Қозоғистонда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик ҳаракати Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси томонидан, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмагида амалга оширилди.
21 апрель куни вояга етмаган фуқаро Тошкент халқаро аэропортида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари томонидан кутиб олинди ва ўша ернинг ўзида “Инсон” маркази томонидан унга васий этиб тайинланган яқин қариндошига топширилди.
Мазкур ҳолатда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази вояга етмаганларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатади, уларни жамиятга мослаштириш ва психологик реабилитацияга йўналтирилган хизматлар билан таъминлайди.
Хориждан Ўзбекистонга қайтарилган болалар
2024 йил август—сентябрь ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди. Октябрь ойида Россияда қаровсиз қолган 8 ойлик чақалоқ Ўзбекистонга, ота-онаси бағрига қайтарилди. Москвадаги вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказидан 4 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Ўша ойда Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган уч нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Ноябрда Дубайни тарк этиш тақиқланган ўзбекистонлик болага ватанга қайтишига ёрдам берилди. Декабрда Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Шунингдек, Россиянинг Тива Республикаси Оқ Довурак шаҳрида вақтинча ишлаётган ва ҳужжатларини йўқотган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилганди.
- Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
- Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
- Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
- Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар ўзбекистонлик бола ватанга олиб келинди
- Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилади
Изоҳ (0)