳар доим фикрини айтиб ўтадиган бўлади, бу эса унинг ишида нафақат юқори ҳурмат, балки муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Унинг болаликдаги дўсти Чо Самдал Сеулга бориб, фотомодел сифатида ишлай бошлайди, аммо муваффақиятсизликка учраб, уйига қайтади. Уни она юртида барча биладиган тахаллуси эмас, балки оддийгина Сем дал деб чақиришади. Йиллар ўтиб, бу икки инсон тақдири туташади.
Пак Ҳён-Сик

Актёр ва қўшиқчи Пак Ҳён-Сик 1991 йил 16 ноябрда Жанубий Кореянинг Сеоул шаҳрида туғилган. У К-поп гуруҳларидан бири бўлган “ЗЕ:А” (Чилдрен оф Empire) гуруҳининг аъзоси сифатида ҳам танилган. Пак Ҳён-Сикнинг актёрлик фаолияти 2010 йилда бошланган, лекин унинг карьераси асосан К-поп гуруҳида чиқишлари билан танилган. 2012 йилда у индивидуал актёрлик фаолиятини бошлашни қарор қилган.
“Инқироздаги докторлар” драмасида у жарроҳ Ё Чон Уни ижро этади. Шифокор эмоционал жиҳатдан кўп муаммоларни ҳамда молиявий инқирозни бошидан кечираётган бўлади. Сўнг у ўзининг қўшниси — мактаб давридаги рақиби билан учрашгач, ҳаммаси ўзгаради. Мактаб билан боғлиқ саҳналарда Пак Ҳён-Сик жуда ёш ва табиий кўринади.
Со Ган-Жун

Со Ган-Жун 1993 йилда туғилган ва тезда янги корейс тўлқини актёрларидан бирига айланган. Дастлаб фаолиятини 5урприсе лойиҳасида бошлаган. Бу гуруҳда иштирокчиларни телесериалларда рол ўйнашга тайёрлашган.
“Мактабда яширин хизмат” драмасида у Чон Ҳе Сон ролини ижро этади. Унинг қаҳрамони махфий агент бўлиб, навбатдаги топшириқни яхши бажара олмагани учун мактабга яширинча ишлаш учун юборилади. Унда актёр ёш ўқувчи образини қойилмақом тарзда гавдалантиради.
Изоҳ (0)